Маматқосимова Нодира Эшқуватовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (санъатшунослик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped5086.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Баҳриев Аҳмад Раҳматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
интегратив-модулли методология, компетенсиявий ёндашув, фаолиятга йўналтирилган таълим принципи асосида қайта консептуализация қилиниб, муаллифлик контекстидаги “АртДрам”, “Ижод йўли”, “Ижод дарахти” технологияси асосида талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
рақамли сторйтеллинг (дигитал сторйтеллинг) ва лойиҳа асосида ўқитиш (прожеcт-басед леарнинг) методларининг комплекс қўлланилиши асосида инновацион ўқув-методик тизим ишлаб чиқилиб, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари индивидуал таълим троекториясида когнитив, эмоционал, ижодий ресурсларнинг аналитик синтезида динамик модуляцияланган таълим муҳитининг бадиий интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
диагностик индикаторлар тизими, критериал баҳолаш механизми ҳамда форматив ва сумматив мониторинг воситалари ишлаб чиқилиб, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш методикаси адабий-бадиий ва ижодий компетенсияларнинг муаллифлик трансформацияси коллаборациясидаги “Бадиҳа”, “Харита”, “Конфликт”, “Уч доира”, “Дебют”, “Ҳосила”, “Диалог”, “7х7” муаллифлик методлари контекстида такомиллаштирилган;
интердисиплинар ёндашув (маданиятшунослик, менежмент ва драматургия интеграцияси) асосида янги педагогик стратегия ишлаб чиқилиб, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш модели мақсад ва вазифа, мазмун, диагностик, технологик, баҳолаш ва натижа  компонентларининг ижодий корреляцияси контекстида профессионал ижро сифатларининг касбий ривожланиш даражаси билан услубий-дидактик аспектларини консептуал-функсионал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
интегратив-модулли методология, компетенсиявий ёндашув, фаолиятга йўналтирилган таълим принципи асосида қайта консептуализация қилиниб, муаллифлик контекстидаги “АртДрам”, “Ижод йўли”, “Ижод дарахти” технологияси асосида талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган хулоса ва таклифлар “Ссенарийнавислик ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, “Артдрам” арт технологияси ҳамда “Ижод йўли” ва “Ижод дарахти” таълим технологияларининг ташкилий-ижодий лойиҳалаштириш босқичлари ишлаб чиқилган; 
рақамли сторйтеллинг (дигитал сторйтеллинг) ва лойиҳа асосида ўқитиш (прожеcт-басед леарнинг) методларининг комплекс қўлланилиши асосида инновацион ўқув-методик тизим ишлаб чиқилиб, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари индивидуал таълим троекториясида когнитив, эмоционал, ижодий ресурсларнинг аналитик синтезида динамик модуляцияланган таълим муҳитининг бадиий интеграцияси асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан Театр арбоблари уюшмаси томонидан ташкил этилган фестиваллар, конференциялар, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва театр раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг 2025-йил 14-августдаги 01-02-64-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
диагностик индикаторлар тизими, критериал баҳолаш механизми ҳамда форматив ва сумматив мониторинг воситалари ишлаб чиқилиб, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш методикаси адабий-бадиий ва ижодий компетенсияларнинг муаллифлик трансформацияси коллаборациясидаги “Бадиҳа”, “Харита”, “Конфликт”, “Уч доира”, “Дебют”, “Ҳосила”, “Диалог”, “7х7” муаллифлик методлари контекстида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлар “Ссенарийнавислик ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
интердисиплинар ёндашув (маданиятшунослик, менежмент ва драматургия интеграцияси) асосида янги педагогик стратегия ишлаб чиқилиб, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасини ривожлантириш модели мақсад ва вазифа, мазмун, диагностик, технологик, баҳолаш ва натижа  компонентларининг ижодий корреляцияси контекстида профессионал ижро сифатларининг касбий ривожланиш даражаси билан услубий-дидактик аспектларини консептуал-функсионал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан маданият ва санъат таълим муассасаларида маданий тадбирларни саҳналаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 22-ноябрдаги 02-11-17-3931-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ссенарийнавислик кўникмасининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини илмий-педагогик жиҳатдан аниқлаш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish