Ахмедова Гўзал Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ранг номлари ва уларнинг ўқув луғатларда берилиши (инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча ўқув луғатлари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.2. PhD/Fil 2524.
Илмий маслаҳатчи: Бахриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: биринчи расмий оппонент сифатида Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; иккинчи расмий оппонент сифатида Юлдашев Акмал Гулямжанович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида ранг номлари, уларнинг лингвомаданий хусусиятларини қиёсий ўрганиш асосида лексикографик талқинларини мукаммаллаштириш ҳамда уларнинг ўзаро таржима масалаларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида ранг феномени, унинг табиий, семантик ва концептуал талқини, рангларга ном беришнинг номинатив асослари, генезиси аниқланган; ранг лингвистикасининг basic colour terms, colouronym, colour naming, colourema, chromatonym, occasional chromatonym, linguo-colour image of the world каби терминологик ва лексикографик тушунчалари мажмуавий механизм сифатида асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларига мансуб асосий ва ранг жилолари билан боғлиқ колоронимлар аниқланган, лексик-семантик, структур-грамматик ва деривацион хусусиятларига кўра таснифланган; ранг-тус сифатлари, конверсияга учраган ранг отлари, содда, ясама, қўшма ва бирикмали ранг номлари, шунингдек, ранг компонентли терминлар, фразеологик бирликлар чоғиштирилган, фарқли ва ўхшаш жиҳатлари очиб берилган;
оламнинг лингворанг манзараси (linguo-colour image) тушунчасидан келиб чиқиб инглиз ва ўзбек тилларининг рангларга хос, ранглар билан боғлиқ олами, рангнинг миллий-маданий мероснинг таркибий қисми сифатида халқнинг этнолингвистик маданиятида концепт сифатида мавжудлиги, тил эгаларининг миллий-маданий тафаккурида индивидуал акс этиши blue – ko‘k, black – qora, green – yashil колоремалари орқали далилланган;
умумий ва икки тилли ўқув изоҳли луғатларда рангнинг реал, лисоний ва лингвомаданий талқинини беришда маданий шарҳ (cultural note), фонетик, грамматик, этимологик, ҳудудий пометалар, иллюстратив мисолларнинг функционал аҳамиятга эга эканлиги асосланган; ранглар семантикасига хос миллий-маданий хусусиятларни таржима ва талқинда акс эттириш, ўзлашма ранг номларини миллийлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларига мансуб асосий ва ранг жилолари билан боғлиқ колоронимлар, уларнинг лексик-семантик, структур-грамматик ва деривацион хусусиятларига кўра таснифи, ранг-тус сифатлари, конверсияга учраган ранг отлари, содда, ясама, қўшма ва бирикмали ранг номлари, шунингдек, ранг компонентли терминлар, фразеологик бирликларнинг фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда умумий ва икки тилли ўқув изоҳли луғатларда рангнинг реал, лисоний ва лингвомаданий талқинини беришда маданий шарҳ, фонетик, грамматик, этимологик, ҳудудий пометалар, иллюстратив мисолларнинг функционал аҳамияти, ранглар семантикасига хос миллий-маданий хусусиятларни таржима ва талқинда акс эттириш, ўзлашма ранг номларини миллийлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-сентабрдаги 01/4-4330-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу платформа инглиз ва ўзбек тилларидаги асосий ва ранг жилолари билан боғлиқ колоронимлар, уларнинг маданий шарҳи ҳамда лексикография ривожига оид бой илмий манба ва маълумотлар билан бойитилган. Бу жараён лексик-семантик таҳлиллар асосида сўз бойлигини тизимлаштириш ва луғат тузиш тамойилларига янгича ёндашувни шакллантиришга ҳисса қўшган;
оламнинг лингворанг манзараси тушунчасидан келиб чиқиб инглиз ва ўзбек тилларининг рангларга хос, ранглар билан боғлиқ олами, рангнинг миллий-маданий мероснинг таркибий қисми сифатида халқнинг этнолингвистик маданиятида концепт сифатида мавжудлиги, тил эгаларининг миллий-маданий тафаккурида индивидуал акс этиши blue – ko‘k, black – qora, green – yashil колоремалари орқали далилланганига оид қиёсий таҳлиллардан “Ранглар луғати (инглизча-оʻзбекча ўқув изоҳли луғат)” номли электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги № ДГУ 54990-сонли гувоҳнома). Ушбу дастур рангларнинг тил ва маданиятдаги ўрнини чуқур ўрганиш, иккинчи чет тили сифатида ўрганилаётган тилни эгаллаш жараёнини соддалаштириш билан бирга лингвистик тадқиқотлар учун амалий асос вазифасини ўтаган;
инглиз ва ўзбек тилларида ранг феномени, унинг табиий, семантик ва концептуал талқини, рангларга ном беришнинг номинатив асослари, генезиси, ранг лингвистикасининг basic colour terms, colouronym, colour naming, colourema, chromatonym, occasional chromatonym, linguo-colour image of the world каби терминологик ва лексикографик тушунчаларининг мажмуавий механизм сифатида асосланганига оид фикрлар ва хулосалардан эса Қашқадарё вилояти телерадиоканали “Файзли кун” дастурининг 2025-йил 17-сентабр куни эфирга узатилган сонида (Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 17-сентабрдаги 17-05/143-сон маълумотномаси) ҳамда “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси “Олтин воҳа” радиосининг “Қувноқ нонушта” номли радиоэшиттиришининг 2025-йил 17-сентабр сонини (“Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 17-сентабрдаги 17-05/144-сонли маълумотномаси) тайёрлашда фойдаланилган. Натижада дастур инглиз ва ўзбек тилларида рангларга ном бериш, оламнинг лингворанг манзарасини жамият ҳаётида тутган ўрни ҳамда уларнинг инглиз ва ўзбек тили лексикографияси ривожидаги аҳамияти ҳақидаги маълумотлар билан бойиган. Бу Ўзбекистонда луғатшунослик соҳасидаги илмий янгиликлар моҳиятини оммага тушунарли тарзда тарғиб этиб, илмий тафаккур ва маданий тараққиёт ривожига ҳисса қўшишга хизмат қилган.