Шодиева Гулсанам Аршиддин қизининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида нутқ ҳосил бўлиши жараёнидаги хатоликларнинг психолингвистик хусусиятлари; 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6640
Илмий раҳбар: Агзамова Дилдора Бахадиржановна, филология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11
Расмий оппонентлар: Джусупов Нурсултан Маханбет ули филология фанлари доктори (DSc), доцент; Саидакбарова Саодат Пархаджановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида нутқ ҳосил бўлиши жараёнидаги хатоликлар: тил сирпаниши, дисфлуенсиялар ҳамда “тил учи” ҳодисасининг психолингвистик хусусиятларини чоғиштирма таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“тип-оф-тҳе-тонгуе” термини ўзбек психолингвистика фанида “тил учи” ҳодисаси сифатида талқин қилинди ҳамда лексик, грамматик, фонологик, семантик хатоликлар, дисфлуенсиялар ва “тил учи” ҳодисаси нутқ хатоликларига киритилиши тизимли асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги нутқ хатоликларининг психолингвистик хусусиятлари жумладан: сўзловчининг гендер мансублиги фарқлари, нутқ тезлиги омили (тез, секин), нутқ хатоликларининг турлари (антисипация, перзервация, алмаштириш, қўшиб юбориш, тўлдирилган пауза, такрор, ўз-ўзини тузатиш), жойлашуви (гап ўртасида, бошида, охирида), нутқ босқичлари (режалаштириш, фонологик, лексик босқичлари) каби жиҳатлари исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги нутқ хатоликларининг келиб чиқиш сабабари (ички, ташқи, когнитив юклама), ҳамда сўзловчилар томонидан қандай коммуникатив мақсадларда (ҳазил, кулгу, вазиятни юмшатиш) фойдаланиши чоғиштирма, психолингвистик таҳлиллар асосида аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “тил учи” ҳодисасининг кўпроқ қайси товушлар, қандай сўз туркумлари, неча бўғинли сўзларда учраши таҳлил қилинган ҳамда унинг метакогнитив стратегияларда қўлланилиши ва хотира механизмларида акс этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва ўзбек тилларида нутқ ҳосил бўлиши жараёнидаги хатоликларнинг психолингвистик хусусиятлари” тадқиқоти юзасидан эришилган илмий натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги нутқ хатоликларининг ҳиссий омиллари, нутқ тезлиги омили ва унинг келиб чиқиш сабаблари, гендер мансублиги ҳамда уларнинг жойлашуви каби жиҳатлари далилланганининг илмий натижалари ҳамда хулосаларидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023йилларда олиб борилган АМ-Ф3-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш номли” инновацион лойиҳада фойдаланилган. (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-октябрдаги №04/1-4909-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тили таълимий корпуси учун амалий-диагностик база сифатида, мазкур лойиҳа материалларининг сифатини ошишига ҳамда лойиҳа мазмунига мослигини таъминлашга хизмат қилган;
диссертациянинг илмий натижалари ва хулосалари асосида ўзбек тилида нутқ хатоликларининг бири бўлган “тил учи” ҳодисасини психолингвистик асосида метакогнитив стратегиялар (сўз эслашни онгли бошқариш усуллари), эслаб қолиш механизмлари (эслаб қолиш жараёнининг автоматик фаоллашуви) ва когнитв омиллар каби жиҳатлари исботлантган хулоса ва натижаларидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилди. (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-октябрдаги №04/1-4939-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши психолингвистик механизмларни ҳамда коммуникатив компетенсияни ривожлантиришда ўқитувчи ва талабалар учун амалий ёрдам беришига эришилди;
Инглиз ва ўзбек тилларида нутқ ҳосил бўлиши жараёнидаги хатоликлар ва уларнинг таснифига оид тавсиялардан жорий йил октябр ойида Навоий телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Ёшлар вақти” эшиттириши дастурини тузишда фойдаланилган ҳамда иштирок этилган. (№102 14.10.2025). Натижада мазкур эшиттиришда инглиз ва ўзбек тилларидаги “нутқ хатоликлари” термини умумий атама сифатида талқин қилиниб, шу асосида нутқ хатоликларини лексик хатоликлар, грамматик хатоликлар, фонологик хатоликлар, семантик хатоликлар, дисфлуенсиялар ва “тил учи” ҳодисаси хатоликларига бўлиниши тизимли асосланган. Натижада, эшиттиришда атамалар ягона таҳрирда тизимлаштирилилди, хатоликлар таснифи жорий этилди ва мавзу кенг аудиторияга илмий асосда етказилди ҳамда тингловчиларнинг соф сўзлашув услубини ривожлантиришга кўмак берди.