Ҳимоева Сарварбегим Жамиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5191 
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти, 
DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01
Расмий оппонентлар: Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор 
Етакчи ташкилот. Термиз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикасини такомил-лаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: 
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикаси зарурати ва аҳамиятини аниқлаштириш;
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга йўналтириш билан боғлиқ технология, метод ва усуллар тизимини белгилаш;
“Она тили” дарсликлари материаллари мисолида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга йўналтириш технология-ларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш;
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга йўналтирувчи дастурий восита яратиш ва фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг обекти сифатида она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш жараёни белгиланиб, Бухоро, Навоий, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятларининг умумий ўрта таълим мактабларидан 1340 нафар ўқувчилар иштирок этган. 
Тадқиқотнинг предмети она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш жараёни, мазмуни, шакли ва воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда педагогик илғор тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, анкета, суҳбат, савол-жавоб, кузатиш, педагогик эксперимент, эксперт баҳолаш, тест ва сўровномалар ўтказиш, педагогик тажриба-синов натижаларига математик-статистик таҳлил бериш методларидан комплекс фойдаланилди.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг методик имкониятлари ПИРЛС халқаро баҳолаш дастурига коʻра саводхонликни оширишнинг назарий аспектлари ва амалий тенденсиялари адаптив уйгʻунлигини таъминлашга эришиш ҳамда таълим субектлари фаолиятининг оʻзаро интеграл даражасининг ташкилий-дидактик ва индуктив-репродуктив мувофиқлигини мақсадли таъминлаш асосида аниқлаштирилган; 
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг дидактик таʼминоти саводхонлик даражасини динамик ошириш, танқидий фикрлаш ва қарор қабул қилиш мобиллигини ошириш ҳамда оʻқиб тушуниш компетенсияларини педагогик тамойилларга мақбул мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш мезонлари саводхонликнинг ривожланганлик даражаларини аниқлашнинг қиёсий даражалари ҳамда ижтимоий фикрлаш ва илмий тадқиқотчилик коʻникмаларининг ташкилий-услубий яхлитлигига изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг самарадорлиги оʻзини-оʻзи фаоллаштиришга қаратилган ижодий-креатив фаолият, танқидий-мантиқий фикрлаш коʻникмаларининг педагогик корреляцион таъсир қилиш траекториясига детерминациялашганлигини босқичма босқич аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг методик имкониятлари ПИРЛС халқаро баҳолаш дастурига коʻра саводхонликни оширишнинг назарий аспектлари ва амалий тенденсиялари адаптив уйгʻунлигини таъминлашга эришиш ҳамда таълим субектлари фаолиятининг оʻзаро интеграл даражасининг ташкилий-дидактик ва индуктив-репродуктив мувофиқлигини мақсадли таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим , фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети № 01\4\3149-сон маълумотномаси). Натижада ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожланишига эришилган;
она тили таълимида ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг дидактик таʼминоти саводхонлик даражасини динамик ошириш, танқидий фикрлаш ва қарор қабул қилиш мобиллигини ошириш ҳамда оʻқиб тушуниш компетенсияларини педагогик тамойилларга мақбул мослаштиришга доир тавсиялардан фойдаланилган. Ўқув-билув топшириқлари (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим маркази 2025-йил 1-августдаги 01-11-6-497-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларининг “Ўқиш саводхонлиги” дарсларини самарали ташкил этишларига доир индивидуал ҳамда касбий сифатларининг ортишига эришилган;
Ўқиш саводхонлиги” дарсликлари материаллари мисолида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга йўналтириш методикаси бадиий матн билан танишишдан олдинги (Пре-Реадинг); асар билан танишиш жараёнидаги топшириқлар(Wҳиле Реадинг); асар била танишгандан кейинг топшириқлар (Пост-Реадинг); Расм билан ишлаш,Синдикат, Пинборд каби методлардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган 4-синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Ўқиш саводхонлиги” дастурий воситаси яратилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан, “Она тили ва ўқиш саводхонлигидан синфдан ташқари ишлар” номли ўқув қўлланмаси). Натижада, ўқув-билув топшириқлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish