Норматова Мафтуна Кенгаш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш технологияси”, 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9587.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Акрамова Хафиза Самадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Мамаражабова Зулфия Нарбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Турғунбоев Сирожиддин Фахриддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Қўқон  давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этишнинг педагогик-психологик имкониятлари фонематик эшитиш ва нутқий ривожланишини шахсга йўналтирилган, интеграциялашган, фаолиятли омилларни комплекс ўрганиш, қайта алоқани таъминловчи субъект-субъект интеграциясининг психологик барқарорлигини пелагогик коррекцион баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш модели коррекцион фаолият диагностикасини логопедик, психологик ва педагогик таъсирларини комплексациялаш, коррекцион -таълим, назорат - баҳолаш босқичларини дидактик синтез натижаларига вариатив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш технологияси эмоционал-иродавий моторик кўникмаларини визуал синхронлаштириш, ассоциатив фикрлаш усулларини кўргазмали, индивидуал ва ўйинли босқичларда модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш самарадорлиги изотерапиядан фойдаланиш даражасини диагностик педагогик воситаларига боғлиқлигини тизимли ифодалаш, визуализация даражаларини киритиш, хотира ҳажми ва қайта ёдга олиш тезлиги кўрсаткичларига мос интеграцион-коррекцион тизимни аниқлаштириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш технологияси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этишнинг педагогик-психологик имкониятлари фонематик эшитиш ва нутқий ривожланишини шахсга йўналтирилган, интеграциялашган, фаолиятли омилларни комплекс ўрганиш, қайта алоқани таъминловчи субъект-субъект интеграциясининг психологик барқарорлигини пелагогик коррекцион баҳолаш асосида аниқлашга оид тавсиялар “Нутқ камчилигига эга бўлган болаларни мактабга тайёрлаш”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 25-августдаги 22-01-556/22-сонли далолатномаси). Натижада, нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш технологиясидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.
нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш модели коррекцион фаолият диагностикасини логопедик, психологик ва педагогик таъсирларини комплексациялаш, коррекцион -таълим, назорат - баҳолаш босқичларини дидактик синтез натижаларига вариатив устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Нутқ камчилигига эга бўлган болаларни мактабга тайёрлаш”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 25-августдаги 22-01-556/22-сонли далолатномаси). Натижада коррексион-ривожлантирувчи таълим мазмуни, шакллари ва методларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш технологияси эмоционал-иродавий моторик кўникмаларини визуал синхронлаштириш, ассоциатив фикрлаш усулларини кўргазмали, индивидуал ва ўйинли босқичларда модификациялаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар Нутқ камчилигига эга бўлган болаларни мактабга тайёрлаш”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 25-августдаги 22-01-556/22-сонли далолатномаси). Натижада, нутқ камчилигига эга бўлган болаларда ёзув кўникмалари ривожлантирилган.
нутқ камчилигига эга бўлган болаларда аграмматик дисграфияни бартараф этиш самарадорлиги изотерапиядан фойдаланиш даражасини диагностик педагогик воситаларига боғлиқлигини тизимли ифодалаш, визуализация даражаларини киритиш, хотира ҳажми ва қайта ёдга олиш тезлиги кўрсаткичларига мос интеграцион-коррекцион тизимни аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Нутқ камчилигига эга бўлган болаларни мактабга тайёрлаш”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 25-августдаги 22-01-556/22-сонли далолатномаси). Натижада, болаларда нутқ фаоллигини ошириш, товушларни аниқ талаффуз қилиш, грамматик қоидаларга амал қилишда ёзув кўникмаларини шакллантириш, ҳарфларни тўғри ёзиш малакалари ривожланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish