Отабаева Камола Учқун қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Юпқа муз қатламлари билан қопланган Ау(111) сиртини Ар+ ионлари билан бомбардимон қилинганда чангланиш жараёнини моделлаштириш», 01.04.04 – Физик электроника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/FM847.
Илмий раҳбар: Войтцеховский Игор Артурович, физика-математика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи , PhD.03/2025.27.12.FM.06.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умирзаков Болтаходжа Эрматович, физика-математика фанлари доктори, профессор- Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. Ядгаров Ишмўмин Джаббарович, физика-математика фанлари доктори, профессор- ЎзРФА Ион-Плазма ва лазер технологиялари институти. 
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иккиламчи масс-спектрометрия усулларидан фойдаланган ҳолда Ау(111) сиртини қопланган муз қатламларини молекула ва кластер кўринишида чангланиш жараёнларини механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор молекуляр динамика усули асосида кичик энергияли(<1,0 кеВ гача)  Ар⁺ ионлари бомбардимони ёрдамида Ау(111) сиртини қоплаган муз қатламларини молекула ва кластер кўринишида чангланиш жараёнини атомар(молекуляр) даражада моделлаштиришга имкон берувчи компютер дастурлари ишлаб чиқилган ва мавжудлари такомиллаштирилган;
илк бор Ау(111) сиртини қопланган 2–6 муз қатлами  Ар⁺ ионлари билан бомбардимон қилинганда тўғридан- тўғри уриб чиқариш механизми орқали фақат сув молекулалари ва (Ҳ₂О)2 кластерларини чангланиши кузатиладиган бошланғич энергиянинг  қиймати аниқланган; 
илк бор Ау(111) сиртидаги 2–6 қатламли муз қатламларини Ар⁺ ионлари бомбардимони ёрдамида тўғридан- тўғри уриб чиқариш ва каскад механизмлари орқали сув молекулалари, (Ҳ₂О)н (н=2-8) кластерлари, ҳамда таглик атомларининг чангланиши юз берадиган бошланғич энергиянинг чегаравий қиймати аниқланган; 
биринчи марта Ау(111) сиртидаги 8-24 қатламли музни кичик энергияли Ар⁺ иони билан бомбарбардимон қилганда чангланиш жараёнида сув молекулаларининг қутбланиши ҳисобига Кулон портлаш эффекти аниқланган;
илк бор сирт қатламига На⁺ иони киритилган ва Ау(111) сиртини  қоплаган тўртта муз қатламини кичик энергияли Ар⁺ ионлари билан бомбардимон қилиш жараёнида чангланган заррачалар таркибида сув молекулалари, уларнинг кластерлари, таглик атомлари, уларнинг кластерлари билан бирга кичикроқ сферик ион кластери (На⁺(Ҳ₂О)ₙ) нинг мавжудлиги аниқланган; 
илк бор Ау(111) сиртидаги иккинчи ва учинчи қатламлари орасига На⁺ иони киритилган тўрт қатламли муз қопламаси кичик энергияли Ар⁺ ионлари билан бомбардимон қилинганда сув молекулаларининг қутбланиши ҳисобига йирик сферик ион кластери (На⁺(Ҳ₂О)ₙ)нинг ҳам чангланиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металл сиртини қоплаган муз қатламларини ион дастаси ёрдамида чангланиши бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
Металл сиртини қоплаган муз қатламини сув молекулалари ва кластерлари кўринишида чангланиши юпқа қатламга берилган энергияга ва сиртнинг таркибига боғлиқлик қонуниятлари «ФОТОН» Акциядорлик жамияти («ФОТОН» АЖ) да яримўтказгичли асбобларни ишлаб чиқаришда Ау асосидаги омик контактларга намлик та'сирини аниқлашда амалиётга жорий этилган. («ФОТОН» аксионерлик жамиятининг 2024-йил 28-майдаги 112-сон маълумотномаси). Натижада, технологик жараёнга намликдан ҳимоя қилувчи қатламларини физик-кимёвий хоссаларини янада яхшилаш, ювиш жараёнида яримўтказгичли асбобларни сув молекулаларидан тўла тозаланишини таъминлаш, ҳамда яримўтказгичли асбобларни бардошлиги ва ишончлигини оширишга имконият яратилган; 
Оксидланган қатлам тузилишини тадқиқ қилиш ва физик хоссаларини ўрганиш Андижон машинасозлик институтининг Давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда олиб борилган УЗБ-Инд-2021-92 сонли “Микро-ва наноўлчамли (гранулланган) яримўтказгичли термоелектрик материалларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида амалиётга жорий этилган (Андижон машинасозлик институтининг 2024-йил 8-арпелдаги 38-07-599-сонли маълумотномаси). Натижада микро ва наноўлчамли гранулланган заррачалар сиртида оксидланган юпқа қатламларини олиш жарарёнини моделлаштириш имкони пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish