Омонов Сардор Ўлмасовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Капитал бозорини ривожлантиришда иштирокчилар фаоллигини таъминлашнинг методологик асослари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt861.
Илмий маслаҳатчи: Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Олимжонов Одил Олимович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обломурадов Нарзулло Наимович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бердияров Баҳриддин Тавашарович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришда иштирокчилар фаоллигини таъминлашнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
капитал бозорида давлатнинг эмитент сифатидаги иштирокини кенгайтириш, қимматли қоғозлар бозорида давлат қимматли қоғозлари билан боғлиқ фаолият йўналишларини ривожлантириш ҳамда тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаоллигини ошириш мақсадида Марказий банк облигацияларининг ҳар ойлик эмиссияси ҳажмини камида 2 трлн. сўм этиб белгилаш таклиф этилган;
қисқа муддатли қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни кенгайтириш орқали инвесторларга ликвидли ва инвестицион жозибадор молиявий инструментларни таклиф қилиш мақсадида муомала муддати 1 ойдан кам бўлган Марказий банк облигацияларининг эмиссияларини ташкил этиш таклиф этилган;
олтин-валюта захираларини бошқаришни самарали ташкил этиш, мазкур жараёнда рискларни камайтириш ҳамда ликвидлилик ва даромадлиликни ошириш, халқаро захираларни диверсификация қилиш ҳамда активларнинг кўламини ошириш мақсадида хорижий давлат қимматли қоғозларига 100 млн. АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритиш зарурлиги асосланган;
капитал бозорида компания акцияларига нисбатан қўшимча талабни шакллантириш мақсадида акцияларни майдалаш юзасидан номинал қиймати 1380 сўм бўлган бир дона акцияни номинал қиймати 690 сўм бўлган икки дона акцияга айирбошлаш амалиётини ўтказиш таклиф этилган; 
инвестицион портфелни диверсификациялаш ҳамда инвестицион фаолият даромадлилигини ошириш мақсадида капитал бозорининг бошқа иштирокчилари устав капиталига киритилган инвестиция ҳажмини 2025-йилда камида 30 фоизга ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Капитал бозорини ривожлантиришда иштирокчилар фаоллигини таъминлашнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
капитал бозорида давлатнинг эмитент сифатидаги иштирокини кенгайтириш, қимматли қоғозлар бозорида давлат қимматли қоғозлари билан боғлиқ фаолият йўналишларини ривожлантириш ҳамда тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ҳар ойлик эмиссияси ҳажмини камида 2 трлн. сўм этиб белгилаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ҳар ойлик эмиссиясини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025-йил 18-сентябрдаги 27-11/1161-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида 2025-йилнинг дастлабки ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳар ойда камида 2 трлн. сўм облигацияларининг эмиссияси амалга оширилган бўлиб, мазкур даврда жами 22 трлн. сўм қийматида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари жойлаштирилган. Натижада мазкур облигациялар эмиссияси 2025-йилнинг дастлабки ярим йиллигида 2024-йилдаги умумий йиллик кўрсаткичга нисбатан 25,7 фоизга ўсган;
қисқа муддатли қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни кенгайтириш орқали инвесторларга ликвидли ва инвестицион жозибадор молиявий инструментларни таклиф қилиш мақсадида муомала муддати 1 ойдан кам бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг эмиссияларини ташкил этиш таклифидан муомала даври бир ойдан кам бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари савдосини жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025-йил 18-сентябрдаги 27-11/1161-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида портфел диверсификациясини оптималлаштириш ва инвестицион жозибадор молиявий инструментлар билан боғлиқ операцияларни кенгайтириш имконияти юзага келган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши муомала даври бир ойдан кам бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари савдосини ташкил этишга хизмат қилган. Хусусан, 2025-йилнинг фақатгина август ойининг ўзида муомала даври 7 кундан иборат бўлган ҳамда ҳар бир эмиссия ҳажми 20 000 млн. сўмдан иборат бўлган жами 4 та эмиссия амалга оширлиб, 80 000 млн. сўмлик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари муваффақиятли жойлаштирилган ҳамда кейинги ойларда ҳам мазкур амалиёт давом эттирилган;
олтин-валюта захираларини бошқаришни самарали ташкил этиш, мазкур жараёнда рискларни камайтириш ҳамда ликвидлилик ва даромадлиликни ошириш, халқаро захираларни диверсификация қилиш ҳамда активларнинг кўламини ошириш мақсадида хорижий давлат қимматли қоғозларига 100 млн. АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритиш таклифидан давлатнинг халқаро захиралари таркибида давлат қимматли қоғозларидан иборат инвестицион портфелни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025-йил 18-сентябрдаги 27-11/1161-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2024-йил давомида хорижий давлат қимматли қоғозларига 100 млн. АҚШ доллари эквивалентида инвестиция киритилган ҳамда давлатнинг олтин-валюта захиралари таркибида давлат қимматли қоғозларидан иборат инвестицион портфел шакллантирилган. Кейинчалик 2025-йил феврал ойида қўшимча 100 млн. АҚШ доллари эквивалентида хорижий давлат облигацияларига инвестиция киритилган ҳамда 2025-йил сетябр ойигача мазкур қимматли қоғозлар портфели умумий қиймати 1 млрд. АҚШ долларига етказилган;
капитал бозорида компания акцияларига нисбатан қўшимча талабни шакллантириш мақсадида акцияларни майдалаш юзасидан номинал қиймати 1380 сўм бўлган бир дона акцияни номинал қиймати 690 сўм бўлган икки дона акцияга айирбошлаш амалиётини ўтказиш таклифи Алском суғурта компанияси АЖнинг 2025-йил 4-апрелдаги навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши баёнида акс этган (“АЛСКОМ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ” АЖнинг 2025-йил 28-ноябрдаги 02-7431-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида суғурта компаниянинг 2025-йил 4-апрелдаги навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишида тегишли қарор қабул қилинган ва натижада суғурта компаниянинг умумий чиқарилган акциялари сони 2 бараварга оширилган бир вақтда акция котировкаси 2025-йил 1-октябр ҳолатига номинал қийматга нисбатан 30 фоизга ошишига эришилган;
инвестицион портфелни диверсификациялаш ҳамда инвестицион фаолият даромадлилигини ошириш мақсадида капитал бозорининг бошқа иштирокчилари устав капиталига киритилган инвестиция ҳажмини 2025-йилда камида 30 фоизга ошириш таклифидан Алском суғурта компанияси АЖнинг қимматли қоғозлар портфелини оширишда фойдаланилган (“АЛСКОМ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ” АЖнинг 2025-йил 28-ноябрдаги 02-7431-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида Алском суғурта компанияси АЖ томонидан 2025-йилда капитал бозори иштирокчилари устав капиталига киритилган инвестиция ҳажми жамига нисбатан  38,1 фоизни ташкил этган. Мазкур суғурта компаниянинг АТ “Алоқабанк”даги улуши 6,6 млрд. сўмга оширилиши натижасида умумий қимматли қоғозлар портфели ҳажми 17,31 млрд. сўмга етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish