Маматова Назира Джуракуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P593. 
Илмий раҳбар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шалола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор, Исматова Дилафруз Туймуратовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш орқали тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
никоҳ-оила муносабатларининг барқарорлиги эр ва хотиннинг ижтимоий кутилмалари таъсирида конструктив мулоқот, масъулият ҳамда эмоционал турғунликнинг оила ҳақидаги қарашларда намоён бўлишига асосланиб социал қадриятлар интериоризацияси орқали гендер роллар трансформациясида шахс социоцентрик позициясини кучли ифодаланиши билан боғлиқ эканлиги далилланган;
никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашда эркак ва аёлларни ўз хатти-ҳаракатларига бўлган ишончи эмоционал барқарорлик, масъулият ҳисси, ўз кечинмалари ва хулқ-атворини бошқаришда яққол намоён бўлишига асосланиб  шахслараро муносабатлардаги ўзаро кутилмаларни вертикал ва горизонтал мулоқотдаги эмпатик тинглаш орқали мувофиқлаштириш муҳим эканлиги далилланган;
никоҳ-оила муносабатларининг барқарорлигига шахс эмоционал ҳолатини таъсири эр ва хотиннинг оилавий ҳаёт билан боғлиқ кутилмаларини ноадекватлиги ижтимоий хавотирни кучайтириб шахслараро муносабатларда агрессияни намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли “эр” ва “хотин” образини ҳиссий идеаллаштиришга боғлиқ оиладаги роллар тақсимотини ҳиссий интеллект даражаси орқали идентификацияланишига боғлиқ эканлиги далилланган; 
никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашда  оилавий ҳаётда эркакларнинг “Мен-оила бошлиғи”, “Мен-ота”, аёлларнинг “Мен-рафиқа”, “Мен-она” сифатидаги рефлексив хусусиятларини дифференциал ифодаланишига асосланиб гендер роллар трансформациясининг оилавий қадриятлар негизида ретреспектив ва перспектив рефлекцияга уйғун намоён бўлиши муҳимлиги далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
никоҳ-оила муносабатларининг барқарорлиги эр ва хотиннинг шахслараро муносабатлардаги ролли кутилмалари таъсирида конструктив мулоқот, ижтимоий масъулият ҳамда эмоционал турғунликни кучли ифодаланиши билан детерминациялашганлиги туфайли шахснинг оилавий ҳаёт ҳақидаги гендер стереотипик қарашаларини социоцентрик позицияга рационал ўзгаришига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-315-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-315а-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ-оила муносабатларининг барқарорлигини таъминлашда шахснинг ўз ўзига муносабатини аҳамиятини очиб берилган;
никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий - психологик хусусиятларига кўра, эркак ва аёлларни ўз хатти-ҳаракатларига бўлган ишончи эмоционал барқарорлик, масъулият ҳисси, ўз кечинмалари ва хулқ-атворини бошқаришда яққол намоён бўлиши туфайли оиладаги ҳамкорликка асосланган вертикал ва горизонтал мулоқот эмпатик тинглаш орқали  юзага келиши далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-315-сон буйруғи билан «Девианталогия» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-315а-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашнинг шахс ҳиссий ҳолати билан боғлиқ психологик механизмларни аниқланган;
никоҳ-оила муносабатларининг барқарорлигига шахс эмоционал ҳолатини таъсири натижасида эр ва хотиннинг оилавий ҳаёт билан боғлиқ кутилмаларини ноадекватлиги ижтимоий хавотирни кучайтириб шахслараро муносабатларда агрессияни намоён бўлишига сабаб бўлганлиги туфайли “эр” ва “хотин” образини ҳиссий идеаллаштиришга боғлиқ оиладаги роллар тақсимотига оид ригид фикрлаш ижтимоий масъулиятни пасайишига олиб келиши далилланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-315-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-315а-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ-оила муносабатларининг барқарорлигини таъминлашга шахс рефлексив хусусиятларини таъсирини тадқиқ этилган;
никоҳ-оила муносабатларининг барқарорлигини таъминлаш учун оилавий мулоқотда эркакларнинг “Мен-оила бошлиғи”, “Мен-ота”, аёлларнинг “Мен-рафиқа”, “Мен-она” сифатида рефлексив хусусиятларини ҳиссий рационал ижтимоий масъулият ҳиссига уйғун шаклланиши зарурлигига кўра, ситуатив рефлекциянинг оилавий қадриятлар таъсирида ретреспектив ва перспектив рефлекцияга боғлиқ намоён бўлиши муҳимлиги далилланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-315-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-315а-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ-оила муносабатлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи психокоррексион моделни таклиф этиш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish