Азаматов Умид Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Маҳаллий хомашё асосида ноанъанавий макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”, 02.00.17 - Қишлоқ хоъжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5262.
Илмий раҳбар: Санаев Эрмат Шерматович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбонов Жамшид Мажидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: буғдой, соя ва маржумак унларидан тайёрланган композит аралашмадан ноанаънавий макарон олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
донларнинг каратиноид пигментлари ва крахмал таркибига асосан макаронбоплик хусусиятлари аниқланиб, макарон маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва биологик қийматини ошириш учун соя ва маржумак унлари самарали эканлиги асосланган;
макарон рецептурасига 10 % маржумак ва 5 % соя унини қўшиш хамирнинг реологик ва физик-кимёвий кўрсаткичларини яхшилаши, композит аралашмада витамин-минерал комплексини суткалик эҳтиёжларни қондириш фоизига асосан 0.1 % миқдорда қўшиш мақбул эканлиги исботланган;
композит аралашма хамирида клейковина оқсилларининг 27,8 дан 23,6 га камайиши ҳисобига релаксация вақти 2,5 дақиқани ташкил этиб, назорат намунаси кўрсаткичларига нисбатан 20 % га камайиши аниқланган;
буғдой, соя ва маржумак унларидан тайёрланган композит аралашмадан ноанаънавий макарон олиш технологиясини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашё асосида ноанъанавий макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида ноанъанавий макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати» уюшмасининг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати» уюшмасинининг 2025 йил 20 майдаги 20-56/05-25-сонли маълумотномаси). Натижада, композит таркибли унли аралашмадан ноанъанавий макарон ишлаб чиқариш имконини беради;
композит аралашма асосида макарон ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати» уюшмасининг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати» уюшмасинининг 2025 йил 20 майдаги 20-56/05-25-сонли маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган хўл макарон махсулотлари хамирининг реологик хусусияти яхшиланиб, қорилиш жараёни 20-22 дақиқадан 16-18 дақиқага қисқартириш имконини беради.