Баратова Дилдора Саъдулла қизининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларидаги афоризмларнинг стилистик ҳамда линвомаданий хусусиятлари; 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5652
Илмий раҳбар: Холиқов Баҳодир Алиқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11
Расмий оппонентлар: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Саидакбарова Саодат Пархаджановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек афоризмларининг стилистик ҳамда лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш орқали уларнинг ўзига хос ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек афоризмлари таркибида метафора, метонимия, синекдоха, жонлантириш, оксиморон, такрор, эпанафора, муболаға, меозис, аллитерация, ўхшатиш, антономазия, асиндетон, полисендетон, антитеза, хиазм, киноя, литота, энумерация каби стилистик воситаларнинг умумий фаоллиги шунингдек инглиз ва ўзбек афоризмларида энг кўп учрайдиган стилистик воситалардан бири сифатида метафоранинг, жуда кам ҳолларда оксимороннинг инглиз ва ўзбек афоризмларида учраши далилланган.
инглиз афоризмларининг лингвомаданий аспектида шахсиятни ифодаловчи, географик номларни, инглиз спорт турларига боғлиқ, нутқ этикетини акс эттирувчи, миллий таомларни ифодаловчи, диний эътиқодни кўрсатиб берувчи, тарихий шахсларни акс эттирувчи, фолклор мусиқаларини ифода қилувчи, қироллик тузумидаги бирликларни акс этувчи, зооним компонентли, мифологик қаҳрамонларни акс эттирувчи, нумизматик сўзлар иштирокидаги, соматик компонентли, флористик компонентли афоризмларнинг фаоллиги исботланган;
ўзбек афоризмларининг меҳмондўстликни, қадимий ўзбек касб-ҳунарини ифодаловчи, яшаш турмуш тарзидаги миллий буюмлар, миллий озуқа маҳсулотлари, диний қадриятлар ифодаловчи, ота-онани эъзозлаш, илм олишга чорловчи, сабр-матонат, шукроналик ва қаноатни акс эттирувчи, зооним компонентли, онамастик компонентли, мифологик қаҳрамонларни акс эттирувчи, нумизматик сўзлар иштирокидаги, соматик, флористик таркибли лингвомаданий хусусиятлари далилланган;
идиоетник реалиялар ва универсал маданий қадриятларни ўз ичига олувчи инглиз ва ўзбек афоризмлари мавжудлиги каби ўхшаш, инглиз тилидаги шахсиятни ифодалаш, географик номлар, спорт, нутқ этикети, мусиқа маданияти, қироллик тузуми акс этган бирликлар каби лингвомаданий жиҳатлар ўзбек тилида нофаоллиги ҳамда ўзбек афоризмларида меҳмондўстлик, касб-ҳунар, миллий буюмлар, ота-онани эъзозлаш, илм олишга ундовчи хусусиятлар инглиз тилида нофаоллиги каби фарқли хусусиятлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек афоризмларининг стилистик ҳамда лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек афоризмлари таркибида метафора, метонимия, синекдоха, жонлантириш, оксиморон, такрор, эпанафора, муболаға, меозис, аллитерация, ўхшатиш, антономазия, асиндетон, полисендетон, антитеза, хиазм, киноя, литота, энумерация каби стилистик воситаларнинг умумий фаоллиги шунингдек инглиз ва ўзбек афоризмларида энг кўп учрайдиган стилистик воситалардан бири сифатида метафоранинг, жуда кам ҳолларда оксимороннинг инглиз ва ўзбек афоризмларида учрашига оид хулосалардан 2023 йилдаги “Эрасмус+дастурининг Прожеcт № 59 8340-ЭПП-1-2018-1ЕСЕППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) грант лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 11.09.2025, 04/11-17044-сон маълумотномаси) Натижалар грант иши доирасидаги матнларнинг таржимасини осонлаштириш ва яхшилашга хизмат қилган;
диссертациянинг меҳмондўстликни тарғиб қилувчи, қадимий ўзбек касб-ҳунарини ифодаловчи, яшаш турмуш тарзидаги миллий буюмлар, миллий озуқа маҳсулотлари, диний қадриятларни ифодаловчи, ота-онани эъзозлаш, илм олишга чорловчи, сабр-матонат, шукроналик ва қаноатни акс эттирувчи, зооним компонентли, онамастик компонентли, мифологик қаҳрамонларни акс эттирувчи, нумизматик сўзлар иштирокидаги, соматик, флористик таркибли ўзбек афоризмларининг лингвомаданий хусусиятларини ўрганиш мақсадида мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-2023 йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 03.09.2025, № 01/4-3932-сонли маълумотномаси) Натижада лойиҳанинг илмий аҳамияти ошган, ўзбек афоризмларини ўрганишга янгича ёндошувлар ишлаб чиқилган;
инглиз афоризмларининг лингвомаданий аспектида шахсиятни ифодаловчи, географик жойлашувни ишора қилувчи, инглиз спорт турларига боғлиқ, нутқ этикетини акс эттирувчи, миллий таомларни ифодаловчи, диний эътиқодни кўрсатиб берувчи, тарихий шахсларни акс эттирувчи, фолклор мусиқаларини ифода қилувчи, қироллик тузуми бирликларини акс эттирувчи, зооним компонентли, мифологик қаҳрамонларни акс эттирувчи, нумизматик сўзлар иштирокидаги, соматик компонентли, флористик компонентли афоризмлар фаоллиги хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 1” телеканали “Фореигн лангуаГЭС” муҳарририяти томонидан тайёрланган 2025 йил 1-октябр санасида эфирга узатилган “Теачерс аре тҳе арчитеcц оф оур футуре” номли дастурда фойдаланилди.(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 1” телеканали 9 октябр 2025 йил. 05-09-1573-сон маълумотномаси) Натижада телетомошабинларга инглиз халқида фаол бўлган афоризм таснифлари ҳамда уларнинг лингвомаданий хусусиятлари ҳақидаги билимларини бойитишга ҳисса қўшди.