Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўтаев Собир Ачиловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Трибомеханик барқарорлаштирувчилар асосида газ двигателлари мотор мойларининг фойдаланиш хусусиятларини яхшилаш», 05.08.06–Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T482.

Илмий раҳбар: Мусурманов Равшан Курбанмуратович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор; Калауов Сайдулла Аймаханович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: трибомеханик барқарорлаштирувчилар асосида газ двигателлари мотор мойларининг фойдаланиш хусусиятларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дизель ва дизеллар базасидаги газ двигателлари мотор мойларининг физикавий-кимёвий кўрсаткичлари ўзгариши аниқланган;

мотор мойлари таркибидаги ифлословчилар миқдори ва ишқор сони ўзгариши тадқиқ қилинган, шунингдек, дизель базасидаги газ двигатели мотор мойининг эскириши модели ишлаб чиқилган;

дизель базасидаги газ двигателининг мойлаш тизимига трибомеханик барқарорлаштирувчиларни узлуксиз киритиб туриш усули ва қурилмаси яратилган;

мойнинг эскириш модели ва дизель базасидаги газ двигатели мойларининг ифлосланиш миқдори ҳамда ишқор сони ўзгаришининг трибомеханик барқарорлаштирувчилар миқдорига математик боғлиқлиги олинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Дизеллар базасидаги газ  двигателлари мотор мойларининг фойдаланиш хусусиятларини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:

дизель  ва дизеллар базасидаги газ двигателлари мотор мойларининг физикавий-кимёвий кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилиш усули «Бектрайд» акциядорлик жамияти тасарруфидаги машина-трактор паркида жорий қилинган («Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 24 январдаги ТХ-19-07/156-сон ва «Ўзагросервис» АЖнинг 2019 йил 13 февралдаги 09-02/108-сон маълумотномалари). Натижада дизель ва дизель базасидаги газ двигателлари мотор мойлари физикавий-кимёвий кўрсаткичларининг (кинематик қовушқоқлик, зичлик, чақнаш ҳарорати, қотиш ҳарорати, механик аралашмалар миқдори, сув миқдори, кул миқдори) қиёсий таҳлил натижалари олинган ва илмий хулосалар ишлаб чиқилган;

дизель базасидаги газ двигателининг мойлаш тизимига трибомеханик барқарорлаштирувчиларни узлуксиз киритиб туриш усули ва яратилган қурилмаси «Бектрайд» акциядорлик жамияти тасарруфидаги машина-трактор паркида жорий қилинган («Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 24 январдаги ТХ-19-07/156-сон ва «Ўзагросервис» АЖнинг 2019 йил 13 февралдаги  09-02/108-сон маълумотномалари). Натижада дизель базасидаги газ двигатели мотор мойларининг фойдаланиш хусусиятлари яхшиланган, хусусан, мой таркибидаги механик аралашмалар миқдорининг 0,036 дан 0,027% гача камайишига, ишқор сонининг 2,24 дан 2,8 мгКОН/г гача ортишига эришилган;

дизель базасидаги газ двигатели мотор мойи таркибига трибомеханик барқарорлаштирувчиларни узлуксиз киритиб туриш қурилмасини қўллаш орқали газ двигатели мотор мойининг фойдаланиш хусусиятларини яхшилашга оид «Бектрайд» акциядорлик жамияти тасарруфидаги машина-трактор паркида жорий қилинган («Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 24 январдаги ТХ-19-07/156-сон ва  «Ўзагросервис» АЖнинг 2019 йил 13 февралдаги 09-02/108-сон маълумотномалари). Натижада газ двигатели мотор мойи таркибига трибомеханик барқарорлаштирувчиларни узлуксиз киритиш орқали мой хизмат муддатини 20–25%, таъмирлашлараро муддатини 15–20% га оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish