Тиллаева Моҳинисо Ойбек қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Мустақиллик йиллари ўзбек болалар матбуотида лингвокултурологик жараён” (“Гулхан” ва “Ғунча” журналлари материаллари мисолида) мавзусида 10.00.01. ‒ Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5482
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Тахирович, филология фанлари доктори, профессор; Бобожонов Фарход Қурбонбоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади болалар матбуотининг маданий-коммуникатив функсиялари, тили, фонетик, лексик, грамматик хусусиятларини миллий-маданий, услубий нуқтайи назардан тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида мустақиллик даврида нашр қилинган “Гулхан” ва “Ғунча” журналлари материаллари яхлит обект сифатида илк бор тадқиқ этилиб, ўзбек болалар матбуоти тилида юз берган лингвокултурологик жараёнларнинг ривожланиш босқичлари лингвокултурологик нуқтайи назардан даврлаштирилди ва унинг миллий-маданий ўзига хослиги асослаб берилган;
болалар матбуотида миллий-маданий қадриятлар, ахлоқий меъёрлар ҳамда жамиятнинг консептуал дунёқарашини акс эттирувчи фразеологизмлар, мифологик бирликлар, мақоллар, эталонлар ва рамзий бирликлар каби лингвокултуремаларнинг функсионал қўлланиш кўлами аниқланиб, мазкур лингвокултурологик элементларнинг ёш авлоднинг ментал ривожланиши ва ижтимоий-маданий идентификациясига кўрсатадиган таъсирини белгиловчи лисоний-услубий ҳамда прагматик хусусиятлари илмий асосда таҳлил қилинган;
мустақиллик даври ижтимоий-сиёсий ҳаёти таъсирида болалар матбуоти тилида юз берган лексик-семантик ўзгаришлар, хусусан, “Ватан”, “миллий ифтихор”, “маънавият” каби таянч консептларнинг тилда воқеланиш механизмлари ва глобаллашувнинг болалар лексиконига таъсири аниқ мисоллар орқали исботланган;
болалар матбуотининг ёш авлоднинг ижтимоий компетенсияларини шакллантириш, нутқ маданиятини ривожлантириш, миллий идентитетни англаш жараёнини фаоллаштириш ҳамда маданий иммунитетни мустаҳкамлашдаги ўзига хос роли консептуал-назарий мезонлар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мустақиллик йиллари ўзбек болалар матбуотида лингвокултурологик жараён” (“Гулхан” ва “Ғунча” журналлари материаллари мисолида) юзасидан олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида болалар журналлари орқали коммуникатив ва лингвистик маданиятни шакллантириш таҳлилларидан, рус ва хориж болалар матбуотининг шаклланиши ва матбуот тили бўйича қарашларидан, аудиовизуал медиада коммуникатив, лингвистик ва маданий имкониятлар борасидаги назарий асослардан унумли фойдаланилган (2025-йил, 30-январдаги №47/1 рақамли маълумотномага асосан). Натижада лойиҳани замонавий ўзбек тилшунослигидаги янгиланишлар, матбуот тили таҳлиллари билан тўлдирилишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтади.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада диссертация илмий натижаларидан фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 1-июлдаги №1156-сонли маълумотномаси). Натижада, мустақилликдан кейинги даврларда мамлакатимизда болалар матбуотига бўлган эътибор, унинг ривожланиш босқичлари, журналларнинг номланиши, уларда чоп қилинган материаллардаги номларнинг давр билан ҳамнафас шаклланаётгани, улардаги ллингвокултурологик жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар ва шу жараёнга мос миллий атамалардан ушбу лойиҳа ишида кенг фойдаланилган.
Болалар матбуоти, унинг ўзига хос тили, ундаги лингвокултурологик жараёнлар ёш авлодда маънавий қадриятларнинг шаклланиши учун замин бўлиб хизмат қилиши, даврлар ўзгаришидаги таъсирлар матбуотнинг ривожланиши учун имкониятлар яратиши ҳақидаги материаллардан Хоразм телерадиокомпаниясининг 2024-йил 3-январ куни эфирга узатилган “Нажот–билимда” радиоешиттриришида, 2024-йил 20-сентябр куни “Ассалом, Хоразм” дастурида ҳамда 2024-йил 16-декабр куни “Қизим сенга айтаман” дастурларида фойдаланилган. Натижада телекўрсатув ва радиоешиттиришлар янги материаллар, илмий асосланган далиллар билан бойитилган.