Аралов Санжар Абдиваитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9800.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Вохидова Норпошшахон Ҳабибуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуғаниев Озод Турсунбой ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари таълимий эҳтиёжларни маълумотлар алмашинувига регулятив мувофиқлаштириш, амалий фаолият технологияларини когнитив, коммуникатив, ҳиссий омиллар компонентларига яхлитлиги барқарор таъминлаши педагогик фасилитациялаш асосида аниқлаштирилган;
педагогик фасилитация асосида  талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш жараёни дидактик механизмлари инновацион тузилмасини ижтимоий лойиҳа ва хатти-ҳаракатлар мажмуига ўзаро мувофиқлаштириш,  ижтимоий тараққиётга таъсирини позитив ва креативлик, шахсий-касбий хислатлар барқарорлигига горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида оптималлаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантиришнинг педагогик шартлари таълим жараёнини инсонпарварлаштириш, умумий маданий, психологик-педагогик таъсир этувчи омилларга интеграциясини таъминлаш, шахсий-фаол ёндашувни инновацион фаолият турларига координациялаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантириш модели компонентларнинг касбий фаолиятга тайёр мутахассис талабларини стратегик мақсадларга мос педагогик тизимнинг  мантиқий боғлиқлигини таъминлаш,  технологик-жараёнли мазмунни шахсга йўналтирилган интегратив технологиялар билан бойитилган муҳитни таъминлаш ва педагогик коррексиялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари таълимий эҳтиёжларни маълумотлар алмашинувига регулятив мувофиқлаштириш, амалий фаолият технологияларини когнитив, коммуникатив, ҳиссий омиллар компонентларига яхлитлиги барқарор таъминлаши педагогик фасилитациялаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 10-октябрдаги 22-01-774/22 рақамли маълумотномаси). Натижада, замонавий ёндашувлар асосида адабиёт дарсларини ташкил этишнинг назарий-методологик асосларини аниқлашга эришилган.
Педагогик фасилитация асосида  талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш жараёни дидактик механизмлари инновацион тузилмасини ижтимоий лойиҳа ва хатти-ҳаракатлар мажмуига ўзаро мувофиқлаштириш,  ижтимоий тараққиётга таъсирини позитив ва креативлик, шахсий-касбий хислатлар барқарорлигига горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида оптималлаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 10-октябрдаги 22-01-774/22 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантириш самарадорлиги ошган.
Талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантиришнинг педагогик шартлари таълим жараёнини инсонпарварлаштириш, умумий маданий, психологик-педагогик таъсир этувчи омилларга интеграциясини таъминлаш, шахсий-фаол ёндашувни инновацион фаолият турларига координациялаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 10-октябрдаги 22-01-774/22 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган.
Талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантиришда таълим жараёнини инсонпарварлаштириш, умумий маданий, психологик- педагогик тайёргарлик фанларининг интеграцияси, шахсий-фаол ёндашувни амалга ошириш ва талабаларинг инновацион фаолиятнинг турли турларига жалб қилиш орқали касбий компетентликни муваффақиятли ривожлантиришнинг асосий педагогик шартларини такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 10-октябрдаги 22-01-774/22 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожланганлигини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга шароит яратилган.
талабаларнинг касбий компетентлигини педагогик фасилитация асосида ривожлантириш модели компонентларнинг касбий фаолиятга тайёр мутахассис талабларини стратегик мақсадларга мос педагогик тизимнинг  мантиқий боғлиқлигини таъминлаш,  технологик-жараёнли мазмунни шахсга йўналтирилган интегратив технологиялар билан бойитилган муҳитни таъминлаш ва педагогик коррексиялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 10-октябрдаги 22-01-774/22 рақамли маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижаларига асосланиб, педагогик фасилитациянинг талабаларнинг касбий компетентлигига таъсирини баҳолашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish