Абдухамидов Сардор Кахарбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Каналлардаги оқимларни тадқиқ қилиш учун чекли элементлар усули асосида сонли алгоритм ишлаб чиқиш”, 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/FM965.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маликов Зафар Маматқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.05/2025.27.12.Т/FM.10.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Файзиев Рабим Физика-математика фанлари номзоди, профессор Махмудов Жамол Физика-математика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади каналлардаги турбулент оқимларни моделлаштириш учун чекли элементлар усули асосида самарали ва барқарор сонли алгоритмларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётда қўллашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўсатдан кенгаювчи каналларда ламинар оқимларни моделлаштириш учун Наве–Стокс тенгламасини икки ўлчовли оқимга қўллаб, чекли элементлар усули асосида сонли ечиш алгоритми ишлаб чиқилган;
кескин кенгаювчи ясси параллел қувурларда сиқилмайдиган ёпишқоқ суюқлик оқими турбулентликнинг икки суюқлик модели асосида моделлаштирилди ҳамда Уилкокс модели билан таққослаш орқали ушбу моделнинг барқарорлиги ва аниқлиги кўрсатилган;
турбулентликнинг икки суюқлик модели ёрдамида ясси пластина атрофидаги оқимни сонли ечишда чекли айирма ва чекли элементлар усуллари таклиф қилинган ҳамда уларнинг аниқлиги мавжуд тажриба натижалари билан таққослаш орқали тасдиқланган;
биринчи маротаба турбулентликнинг икки суюқлик модели икки ўлчамли эгри каналдаги оқимлар ва икки текис оқимнинг аралашиш масалалари учун CОМСОЛ Мултипҳйсиcс пакет дастурига интеграция қилиниб, сонли ечилган ҳамда олинган натижалар ССТ, Спаларт–Аллмарас ва в2–ф турбулентлик моделлари ҳамда тажриба маълумотлари билан график кўринишда солиштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация доирасида ишлаб чиқилган чекли элементлар усули асосида олинган натижалар:
алгоритм ва дастурий восита орқали олинган ечимлар суғориш каналлари, қувурлар ва гидротехник иншоотларда оқимларнинг физик–механик хусусиятларини таҳлил қилиш мақсадида Сирдарё Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида амалиётга жорий этилган (2025 йил 27 августда тузилган далолатнома билан тасдиқланган). Натижада турли шакллардаги каналларда оқим тезлиги, босими ва бошқа параметрларини ҳисоблаш имконияти яратилган;
турли   ва ССТ каби замонавий турбулентлик моделлари мураккаб геометрияли каналлардаги оқимларнинг уюрмали ҳаракатини аниқлашда ҳамда тавсифлашда Сирдарё Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув Хўжалиги Вазирлиги 2025 йил 13 ноябр 04/20–5973–сон маълумотномаси). Натижада оқим параметрларининг ҳисоблаш аниқлиги 4–6 % га, ҳисоблаш тезлиги 10–15 % га оширилган, оқимдаги йўқотишлар 5–8 % га камайтирилган, лойиҳалашдаги технологик хатоликлар 7–9 % га қисқарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish