Мирзаев Ҳусанжон Шокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Буйрак трансплантациясидан кейинги беморларда кенг тарқалган пародонтитни ташхислаш ва даволаш” 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3605.
Илмий раҳбар: Ризаев Элёр Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гилева Олга Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: буйрак трансплантациясидан сўнг беморларда пародонтитни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда пародонт тўқималаридаги яллиғланиш жараёнларнинг кучайиши ва тўқима структураларининг прогрессив бузилиши натижасида патологик жараёнларнинг тизимлашуви кузатилиб уларда полиморбид ҳолатлар шаклланиши билан узвий патогенетик боғлиқлиги аниқланган;
буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда сурункали таркалган пародонтитда иммун тизим фаоллигининг пасайиши ҳамда шартли патоген микрофлора таркибининг ўзгариши натижасида оғиз бўшлиғи микробиоценозида Streptococcus mutans, Streptococcus salivarius ва Candida замбруғини ривожланиши иммуносупрессив терапия таъсири билан боғлиқлиги исботланган.
буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда пародонт тўқималари микроциркуляциясининг миқдорий бузилишлари натижасида функционал фаоллик 16,4% га миоген компонентнинг 35,7% га пасайиши ва нейроген регуляция 24,9% га ўзгариши натижасида қон томир тонусининг 33,9% га ошиши исботланган.
буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда сурункали тарқалган пародонтитни олдини олиш ва комплекс даволаш натижасида OHI-S индекси 2,5 баробарга, KPI индекси 32% га пародонт тўқималари ҳолати 39,3% га яхшиланиши, яллиғланиш ва гигиеник кўрсаткичларнинг пасайиши орқали касаллик асоратлари камайтирилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 4-сентабрдаги 24/31– сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда пародонт тўқималаридаги яллиғланиш жараёнларнинг кучайиши ва тўқима структураларининг прогрессив бузилиши натижасида патологик жараёнларнинг тизимлашуви кузатилиб уларда полиморбид ҳолатлар шаклланиши билан узвий патогенетик боғлиқлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: натижалар буйрак трансплантациясидан кейин беморларда тизимли бузилишлар патогенезида муҳим бўғин сифатида пародонтал яллиғланишнинг ролини изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар академик В.В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказининг 2025 йил 30 майдаги 100-сонли ҳамда Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2025 йил 4 июндаги 63-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар трансплантациядан кейинги кузатув тизимига пародонтологик мониторингни жорий этиш, асоратларнинг эрта олдини олиш, тишларни сақлаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлаш имконини берган. Юқоридаги текшириш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг ушбу гуруҳида пародонтитни эрта ташхислаш ва олдини олиш асоратларни даволаш харажатларини камайтириш ва касалхонага ётқизиш частотасини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самара стоматологик ва нефрологик ёрдам учун ўртача харажатларни 18-22% га камайтириш билан ҳар бир бемор учун 420000 дан 510000 сўмгача ташкил этган. Хулоса: пародонтит буйрак трансплантациясидан кейин беморларда соматик асоратларнинг клиник ва диагностик кўрсаткичи сифатида кўриб чиқилиши керак, бу эса стоматологик кузатувни умумий реабилитация тизимига қўшишни талаб қилади.
иккинчи илмий янгилик: буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда сурункали таркалган пародонтитда иммун тизим фаоллигининг пасайиши ҳамда шартли патоген микрофлора таркибининг ўзгариши натижасида оғиз бўшлиғи микробиоценозида Streptococcus mutans, Streptococcus salivarius ва Candida замбруғини ривожланиши иммуносупрессив терапия таъсири билан боғлиқлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: иммуносупрессив дори воситалари ва оғиз бўшлиғи микробиоценозининг бузилиши ўртасидаги боғлиқлик исботланган бўлиб, буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларни олиб боришда комплекс микробиологик диагностика зарурлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар академик В.В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказининг 2025 йил 30 майдаги 100-сонли ҳамда Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2025 йил 4 июндаги 63-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: микробиологик мониторинг ва профилактикани жорий этиш иккиламчи инфекциялар хавфини олдини олган, иммуносупрессив терапия самарадорлигини оширган ва такрорий стоматологик мурожаатлар сонини камайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: яллиғланиш асоратлари частотасини камайтириш антибактериал препаратлар ва замбуруғларга қарши терапия харажатларини 25-30% га камайтириб, беморларга иқтисодий фойда 200000 сўмни ташкил этди. Хулоса: Ушбу натижалар иммуносупрессия олган беморларда инфекцион асоратларнинг иқтисодий асосланган профилактик дастурини шакллантириш учун илмий асос яратади.
учинчи илмий янгилик: буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда пародонт тўқималари микроциркуляциясининг миқдорий бузилишлари натижасида функционал фаоллик 16,4% га миоген компонентнинг 35,7% га пасайиши ва нейроген регуляция 24,9% га ўзгариши натижасида қон томир тонусининг 33,9% га ошиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: пародонт тўқималари трофикаси ва регенерациясига таъсир қилувчи турғун қон томир дисфунксиялари мавжудлиги исботланган, бу эса биринчи марта микротциркуляция кўрсаткичларидан даволаш самарадорлиги мезони сифатида фойдаланиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар академик В.В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказининг 2025 йил 30 майдаги 100-сонли ҳамда Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2025 йил 4 июндаги 63-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: LDF-назорат ва функсионал диагностика усулларидан фойдаланиш терапия самарадорлигини баҳолашнинг объективлигини оширади, даволаш муддатини қисқартиради ва тишларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: микротциркулятор мониторингни киритиш даволаш курси давомийлигини 15-20% га қисқартириш ва самарасиз муолажалардан қочиш имконини беради, бу эса моддий харажатларни ўртача 12-15% га тежашга олиб келади ва бир бемор учун 170000 дан 200000 сўмгача ташкил этади. Хулоса: тадқиқот нефрологик беморларда пародонтитни ташхислашнинг стандарт протоколларига микротциркуляцияни баҳолашнинг инструментал усулларини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларда сурункали тарқалган пародонтитни олдини олиш ва комплекс даволаш натижасида OHI-S индекси 2,5 баробарга, KPI индекси 32% га пародонт тўқималари ҳолати 39,3% га яхшиланиши, яллиғланиш ва гигиеник кўрсаткичларнинг пасайиши орқали касаллик асоратлари камайтирилганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган дастур биринчи марта клиник, микробиологик ва ташкилий ёндашувни бирлаштиради, бу уни нефрологик профилдаги беморларни комплекс стоматологик реабилитация қилиш учун универсал моделга айлантиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар академик В.В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказининг 2025 йил 30 майдаги 100-сонли ҳамда Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасининг 2025 йил 4 июндаги 63-сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Дастурни амалга ошириш стоматологик ёрдамдан фойдаланиш имкониятини оширади, яллиғланиш асоратлари частотасини камайтиради, гигиена кўрсаткичларини ва беморларнинг трансплантациядан кейинги ҳаётга мослашувини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: дастурнинг жорий этилиши стоматологик даволаниш учун тўғридан-тўғри харажатларни 27-33% га камайтириш, режадан ташқари мурожаатлар ва такрорий касалхонага ётқизиш сонини камайтириш, шунингдек, меҳнат қобилиятини йўқотишни камайтириш имконини берди ва бир бемор учун фойда 790000 дан 910000 сўмгача ташкил этди. Хулоса: комплекс дастур стоматологик саломатликни барқарор яхшилаш ва буйрак трансплантациясидан кейин беморларни даволаш харажатларини оптималлаштиришни таъминлаб, клиник, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини исботлади.