Нурмонов Сувонқул Эрхоновичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фаол водородли органик бирикмаларни каталитик виниллаш», 02.00.14–«Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/В2015.2.Т471.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги 16.07.2013.T.08.01 рақамли илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Икромов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Магрупов Фарход Асадуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Махсумов Абдухамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ацетилен спиртлари ва диоллари, гидроксил гуруҳи тутган айрим ҳалқали бирикмалар, нефть кислоталарини ацетилен ва унинг ҳосилалари билан виниллаш жараёнларини оптималлаштириш ва технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ацетилен спиртлари ва диолларини, фенол ва унинг айрим ҳосилалари, лагохилин, энант, пеларгон ва циклогексанкарбон кислоталарни ацетилен иштирокида атмосфера босимида винил ҳосилалари синтез қилинган;
КОН-ДМСО юқори асосли системасининг танланган органик бирикмаларни виниллашдаги аҳамияти кўрсатилган;
ароматик ацетилен спиртлари ва уларнинг винил эфирлари фазовий тузилиши, молекулаларда электрон зичликнинг таксимланиши квант-кимёвий ва молекуляр-динамик ҳисоблашлар орқали аниқланган, виниллаш жараёни математик моделлаштирилган;
бутин-3-ол-2, гексин-3-диол-2,5, 1-фенил-3-метилбутин-1-ол-3 ва 1-фенил-3-метилпентин-1-ол-3винил эфирларини дефолиантлик фаоллиги, 1-фенил-3-метилбутин-1-ол-3 ва 1-фенил-3-метилпентин-1-ол-3 винил эфирларини металл сиртлари биокоррозиясига қарши ингибиторлик хоссалари аниқланган;
ароматик ацетилен спиртларининг винил эфирларини синтез қилиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ацетилен ва сирка альдегидидан бутин-3-ол-2, гексин-3-диол-2,5 ва уларни винил эфирлари синтези технологияси яратилган ва ишлаб чиқаришга жорий қилинган (ТР-12-08 КХХТ 2008 йил 30 декабрь, 2009 йил 6 январь ва 11 мартдаги далолатномалар). Бутин-3-ол-2 ўсимлик ўсишини бошқарувчи препарат сифатида, гексин-3-диол-2,5 ва унинг винил эфирлари дефолиант сифатида қўлланилиб, йилига 570 млн. дан ортиқ соф фойда бермоқда («Электрокимёзавод» Ўзбекистон-Панама қўшма корхонаси акциядорлик жамияти 321-сонли 2015 йил 16 июнь ва «Навоиазот» акциядорлик жамияти 03/4545-сонли 2015 йил 16 июндаги маълумотномалари).