Sayt test rejimida ishlamoqda

Лапасов Сайфиддин Санакуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кечки муддатда оқбош карам (Brassica capitata Lizg.) нав намуналарини танлаш, экиш муддатлари ва схемасини аниқлаш», 06.01.06–Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Qx281.

Илмий раҳбар: Шокиров Алишер Жўрабоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Арамов  Музаффар  Хашимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Якубов Мирджамил Мирзиятович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятини ўтлоқи бўз тупроқли шароитда такрорий экинда оқбош карам етиштириш учун ҳосилдор навларини танлаш, қулай экиш муддатлари ва экиш схемаларини ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлигига самарали таъсир этувчи меъёрларини аниқлаш иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор кузги бошоқли донлардан бўшаган майдонларда такрорий экинда кечки муддатда етиштириш учун оқбош карамнинг истиқболли нав намуналари танланган;

кечки муддатда такрорий экинда оқбош карам етиштириш учун самарали экиш схемаси аниқланган;

кечки муддатда такрорий экинда оқбош карам етиштиришда истиқболли навлар учун морфо-биологик кўрсаткичлар бўйича вариация коэффициенти аниқланган (V, %);

кечки муддатда такрорий экинда оқбош карам етиштиришда нав намуналар, экиш схемалари ва муддатларининг биометрик, морфологик ҳамда хўжалик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги ўртасидаги корреляция коэффициенти (r) аниқланган;

экиш схемалари ва экиш муддатларининг назарий асослари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тошкент вилояти шароитларида такрорий экинда кечки муддатда оқбош карам нав намуналарини танлаш, улар учун мақбул экиш муддатлари ва экиш схемаларини танлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

фермер хўжаликлари учун “Ёзги муддатда оқбош карам етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар” ва “Такрорий муддатда оқбош карам етиштиришда нав намуналари, экиш муддатлари ва экиш схемалари бўйича илмий асосланган тавсиялар” тавсияномалари тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/029-249-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар деҳқон, фермер хўжаликлари экин майдонларида такрорий экинда оқбош карамдан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;

такрорий муддатда етиштириш учун оқбош карамнинг “Шарқия-2”, “Саратони” ва “Geant” F1 нав намуналарини Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Саркор” фермер хўжалигида 5,0 гектар, “Самандар Агро Замин” фермер хўжалигида 2,5 гектар, “Олимжон Ферузбек даласи” фермер хўжалигида 2,5 гектар, Оққўрғон туманидаги “Ахмедовлар” фермер хўжалигида 2,0 гектар, “Шодлик Агрофирма” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Йўлчи ўғли Акром” фермер хўжалигида 2,5 гектар, Бекобод туманидаги “Азаматжон Махлиё” фермер хўжалигида 2,5 гектар, “Ойбек Миришкор Агро” фермер хўжалигида 2,5 гектар, “Кўркам” МЧЖ фермер хўжалигида 2,5 гектар жами 21,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/029-249-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан ўртача 95,7–96,9 тонна карам ҳосили етиштиришга эришилган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача 8,9–9,52 млн. сўмни ташкил этган;

такрорий экинда оқбош карам етиштиришда Шарқия-2 навида 70х50 см ёки 90х30 см, Саратони навида 90х30 см экиш схемаси Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Саркор” фермер хўжалигида 3,0 гектар, “Самандар Агро Замин” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Олимжон Ферузбек даласи” фермер хўжалигида 1,5 гектар, Оққўрғон туманидаги “Ахмедовлар” фермер хўжалигида 2,0 гектар, “Шодлик Агрофирма” фермер хўжалигида 1,6 гектар, “Йўлчи ўғли Акром” фермер хўжалигида 1,6 гектар, Бекобод туманидаги “Азаматжон Махлиё” фермер хўжалигида 2,5 гектар, “Ойбек Миришкор Агро” фермер хўжалигида 2,2 гектар, “Кўркам” МЧЖ фермер хўжалигида 2,0 гектар жами 17,7 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/029-249-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан ўртача 68,3–99,4 тонна карам ҳосили етиштиришга эришилган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача 6,5–10,3 млн. сўмни ташкил этган;

такрорий экинда оқбош карам етиштиришда 15-30 июнь экиш муддатлари Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Саркор” фермер хўжалигида 2,2 гектар, “Самандар Агро Замин” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Олимжон Ферузбек даласи” фермер хўжалигида 1,5 гектар, Оққўрғон туманидаги “Ахмедовлар” фермер хўжалигида 3,0 гектар, “Шодлик Агрофирма” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Йўлчи ўғли Акром” фермер хўжалигида 1,5 гектар, Бекобод туманидаги “Азаматжон Махлиё” фермер хўжалигида 3,0 гектар, “Ойбек Миришкор Агро” фермер хўжалигида 2,5 гектар, “Кўркам” МЧЖ фермер хўжалигида 2,5 гектар жами 19,3 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/029-249-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан ўртача 88,3–86,0 тонна карам ҳосили етиштиришга эришилган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача 7,7–8,1 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish