Бердаков Дауранбай Эсенбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: Ёғоч конструксия элементларининг бирикмаларини такомиллштириш, кучланганлик-деформацияланувчанлик ҳолати ва мустаҳкамлиги.
Ихтисослик шифри: 05.09.01–Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4305.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раззаков Собиржон Жўраевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат техника университети ва Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холмирзаев Саттар Абдужабборович, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Шодилбек Абдуғофурович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган “Коммуналтаъмирлойиҳа” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ёғоч конструксиялари элементларининг  бирикмалари хавфсизлигини ошириш ҳисобига том ёпма конструксияларининг умумий мустаҳкамлигини таъминлашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёғоч конструксиялари элементларининг такомиллаштирилган «қийшиқ қулф» бирикмаларининг мустаҳкамлигини амалдаги бирикмага нисбатан эгилувчи элементларда 10–15% ҳамда чўзилувчи элементларда 12–16% га юқори бўлишига эришилган ва назарий-тажриба-синовлар ёрдамида асосланган;
ёғоч толалари ёʻналишига 45° ва 90° бурчак остида бурама михларнинг суғурилишга қаршилик кўрсатиш қобилиятини аниқлаш формуласи- 𝑇суғ.𝛼=𝑅суғ.қар.𝛼·𝜋·𝑑·𝑙ҳис𝑚𝑙·𝑘, янги 𝑘-коеффициентни (эгилувчи элементларда 𝑘егил=1.16; чўзилувчи элементларда 𝑘чўз=1.38 га тенг) киритиш орқали такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган янги бирикмаларнинг кучланганлик-деформация- ланувчанлик ҳолатлари аниқланган ҳамда амалдаги бирикмаларга нисбатан мустаҳкамлигини эгилувчи элементларда 12–16% га, чўзилувчи элементларда эса 10–16% га юқори бўлиши экспериментал-назарий асосланган; 
«АНСЙС Wоркбенч» дастурий таъминоти ёрдамида бирикмалар моделлаштирилган ҳамда назарий ҳисоблаш ва экспериментал олинган натижалар ёрдамида мустаҳкамлик заҳиралари баҳоланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ёғоч конструксиялари элементларининг бирикмаларини такомиллаштириш, кучланганлик-деформацияланувчанлик ҳолати ва мустаҳкамлиги” мавзусидаги диссертация иши тадқиқотларидан олинган илмий натижалар асосида:
ёғоч конструксиялари элементларининг такомиллаштирилган бирикмалари Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани “Дослиқ” МФЙ ҳудудида қурилган 120 ўринли ДМТТ биноси том ёпма конструксия элементларини лойиҳалашга “ҚУАДРО-СТРОЙ ПРОЖЕCТ” МЧЖ томонидан жорий этилган (ҚР Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 26.09.2025 йилдаги №04-07/01-3257-сонли маълумотномаси). Натижада бино бирикмалари учун 12 % гача хомашё материалларини тежалишига эришилган.
ёғоч конструксиялари элементларининг такомиллаштирилган бирикмалари Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани “Дослиқ” МФЙ ҳудудида қурилган 120 ўринли ДМТТ биносининг том ёпма конструксия элементларини тайёрлаш жараёнига “БАХИТ-ҚУРИЛИС” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (ҚР Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 26.09.2025 йилдаги №04-07/01-3257-сонли маълумотномаси). Натижада, бирикмаларни бурама михлар ёрдамида бириктириш орқали юк кўтариш қобилиятини оширилишига, шу билан бирга, амалдаги бирикмага нисбатан эгилишдаги мустаҳкамлигини 10–15 % га, чўзилишдаги мустаҳкамлиги 12–16 % га ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish