Фазилов Одил Юлдашевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек ва инглиз тилларида ҳосила номиналининг мотивацион асослари (перифразалар мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.2.PhD/Fil1668 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Умурқулов Зафар Бекпўлатович,  филология фанлари доктори, доцент 
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори, профессор; Бобоқулов Исмоил Туркманович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тиллари мисолида ҳосила номлар таркибида перифрастик номлаш воситалари орқали ифодаланган мотивацион асосларни лингвомаданий ва структур-семантик жиҳатдан чоғиштирма таҳлил қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз тилларида перифразага асосланган ҳосила номларнинг мотивацион шаклланиши илк бор қиёсий-лингвосемантик таҳлил асосида тизимли равишда тадқиқ этилиб, ушбу бирликларнинг юзага келиш механизмлари, лексик-семантик, морфологик ва прагматик омиллар билан боғлиқ шаклланиш жараёнлари илмий-назарий мезонлар асосида далилланди;
ўзбек ва инглиз тилларида перифразал бирликларнинг лингвомаданий табиати тизимли равишда ўрганилиб, халқ тафаккури, маданий хотираси, миллий менталитет ҳамда мулоқот этикаси билан узвий боғлиқлиги далиллар асосида очиб берилиб, уларнинг маданиятлараро коннотацион тафовутлари илмий жиҳатдан асосланган;
бадиий, публицистик, диний ва сиёсий матнларда қўлланиладиган перифразал ҳосила номларнинг контекстуал-семантик хусусияти аниқлаштирилиб, уларнинг номлаш воситаси сифатида функсионал-прагматик имкониятлари ҳамда коммуникатив вазифалари тил материаллари асосида далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларида перифразал номлаш асосида шаклланадиган иккиламчи номларнинг умумий ва хос типологик хусусиятлари аниқланиб, улар асосида номлашнинг универсал ва миллий модели ишлаб чиқилган ҳамда замонавий тилшунослик учун илмий аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида иккиламчи номинациянинг юзага келиш омилларини чоғиштирма аспектдаги тадқиқи борасидаги назарий таклифлар, амалий тавсиялар ва хулосалар асосида: 
ўзбек ва инглиз тилларида перифразага асосланган ҳосила номларнинг мотивацион шаклланиши илк бор қиёсий-лингвосемантик таҳлил асосида тизимли равишда тадқиқ этилиб, ушбу бирликларнинг юзага келиш механизмлари, лексик-семантик, морфологик ва прагматик омиллар билан боғлиқ эканлиги  ҳақидаги хулосалардан 2021 – 2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган). Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-июн № 01/4-2845-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳада перифразал номлар орқали ҳосил бўлган сўзларнинг ўзбек ва инглиз тилларидаги миллий фикрлаш ва матндаги ишлатилиш тарзига кўра фарқланиши асослаб берилган; 
ўзбек ва инглиз тилларида перифразал бирликларнинг лингвомаданий табиати тизимли равишда ўрганилиб, халқ тафаккури, маданий хотираси, миллий менталитет ҳамда мулоқот этикаси билан узвий боғлиқлиги далилларланиб, уларнинг маданиятлараро коннотацион тафовутлари илмий жиҳатдан асосланганлиги тўғрисидаги хулосалардан 2020 – 2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-июн № 01/4-2844-сон маълумотномаси) Натижада, лойиҳа ўзбек ва инглиз тилларида перифразал ҳосила номларнинг семантик, прагматик, морфологик ва лингвомаданий жиҳатлари бўйича илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган; 
бадиий, публицистик, диний ва сиёсий матнларда қўлланиладиган перифразал ҳосила номларнинг контекстуал-семантик хусусияти аниқлаштирилиб, уларнинг номлаш воситаси сифатида функсионал-прагматик имкониятлари ҳамда коммуникатив вазифалари тил материаллари асосида далилланганлиги ҳақидаги назарий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-апрел 04-36-478-сон маълумотномаси) Натижада, ушбу кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish