Исмоилов Элбек Абдирашитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Трансверсал-изотроп цилиндрик қатлам ва қобиқларнинг қовушоқ суюқлик билан ўзаро ностационар таъсирлашуви”, 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/FM843.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хайрулла Худойназаров, Техика фанлари доктори, профессер. Мамасолиев Казокбой, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.05/2025.27.12.Т/FM.10.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдусаттаров Абдусамат техника фанлари доктори, профессор Ахмедов Акром Бурханович физика-математика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички қовушоқ суюқлик билан ностационар таъсирлашувчи трансверсал-изотроп цилиндрик қатлам ва қобиқларнинг бўйлама-радиал тебранишларини ҳисоблаш моделини ишлаб чиқиш; ички қовушоқ суюқлик билан ностационар таъсирлашувчи трансверсал-изотроп цилиндрик қатлам ва қобиқларнинг бўйлама-радиал тебранишларида ихтиёрий кўндаланг кесими нуқталаридаги кўчиш ва кучланишларини аниқлаш алгоритмларини яратиш; ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмларини турли хилдаги конструксия элементлари бўлган ички қовушоқ суюқлик билан ностационар таъсирлашувчи трансверсал-изотроп цилиндрик қобиқларнинг бўйлама-радиал тебранишлари амалий масалаларини ечишда қўллашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ташқи динамик юкланишлар таъсири остидаги трансверсал-изотроп доиравий цилиндрик қобиқнинг бўйлама-радиал тебранишларини ички қовушоқ суюқликни ҳисобга олган ҳолда аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
ички қовушоқ суюқлик билан ностационар таъсирлашувчи трансверсал-изотроп доиравий цилиндрик қобиқнинг бўйлама-радиал тебранишларида қобиқ ихтиёрий кўндаланг кесими нуқталаридаги кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлаш алгоритми яратилган;
ташқи динамик юкланишлар ва эркин учига қўйилган буровчи момент таъсири натижасида юзага келган доиравий трансверсал-изотроп цилиндрик қобиқнинг бўйлама-радиал тебранишлари масаласи ечилган ва кесимлардаги кўчиш ҳамда кучланишлари аналитик кўринишда аниқланган;
доиравий трансверсал-изотроп цилиндрик қобиқ мисолида ички қовушоқ суюқлик ҳамда ташқи динамик юкланишларнинг гидро-қовушоқ-эластик конструксиянинг кўндаланг кесими нуқталаридаги кўчиш ва кучланиш тензори компоненталари қонуниятлари таъсири ўрганилиб, олинган натижалар суюқлик бўлмаган ҳолдаги натижалар билан таққослаш ёрдамида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ташқи динамик юкланишлар таъсири остидаги доиравий цилиндрик қобиқнинг ички қовушоқ суюқлик билан ностационар таъсирлашуви бўйича олинган натижалар асосида:
юқори босимли суюқликлар оқувчи трубапроводни динамик юклар таъсиридаги цилиндрик қобиқ деб қараб, унинг ихтиёрий нуқталаридаги кучланишларини ҳисоблаш натижаларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари Қашқадарё вилояти, Қарши тумани “Осиё проект” МЧЖ ҳусусий корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг 2024 йил 27-декабрдаги 02/15-4098-сон маълумотномаси). Натижада суюқлик юқори босим остида ҳаракат қилганида қувур тизимидаги энг юқори радиал кучланишларни аниқлаш натижасида қувур тизимининг мустаҳкамлик параметрларини оптималлаштиришни таҳлил этиш имкони яратилган. Трансверсал-изотроп қобиқнинг қовушоқ-эластиклик хусусиятларини ҳисобга оладиган ушбу усулдан фойдаланиш максимал кучланишлар қийматларини соддароқ аниқлашга имкон беради. Бунда қувур қалинлигини камайтириш имконияти яратилади, натижада меҳнат сарфи харажатларини 4–5 % га, материални 3–5 % гача тежаш имкони яратилган;
кўп қаватли биноларни сув билан таъминлаш учун ишлатиладиган қувурларда, ўзгармас тезлик билан оқувчи қовушоқ суюқликни ўз ичига олган доиравий цилиндрик қобиқнинг куч параметрларини тегишли мезонларга мувофиқ топиш учун кучланиш компонентларини ҳисоблаш Самарқанд шаҳар “Мензула тасвир сервис” корхонасининг турли қурилиш объектларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг 2024 йил 27-декабрдаги 02/15-4098-сон маълумотномаси). Натижада қовушоқ суюқликни ўз ичига олган қувурда ички босим туфайли юзага келадиган радиал кучланишнинг энг юқори қийматларини ҳисоблаш материал мустаҳкамлигининг юқори чегарасини аниқлаш имконини берди. Ҳисоблаш усуллари ёрдамида мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш қувур линиясининг юк кўтариш қобилиятини 4-5% га оширишга, харажатларни 6-7% га тежалишига эришилган.