Джуманова Гулчехра Эшмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти безидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари” 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5529.
Илмий раҳбар: Эшбаев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт унивенрситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.05.
Расмий оппонентлар: Маллаев Максуд Мухамадиевич, тиббиёт фанлари доктори; Тагайкулов Эркинжон Холикулович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: токсоплазмоз инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти безларида ривожланадиган патоморфологик ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
токсоплазмоз инфекциясидан вафот этган етилмай туғилган чақалоқлар буйрак усти бези капсуласи соҳасида адипоситларнинг тўпланиши, шунингдек пўстлоқ ва мағиз моддаларида некротик ўзгаришлар майдонининг туғилиш муддатларига мутаносиблиги исботланган;
токсоплазмоз инфекциясидан вафот этган етилиб туғилган чақалоқлар буйрак усти бези капсуласида склеротик ўзгаришларнинг ошиб бориши ҳамда безнинг коптокчали, тутамли ва тўрсимон зоналари ҳужайраларида дистрофик ва некробиотик ўзгаришларга нисбатан некротик жараёнларнинг устунлик қилиши асосланган;
токсоплазмоз инфекциясидан эрта ва кечки неонатал даврларда вафот этган чақалоқлар буйрак усти бези тузилмаларида некротик ва склеротик ўзгаришларнинг кечки неонатал даврда кучлироқ намоён бўлиши асосланган;
токсоплазмоз инфекциясига чалинган чақалоқларда туғилиш муддати ва яшаган даври узайиши билан буйрак усти бези қон томирлари деворида склеротик ўзгаришларнинг кучайиши, бу эса безнинг қон билан таъминланишини бузилиши ҳамда пўстлоқ ва мағиз модда ҳужайраларида деструктив ўзгаришларни ривожланишига олиб келиши морфологик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти бези тузилмаларидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: токсоплазмоз инфекциясидан вафот этган етилмай туғилган чақалоқлар буйрак усти бези капсуласи соҳасида адипоситларнинг тўпланиши, шунингдек пўстлоқ ва мағиз моддаларида некротик ўзгаришлар майдонининг туғилиш муддатларига мутаносиблиги исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2025 йил 28 майда 10–сон билан тасдиқланган «Ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти безидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия буюроси бўйича 20.06.2025 №36 сонли ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали патологик анатомия бўлими бўйича 02.06.2025 й. №32 сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 сентябрдаги 08/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чаққалоқлар буйрак усти бези қаватлариидаги морфологик ўзгаришларнинг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 120000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи 75000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: токсоплазмоз инфекциясидан вафот этган етилиб туғилган чақалоқлар буйрак усти бези капсуласида склеротик ўзгаришларнинг ошиб бориши ҳамда безнинг коптокчали, тутамли ва тўрсимон зоналари ҳужайраларида дистрофик ва некробиотик ўзгаришларга нисбатан некротик жараёнларнинг устунлик қилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2025 йил 28 майда 10–сон билан тасдиқланган «Ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти безидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия буюроси бўйича 20.06.2025 №36 сонли ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали патологик анатомия бўлими бўйича 02.06.2025 й. №32 сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 сентябрдаги 08/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, Ҳомила ичи инфекцияси туфайли вафот этган чақалоқлар буйрак усти бези тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 120000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи 75000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: токсоплазмоз инфекциясидан эрта ва кечки неонатал даврларда вафот этган чақалоқлар буйрак усти бези тузилмаларида некротик ва склеротик ўзгаришларнинг кечки неонатал даврда кучлироқ намоён бўлиши асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2025 йил 28 майда 10–сон билан тасдиқланган «Ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти безидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия буюроси бўйича 20.06.2025 №36 сонли ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали патологик анатомия бўлими бўйича 02.06.2025 й. №32 сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 сентябрдаги 08/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, ҳомила ичи инфекциясида вафот этган чақаларда дистрофик некробиотик ва некротик ўзгаришларни аниқлашнинг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 120000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи 75000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: токсоплазмоз инфекциясига чалинган чақалоқларда туғилиш муддати ва яшаган даври узайиши билан буйрак усти бези қон томирлари деворида склеротик ўзгаришларнинг кучайиши, бу эса безнинг қон билан таъминланишини бузилиши ҳамда пўстлоқ ва мағиз модда ҳужайраларида деструктив ўзгаришларни ривожланишига олиб келиши морфологик жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2025 йил 28 майда 10–сон билан тасдиқланган «Ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти безидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия буюроси бўйича 20.06.2025 №36 сонли ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали патологик анатомия бўлими бўйича 02.06.2025 й. №32 сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 сентябрдаги 08/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти бези қаватидаги морфологик ўзгаришларнинг чақалоқларнинг яшаган муддати бўйича патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 120000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи 75000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади. «Ҳомила ичи инфекциясидан вафот этган чақалоқлар буйрак усти безидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаш раисига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2025 йил 29 ноябрдаги 16042-сон хат юборилган.