Сўфибоева Гулчехра Мамуржоновнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “СТЕАМ – таълим технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларининг фазовий тасаввурларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.4.PhD/Ped6556
Илмий раҳбар: Педагогика фанлари доктори, профессор Абдуллаева Барно Сайфутдиновна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02.
Расмий оппонентлар: Қўқон давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Холматова Зироатхон Анваровна ҳамда Наманган давлат педагогика институти доценти, педагогика фанлари доктори (DSc), Қўлдашева Махмуда Нурматжоновна
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади СТЕАМ – таълим технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларининг фазовий тасаввурларини ривожлантириш методикасига оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни ривожлантиришнинг назарий-консептуал асослари амалий харакатлар, образли ва абстракт таффакурни шахсга йўналтирилган СТЕАМ – таълим технологияси доирасида лойиҳалаш, назарият ва амалиёт бирлигини таъминловчи педагогик шарт-шароитлар ва дидактик механизмларнинг ўзаро интенсивлаштириш орқали илмий жиҳатдан аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни ривожлантиришнинг назарий-методик модели амалий ва ижодий фоалиятини СТЕАМ таълимига интеграциялаш, визуал тасаввур, онгда бажариш ва воқеликни тасвирларда акс эттиришни таълим субектлари ҳамкорлигида лойиҳалашга устиворлик беришни педагогик рефлекцияга боғлиқ баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
СТЕАМ таълим технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни ривожлантириш методикаси атроф муҳит обектларини фазовий идрок этишда интеграциялашган мазмунни “Фазовий тасаввурлар” номли мултимедиали интерактив-адаптив ўйин дастурий мажмуасига сингдириш ва амалиётга жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
СТЕАМ таълим технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларнинг ривожланганлик самарадорлиги ўйин-тадқиқот-ижод фаолиятларига лойиҳавий ўқитишнинг диференсиаллигини ва обектив диагностика қилишда рефлекция ва ўз ўзини баҳолашга устиворлигини таъминлаш асосида оширилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг фазовий тасаввурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни ривожлантиришнинг назарий-консептуал асослари амалий харакатлар, образли ва абстракт таффакурни шахсга йўналтирилган СТЕАМ – таълим технологияси доирасида лойиҳалаш, назарият ва амалиёт бирлигини таъминловчи педагогик шарт-шароитлар ва дидактик механизмларнинг ўзаро интенсивлаштириш орқали илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклиф ва тавсиялари “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабр 537-сонли 501697-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг фазовий тасаввурларини ривожлантириш ва ижодий кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни ривожлантиришнинг назарий-методик модели амалий ва ижодий фоалиятини СТЕАМ таълимига интеграциялаш, визуал тасаввур, онгда бажариш ва воқеликни тасвирларда акс эттириш каби компетенсияларни ривожлантиришни оптималлаштириш асосида илмий-педагогик жиҳатдан такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-май
149-сонли 149156-рақамли гувоҳномаси). Натижада ўқувчиларда эркин, мустақил фикрлашини, ҳаётий тажрибалар асосида билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган.
СТЕАМ таълим технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларни ривожлантириш методикаси атроф муҳит обектларини фазовий идрок этишда интеграциялашган мазмунни “Фазовий тасаввурлар” номли мултимедиали интерактив-адаптив ўйин дастурий мажмуасига сингдириш ва амалиётга жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабр 537-сонли 501697-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг фазовий тасаввурларини ривожлантириш жараёнининг такомиллашишига эришилган;
СТЕАМ таълим технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида фазовий тасаввурларнинг ривожланганлик самарадорлиги ўйин-тадқиқот-ижод фаолиятларига лойиҳавий ўқитишнинг диференсиаллигини ва обектив диагностика қилишда рефлекция ва ўз ўзини баҳолашга асосланган ривожланганлик даражалари тизими асосида илмий-методик жиҳатдан такомиллашга оид таклиф ва тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-май
149-сонли 149156-рақамли гувоҳномаси). Натижада ўқувчиларда ўз билимларини ҳаётда қўллай олиш кўникмаси шаклланганлиги ва уларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларида юқори самарадорликка эришилган.