Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброҳимов Баҳром Собиржон ўғлининг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Радиоалоқа тизимларини бошқариш масалаларида геомагнит фаолликни прогнозлаш моделлари ва алгоритмлари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/T679.

Илмий раҳбар: Назаров Алишер Искандерович, техника фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Кабильджанов Александр Сабитович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Вольф сонлари, универсал Кр индекси ва магнит турланиш D прогнозлашнинг самарали моделлари ҳамда радиоалоқа объектларини оператив бошқариш учун бошқариш қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қуёш тизими сайёралари гравитация кучларининг проекциялари йиғиндисининг корреляцион қийматлари асосида Вольф сонлари, Кр индекси ва D магнит турланишни узоқ муддатли прогнозлашнинг статистик моделлари ишлаб чиқилган;

қуёш тизими сайёралари гравитация кучларининг проекциялари йиғиндисининг корреляцион қийматлари асосида Кр индексини қисқа муддатли прогнозлашнинг нейротармоқли моделлари ишлаб чиқилган;

Вольф сонлари, Кр индекси ва D магнит турланишини прогнозлашнинг алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Радиоалоқа тизимларини бошқариш масалаларида геомагнит фаолликни ташхислашни таъминлаш мақсадида статистик таҳлил ва нейротармоқли моделларда асосланган алгоритмлари ҳамда статистик таҳлил ва нейротармоқли моделлар асосидаги ишлаб чиқилган геомагнит фаолликнинг дастурий комплекси асосида:

геомагнит маълумотларни қайта ишлаш алгоритмлари магносфер бўронлар даражасини прогнозлаш “Ўзбектелеком” АК Телекоммуникация тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 15 февралдаги 33-8/1164-сон маълумотномаси). Натижада прогноз маълумотларининг геомагнит фаоллик индекслари реал ўлчовлари билан 2,5% диапазонда статистик хатолик билан яхши мослашувчанлик имконини берган;

дастурий маҳсулотда амалга оширилган геомагнит маълумотларни қайта ишлаш алгоритмлари магносфер бўронлар даражасини прогнозлаш  ҳамда сутканинг аниқ вақт учун частотани танлаш бўйича қисқа тўлқинли-алоқани ташкил қилишда, шунингдек радиотўлқинлар ўтиш учун энг мақбул шароитларни таъминлаш мақсадида “COSCOM” МЧЖда жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 15 февралдаги 33-8/1164-сон маълумотномаси). Натижада аҳолига радиоалоқа хизматлар сифатини 1,15 марта ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish