Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Муродбек Аллаёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Такрорий экиш муддатларида брокколи карамини етиштириш технологиясининг асосий элементлари», 06.01.06–Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Qx.280.

Илмий раҳбар: Асатов Шуҳрат Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Арамов  Музаффар  Хашимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ходжимуратов Фуркат Абдукаримович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: такрорий экиш учун яроқли, юқори маҳсулдор брокколи дурагайларини танлаш ва такрорий экишда кўчат экишнинг энг мақбул муддатларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республикада такрорий экин сифатида етиштириш учун яроқли 9 та брокколи дурагайи гулкарам дурагайи билан қиёсий баҳоланган;

брокколи карами дурагайининг гулкарамга нисбатан барглар сони ва массаси, тезпишарлиги, марказий бошчанинг шаклланиши бўйича устунлиги аниқланган;

брокколи дурагайлари ён новдалари ва баргларининг сони ва оғирлиги, марказий ва ён бошчаларнинг ўртача вазни, уларнинг майдон бирлигидаги ҳосилдорлиги эртапишарлиги ва мева бериш давомийлиги, умумий ҳосилдаги марказий ва ён бошчалар улуши бўйича баҳоланган;

такрорий экишда брокколининг энг йирик марказий бошчалари 15-25 июлда экилганида шаклланиши, вегетация даврининг давомийлиги 125-135 кун бўлиши аниқланган;

максимал ҳосилни таъминловчи қулай экиш муддатлари ҳамда қишлоқ хўжалиги амалиётини қониқтирадиган ҳосилни таъминловчи ёздаги сўнгги экиш муддати ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Такрорий экинда брокколи дурагайларини танлаш ва кўчат экишнинг қулай муддатларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

сабзавотчилик фермер хўжаликлари учун «Такрорий экин сифатида брокколи етиштириш технологияси» тавсияномаси тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/029-250-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида таянч қўлланма сифатида хизмат қилган;

такрорий экинда етиштириш учун брокколи нав намуналаридан Fiesta F1,  Agassi F1, Hallmark F1 дурагайлари Тошкент вилояти Тошкент туманидаги «NSА Agro Development» МЧЖда 1,8 гектар, Зангиота туманидаги «Даврон» фермер хўжалигида 0,8 гектар, Қибрай туманидаги «Нодиров Музафар» фермер хўжалигида 1,0 гектар «Шалола Юсупов агро» фермер хўжалигида 0,5 гектар, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Uz agro lider» МЧЖда 15 гектар, Наманган вилояти Чуст туманидаги «Рустамали Каримов» фермер хўжалигида 1,0 гектар ҳамда «Дамобод узумлари» фермер хўжалигида  1,0 гектар жами 21,1 гектар майдонга этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/029-250-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ўртача гектаридан 31,0 тонна ҳосил олишга эришилган ва иқтисодий самарадорлик 2–3 марта ошган ҳолда гектаридан ўртача 77 млн. 674 минг сўм фойда олишга эришилган;

брокколи карамини такрорий экин сифатида 15 ва 25 июлдаги экиш муддатлари Тошкент вилояти Тошкент туманидаги «NSА Agro Development» МЧЖда 1,0 гектар, Зангиота туманидаги «Даврон» фермер хўжалигида 0,7 гектар, Қибрай туманидаги «Нодиров Музафар» фермер хўжалигида 1,0 гектар, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Uz agro lider» МЧЖда 20 гектар, Наманган вилояти Чуст туманидаги «Рустамали Каримов» фермер хўжалигида 1,0 гектар ҳамда «Дамобод узумлари» фермер хўжалигида 1,0 гектар жами 24,7 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 02/029-250-сон маълумотномаси). Натижада ўртача гектаридан 25,4 тонна ҳосил олишга эришилган ва гектаридан ўртача фойда 75 млн. 650 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish