Марданова Моҳира Даврон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Маънавий таназзулнинг психологик ва ижтимоий аспектлари: қиёсий таҳлил (Теадор Драйзер ва Садриддин Айний асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5711
Диссертация бажарилган муассаса: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ғаниев Илҳом Музаффарович, филология фанлари доктори, Халқаро
Яссавий мукофоти лауреате
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01
Расмий оппонентлар: Насиров Азмидин Нормаматович филология фанлари доктори , профессор, Қурбонов Парда Ахмедович филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Теодор Драйзернинг Сармоядор ва Садриддин Айнийнинг Судхўрнинг ўлими асарларидаги маънавий таназзулнинг ижтимоий-психологик аспектларини қиёсий асосда ўрганиш, маънавий таназзул мавзусининг бадиий талқинларини тадқиқ этиш, ижодкорлар индивидуал услубига оид хусусиятларни тавсифлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Теодор Драйзернинг “Сармоядор” ва Садриддин Айнийнинг “Судхўрнинг ўлими” асарлари мисолида шахс маънавий деградациясининг ижтимоий-иқтисодий детерминизм қонуниятлари билан боғлиқлиги ҳамда ижтимоий тузилманинг инсоний таназзулни юзага келтирувчи асосий омил эканлиги далилланган;
асарларда образларнинг сармоядор шахсга хос икки хил маданий-тарихий (либерал-капиталистик ва феодал-патриархал) бадиий модел сифатидаги типологик хусусиятлари ҳамда уларнинг манфаатпараст одам сифатидаги қиёфаси очиб берилган;
маънавий таназзул феноменининг юзага келишида тарихий-миллий ўзига хосликнинг ўрни, хусусан, Драйзерда “ижтимоий дарвинизм” тамойиллари, Айнийда эса феодал жамият тушкунлиги (стагнацияси) таназзулнинг дифференциал (фарқловчи) белгилари эканлиги кўрсатилган;
асарлар поетикасида пул (бойлик) тимсоли моҳияти ва сюжет динамикасини белгиловчи яширин бош қаҳрамон сифатидаги роли, шунингдек, ижодкорларнинг ахлоқий, индивидуал-психологик изланишлари ва бадиий ечимдаги консептуал хулосалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотининг асосий илмий хулосалари ва натижалари қатор инновацион, амалий ва илмий лойиҳалар ҳамда маданий-маърифий ишланмаларда жорий этилди “Теодор ДрайзернинғъСармоядор ва Садриддин Айнийнинг Судхўрнинг ўлими асарларида маънавий таназзулнинг ижтимоий ҳамда психологик аспектлари масаласини ёритишга оид илмий хулосалардан Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10 сонли “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” номли фундаментал ва амалий-илмий лойиҳаларда фойдаланилган тадқиқот (“ Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 25-Сентябр 01-01-50-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий асослари янада бойитилишига эришилган.
“Теодор ДрайзернинғъСармоядор ва Садриддин Айнийнинг Судхўрнинг ўлими асарларида маънавий таназзулнинг ижтимоий ҳамда психологик аспектлари мавзусидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2021-йилларда бажарилган “ОТ-ФИ-030 “Ўзбек адабиёти тарихи ” кўп жилдли монографиясини (7-жилд)чоп этиш номли давлат фундаментал -тадқиқот дастурлари доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-сентябрдаги 01-4-955-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни ватанпарварлик, миллий қадрият ва анъаналарга садоқат руҳида тарбиялашга оид чора-тадбирларнинг янада самарали бўлиши таъминланган.
Мавзу доирасидаги илмий хулосалар баён қилинган материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон ва Ўзбекистон тарихи телеканалларининг Қадрятлар бешиги ва “ Мозийга қайтиб” номли кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-октябрдаги №01-33-481-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, кўрсатув учун танланган материаллар мазмунининг мукаммаллашишига, дастурнинг илмий-оммабоп бўлишини таъминлашга эришилган.