Ачилова Нилуфар Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларида анималистик фразеологизмларнинг лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3467
Илмий раҳбар: Имяминова Шухратхон Салижановна, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Абдуллаева Соҳиба Якубовна, филология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмларнинг фразео-семантик хусусиятлари, консептуал мазмуни ҳамда универсал ва миллий-маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмларнинг миқдорий таркиби ва семантик кўламининг қиёсий таҳлили асосида немис тилида ҳайвон номлари билан боғлиқ фразеологик бирликларда инсон характери, ақлий салоҳият, меҳнат фаолияти, ижтимоий муносабатлар, ҳиссий ҳолат ва ахлоқий баҳолашни ифодаловчи семантик майдонларнинг кенгроқ қамраб олингани изоҳланиб, бу кенглик немис халқининг ҳайвонот оламига бўлган тарихий-маданий муносабати натижаси эканлиги аниқланган;
немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмлар таркибий тузилишига кўра сўз бирикмаси, гап ва предикатив бирликлар шаклидаги моделларга ажратилиб, мазмуний жиҳатдан эса инсон характери, ақлий ва жисмоний ҳолат, ижтимоий муносабат ҳамда баҳоловчи маъноларни ифодаловчи гуруҳларга таснифланган ҳамда мазкур бирликларнинг ҳар икки тилда антропоцентрик йўналишга эга бўлган фразеологик бирликлар қатлами таркибига мансублиги далилланган;
анималистик фразеологизмларнинг фразео-семантик жиҳатлари инсон характери ва ижтимоий хулқ-атворини ифодаловчи семантик компонентлар доирасида тавсифланиб, уй ҳайвонлари билан боғлиқ фразеологизмларда ақллилик–аҳмоқлик, меҳнацеварлик–дангасалик, итоаткорлик–қайсарлик каби қарама-қарши семантик жуфтликлар, ёввойи ҳайвонлар билан боғлиқ бирликларда эса жасорат, айёрлик, тажовузкорлик, ёвузлик ва ёлғизлик каби белгиларнинг етакчи эканлиги исботланган;
немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмлар материаллари асосида маданий-семантик универсал ва дифференциал хусусиятлар белгиланган бўлиб, немис ва ўзбек тилларида жасорат, айёрлик ва вафодорлик каби инсоний сифатларнинг кўпинча бир хил ҳайвон образлари орқали ифодаланиши универсал ҳолат сифатида, немис тилида тулки, бўри, от ва ит образларининг, ўзбек тилида эса тулки, эшак, бўри ва ит образларининг семантик юклама ва баҳоловчи коннотациясида кузатиладиган тафовутлар эса дифференциал хусусият сифатида асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмларнинг миқдорий таркиби ва семантик кўламининг қиёсий таҳлили асосида немис тилида ҳайвон номлари билан боғлиқ фразеологик бирликларда инсон характери, ақлий салоҳият, меҳнат фаолияти, ижтимоий муносабатлар, ҳиссий ҳолат ва ахлоқий баҳолашни ифодаловчи семантик майдонларнинг кенгроқ қамраб олингани изоҳланиб, бу кенглик немис халқининг ҳайвонот оламига бўлган тарихий-маданий муносабати натижаси эканлигига оид хулосалардан Эрасмус+ дастурининг Прожет № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-БҲЕ-ЖП Университй ооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер инентрал Асиа анд Чина (УНИА) грант лойиҳасидан фойдаланилди. (Мирзо Ўлуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 29 - октябрдаги 04/11-25765-сон маълумотномаси). Натижада қариндош бўлмаган немис ва ўзбек тиллари асосида тилшуносликнинг фразеология соҳаси учун назарий манбаларни яратиш, анималистик компонентли фразеологизмларнинг қўлланиш жараёнлари, ҳар иккала тилда ўзаро мувофиқлиги илмий - назарий манбалар билан бойитилган;
немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмлар таркибий тузилишига кўра сўз бирикмаси, гап ва предикатив бирликлар шаклидаги моделларга ажратилиб, мазмуний жиҳатдан эса инсон характери, ақлий ва жисмоний ҳолат, ижтимоий муносабат ҳамда баҳоловчи маъноларни ифодаловчи гуруҳларга таснифланган ҳамда мазкур бирликларнинг ҳар икки тилда антропоцентрик йўналишга эга бўлган фразеологик бирликлар қатлами таркибига мансублигига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва ма'рифат” телеканалининг “Агар” ток-шоусининг ссенарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2025-йил 27-августдаги 15-20-648-сон маълумотномаси). Натижада анималистик фразеологизмларнинг фразеологик луғатлар асосида электрон луғатларни яртилиши ва мавжудларини янада такомиллаштирилишини комплекс ўрганиш учун илмий-назарий асос яратилган;
анималистик фразеологизмларнинг фразео-семантик жиҳатлари инсон характери ва ижтимоий хулқ-атворини ифодаловчи семантик компонентлар доирасида тавсифланиб, уй ҳайвонлари билан боғлиқ фразеологизмларда ақллилик–аҳмоқлик, меҳнацеварлик–дангасалик, итоаткорлик–қайсарлик каби қарама-қарши семантик жуфтликлар, ёввойи ҳайвонлар билан боғлиқ бирликларда эса жасорат, айёрлик, тажовузкорлик, ёвузлик ва ёлғизлик каби белгиларнинг етакчи эканлиги хусусидаги хулосалардан Тошкент давлат аграр университетида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛ-672205589-сонли “Ўрмончилик соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча-инглизча-русча-немисча иллюстратив электрон луғат ва мобил иловасини яратиш” номли грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини та'минлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат аграр университетининг 14.08.2025 йилдаги 1/4-1-1234 - сон маълумотномаси). Натижада немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмларнинг лингвокултурологик универсал ва дифференциал хусусиятлари аниқланиб, илмий анжуманларда бакалавр йўналиши ва магистуратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талабаларга маъруза шаклида тадбиқ этилишига эришилган. 
немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмлар материаллари асосида маданий-семантик универсал ва дифференциал хусусиятлар белгиланган бўлиб, немис ва ўзбек тилларида жасорат, айёрлик ва вафодорлик каби инсоний сифатларнинг кўпинча бир хил ҳайвон образлари орқали ифодаланиши универсал ҳолат сифатида, немис тилида тулки, бўри, от ва ит образларининг, ўзбек тилида эса тулки, эшак, бўри ва ит образларининг семантик юклама ва баҳоловчи коннотациясида кузатиладиган тафовутлар эса дифференциал хусусият сифатидадаги чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва ма'рифат” телеканалининг “Агар” ток-шоусининг ссенарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2025-йил 27-августдаги 15-20-648-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ссенарийлари немис ва ўзбек тилларидаги анималистик фразеологизмларнинг миллий ва универсал жиҳатлари хусусидаги манбалар билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish