Хидиров Музаффар Абдимўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Тижорат банклари кредит фаолиятини такомиллаштириш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари”
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5094
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Илмий раҳбар: Бозоров Руслан Хамдамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/2025.27.12.1.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессори и.ф.д. Бобақулов Тулкин Ибодуллаевич ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси профессори, иқтисод фанлари доктори, доцент Пардаев Умиджон Ураловичлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган кредит фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари кредит портфелидаги “субстандарт” таснифидаги кредитларнинг миқдори ва улушини банклар учун мақбул даражадаги максимум чегарасидан оширмаган ҳолда бошқариш орқали уларни тартибга солиш ҳисобига соф фойдани юқори даражада шаклланиши эвазига банкда рентабелликни таъминлаш имкони асослаб берилган;
давлат улуши мавжуд бўлган банклар томонидан тижорат кредитлари таклифини кўпайтириш ва уларни кредит портфелида улушини ошириш ҳамда кредит фоиз ставкаларини пасайтириш учун ушбу кредитларни бозор тамойиллари асосида ва миллий иқтисодий манфаатларга мос ҳолатда ресурслар билан таъминлашда депозитларнинг активларга нисбатини ошириш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича даромадлилик даражасини, яъни кредитлар бўйича фоизли даромадларнинг ўртача умумий кредитлар ҳажмига нисбатини ошириш мақсадида банк пассивлари таркибида кредитлар бўйича мажбуриятлар етарли даражада бўлишига эришиш ҳамда у билан имтиёзли кредитларнинг умумий кредитлардаги улушининг оптимал даражаси ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш зарурлиги асосланган;
кредит рискини камайтириш мақсадида мижоз ва биргаликда қарз олувчи мавжуд кредитларининг кредит графиги бўйича энг юқори даражадаги тўлов суммасини инобатга олиш, бошқа кредитлар бўйича кафиллик ҳолатларини аниқлаш ҳамда кафиллик ҳолатларидаги иштирок этувчилар сонидан келиб чиқиб уларда юзага келиши мумкин бўлган мажбуриятлар эҳтимолини баҳолаш орқали кредит юкини ҳисоблаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган кредит фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари кредит портфелидаги “субстандарт” таснифидаги кредитларнинг миқдори ва улушини банклар учун мақбул даражадаги максимум чегарасидан оширмаган ҳолда бошқариш орқали уларни тартибга солиш ҳисобига соф фойдани юқори даражада шаклланиши эвазига банкда рентабелликни таъминлаш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2025 йил 5 мартдаги 27/4486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кредитлар бўйича зарарларни баҳолаш миқдорининг фоизли соф даромадга нисбати 2024 йил 1 июл ҳолатига 76,8 фоизни ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 13,1 фоиз пунктга пасайган;
давлат улуши мавжуд бўлган банклар томонидан тижорат кредитлари таклифини кўпайтириш ва уларни кредит портфелида улушини ошириш ҳамда кредит фоиз ставкаларини пасайтириш учун ушбу кредитларни бозор тамойиллари асосида ва миллий иқтисодий манфаатларга мос ҳолатда ресурслар билан таъминлашда депозитларнинг активларга нисбатини ошириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2025 йил 5 мартдаги 27/4486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида 2023-йилда жисмоний шахслар бўйича ўртача тортилган кредит фоиз ставкаси 2022 йилга нисбатан 0,1 фоизли пунктга пасайиб, 21,4 % ни ташкил қилган;
тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича даромадлилик даражасини, яъни кредитлар бўйича фоизли даромадларнинг ўртача умумий кредитлар ҳажмига нисбатини ошириш мақсадида банк пассивлари таркибида кредитлар бўйича мажбуриятлар етарли даражада бўлишига эришиш ҳамда у билан имтиёзли кредитларнинг умумий кредитлардаги улушининг оптимал даражаси ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2025 йил 5 мартдаги 27/4486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, ушбу йўналишда ажратиладиган кредитлар бўйича рисклар даражаси пасайишига эришилган;
кредит рискини камайтириш мақсадида мижоз ва биргаликда қарз олувчи мавжуд кредитларининг кредит графиги бўйича энг юқори даражадаги тўлов суммасини инобатга олиш, бошқа кредитлар бўйича кафиллик ҳолатларини аниқлаш ҳамда кафиллик ҳолатларидаги иштирок этувчилар сонидан келиб чиқиб уларда юзага келиши мумкин бўлган мажбуриятлар эҳтимолини баҳолаш орқали кредит юкини ҳисоблаш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2025 йил 5 мартдаги 27/4486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши 2024-йил 1-июл ҳолатига банкда соф кредитларнинг брутто кредитлардаги улуши бир йил давомида 0,59 фоизли пунктга ўсишига хизмат қилган.