Алиева Надирахон Абдумаликовна
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхоналарнинг инновацион фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш (Ипакчилик тармоқ корхоналари мисолида)”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.2.DSc/Iqt723.
Илмий маслаҳатчи: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ипакчилик корхоналарида инновацион фаолиятни бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “инновацион фаолиятни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона ёки ташкилотнинг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида илмий-тадқиқот, технологик, ташкилий, ижтимоий ва экологик чора-тадбирларни уйғунлаштирган ҳолда, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, хизмат, жараён ва бошқарув механизмларини яратиш, жорий этиш ва тижоратлаштиришга қаратилган, тизимли ва интеграцияли ёндашув асосида такомиллаштирилган;
ипакчилик тармоғида инновацион фаолиятни бошқаришнинг иқтисодий механизми молиялаштириш, солиқ ва кредит имтиёзлари йўналишида инновацияга йўналтирилган инвестиция улуши ҳамда солиқ имтиёзларидан фойдаланувчи корхоналар салмоғи индикаторлари бўйича “паст самарадорлик” (0–30%), “ўрта самарадорлик” (31–60%), “юқори самарадорлик” (61% дан юқори) мезонларининг миқдорий чегаралари орқали такомиллаштирилган; 
ипакчилик корхоналарида инновацион фаолиятни ташкил этишга ихтисослашган “Инновация маркази” ёки махсус бўлим ташкил этиш ҳамда илмий институтлар, фермерлар ва қайта ишловчилар билан интеграция платформаси яратиш орқали инновацияларни бошқариш тизимини шакллантириш, кластер ичидаги ҳамкорликни кучайтириш таклифи асосланган;
ипакчилик тармоқ корхоналари инновацион фаолиятини бошқаришда органик ипак улуши, сув тежамкор технологиялар сони, қайта тикланувчи энергия кўрсаткичларини мужассамлаштирган эко-технологиялар асосида барқарор ривожланишни та'минлаш йўналишида қуйи даража (0% ≤ EIMq ≤ 30%), ўрта даража (31% ≤ EIMq ≤ 60%), юқори даража (61% ≤ EIMq ≤ 100%) диапазонларида экологик-инновацион механизмнинг мақбул самарадорлигини та'минлаш асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ипакчилик корхоналарида иқтисодий самарадорлик, инновацион фаоллик ва экспорт салоҳияти кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, пиллачилик тармоғининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ипакчилик корхоналарида инновацион фаолиятни бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “инновацион фаолиятни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона ёки ташкилотнинг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланишини та'минлаш мақсадида илмий-тадқиқот, технологик, ташкилий, ижтимоий ва экологик чора-тадбирларни уйғунлаштирган ҳолда, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, хизмат, жараён ва бошқарув механизмларини яратиш, жорий этиш ва тижоратлаштиришга қаратилган, тизимли ва интеграцияли ёндашув асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 3-июлдаги 265-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда корхоналарда инновацион фаолиятни бошқариш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
ипакчилик тармоғида инновацион фаолиятни бошқаришнинг иқтисодий механизми молиялаштириш, солиқ ва кредит имтиёзлари йўналишида инновацияга йўналтирилган инвестиция улуши ҳамда солиқ имтиёзларидан фойдаланувчи корхоналар салмоғи индикаторлари бўйича “паст самарадорлик” (0–30%), “ўрта самарадорлик” (31–60%), “юқори самарадорлик” (61% дан юқори) мезонларининг миқдорий чегаралари орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 1-1/1947-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг Фарғона вилояти “Нурли тонг силк” МЧЖ ҳамда “Бешариқ Ипаги” МЧЖ фаолиятига жорий этилиши натижасида, инвестиция жараёнларини таҳлил қилишда рақамли ма'лумотлар, интеллектуал баҳолаш воситалари ва таваккалчиликни аниқлаш мезонларини интеграсиялаб, инвестиция қарорларини қабул қилишда хатарларни олдиндан башорат қилган ҳолда, уларни минималлаштириш ва инновасион лойиҳаларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга эришилган. Натижада, жалб этилаётган инвестиция хажми “Нурли тонг силк” МЧЖ да 6 % га, “Бешариқ Ипаги” МЧЖ да эса 4,8 % га ошиб, корхоналарда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш имконини берган;
ипакчилик корхоналарида инновацион фаолиятни ташкил этишга ихтисослашган “Инновация маркази” ёки махсус бўлим ташкил этиш ҳамда илмий институтлар, фермерлар ва қайта ишловчилар билан интеграция платформаси яратиш орқали инновацияларни бошқариш тизимини шакллантириш, кластер ичидаги ҳамкорликни кучайтириш таклифи “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 1-1/1947-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида, ходимларнинг ташаббускорлиги, инновасион салоҳияти ва лойиҳаларда фаол иштирок даражаси сезиларли даражада ошиб, “Бешариқ Ипаги” МЧЖ фаолиятида янги лойиҳалар сони 1 тага, “Нурли тонг силк” МЧЖда  2 тага кўпайган;
ипакчилик тармоқ корхоналари инновацион фаолиятини бошқаришда органик ипак улуши, сув тежамкор технологиялар сони, қайта тикланувчи энергия кўрсаткичларини мужассамлаштирган эко-технологиялар асосида барқарор ривожланишни та'минлаш йўналишида қуйи даража (0% ≤ EIMq ≤ 30%), ўрта даража (31% ≤ EIMq ≤ 60%), юқори даража (61% ≤ EIMq ≤ 100%) диапазонларида экологик-инновацион механизмнинг мақбул самарадорлигини та'минлаш таклифи “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 1-1/1947-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг “Нурли тонг силк” МЧЖ ва “Бешариқ Ипаги” МЧЖ фаолиятига жорий этилиши инновасион фаолият самарадорлигини комплекс баҳолаш, турли кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олиш ҳамда аниқ ва солиштирма натижаларни олиш имконини берган. Ушбу таклиф пиллачилик тармоқ корхоналари фаолиятини режалаштириш ва инновацион стратегиясини ишлаб чиқиш учун асос бўлган;
Ўзбекистон Республикаси ипакчилик корхоналарида иқтисодий самарадорлик, инновацион фаоллик ва экспорт салоҳияти кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, пиллачилик тармоғининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 1-1/1947-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг “Нурли тонг силк” МЧЖ ва “Бешариқ Ипаги” МЧЖ фаолиятига жорий этилиши корхоналарни экспортга йўналтирилган стратегик режани ишлаб чиқишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish