Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Озод Исроиловичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T473.

Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.30.05.2018.T.66.01.

Расмий оппонентлар: Хакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори; Бобаматов Абдуғани Ҳусаинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани майда ифлосликлардан тозалаш технологиясини кўп қиррали қозиқчали барабан ва кўп қиррали тўрли юзаларни қўллаш асосида такомиллаштириш ва тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта бўлакчасининг кўп қиррали қозиқча сиртидаги ҳаракатини ифодаловчи тенглама сонли ечими асосида кўп қиррали қозиқча сиртидаги ҳаракат траекториялари ва тавсия параметрлари аниқланган;

пахта бўлагининг кўп қиррали тўрли юзага таъсир бурчагини ва тўрли юзага зарбали таъсиридаги тезлигини аниқлаш формулалари сонли ечими асосида парамертларнинг тавсия қийматлари аниқланган;

пахта бўлагининг кўп қиррали тўрли юза билан таъсиридан сўнг сакрашини аниқловчи формула асосида тўрли юза кичик тебранишларининг қайишқоқ таянч бикрлигига боғлиқлик қонунияти ва таянч бикрлигининг рационал қиймати аниқланган;

тажрибавий тадқиқотлар натижалари асосида пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигига қозиқчалар ва тўрли юза қирралари сони, қозиқчалар ва тўрли юза орасидаги масофанинг таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналаринингқозиқли барабанлари ва тўрли юзаларининг самарали конструкциясини яратиш ва тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

қозиқли барабан ва тўрли сиртнинг самарали конструкциясини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган тозалаш технологияси «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги «Қизилтепа пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 5 апрелдаги 02-18/2158-сонли маълумотномаси). Натижада УХК агрегатининг тозалаш самарадорлигини 6,5÷7,5% га оширишга эришилган;

кўп қиррали қозиқчали барабан ва кўп қиррали тўрли сирт конструкцияси «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги «Қорасув пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 5 апрелдаги 02-18/2158-сон маълумотномаси). Натижада машинанинг тозалаш самарадорлиги 7,0÷7,5% га ошгани ҳисобига йилига 52,0 млн сўм иқтисодий самара олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish