Рахматуллаева Шаходат Зиётовнанинг фан доктори (DSc)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Бошланғич таълимда ўқув топшириқларини ишлаб чиқишнинг лингводидактик асосларини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.DSc/Ped764
Илмий маслаҳатчи: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иқтисодиёт ва педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Нуриллаева Шахло Уктамовна; педагогика фанлари доктори, профессор Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович; филология фанлари доктори, доцент Исломов Икром Хушбокович;
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили таълимида ўқув топшириқларини ишлаб чиқишнинг лингводидактик асосини такомиллаштириш, тил таълимида ўқув топшириқларининг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқув топшириқларини ўқувчи ёшига нисбатан педагогик, психологик ва лингводидактик жиҳатдан таснифлаш ва тавсифлаш, уларнинг она тили таълимида тутган ўрни ва вазифалари аниқланган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқув топшириқларини ишлаб чиқишда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малака ҳосили қилиши, савол ва топшириқларни онгли бажаришга йўналтириш, фикрлашга ундаш ҳамда она тили таълимида нутқий компетенсиянинг тизимли ҳосил бўлиши ва ривожланишига эришиш мумкинлиги лингводидактик жиҳатдан исботланган;
бошланғич синфда матн билан ишлаш технологияси, савол ва топшириқлар тузиш, нутқий кўникмаларни ривожлантиришда нутқ вазиятидан келиб чиқиб мурожаат қилишга ўргатиш, лисоний-услубий даражалари, тил ўқитиш методикасида ўқув топшириғига прагматик усулда ёндашишнинг илмий-методик афзалликлари далилланган;
тинглаб тушуниш кўникмаси билан бирга ўқувчида мулоқот вазиятига кўра мурожаат қилиш, нутқ сўзлаш малакасини ҳам баравар ривожлантириш лозимлигини назарда тутиб, ўқувчини тўғри ва мантиқли фикр ифодалашга ўргатиш йўллари, турлари, инновацион методлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
бошланғич синфда баҳолаш тизими учун матн устида ишлаш орқали эшитганларини тўғри тушуна олиш, адабий тилда равон гапира олиш, матнни ўқиб тушуна олиш ҳамда тўғри ва мазмунли ёза олиш кўникмалари она тили таълимининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим тизимида она тилидан ўқув топшириқлари ишлаб чиқишнинг лингводидактик асосини такомиллаштириш доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқув топшириқларини ўқувчи ёшига нисбатан педагогик, психологик ва лингводидактик жиҳатдан таснифлаш ва тавсифлаш, уларнинг қўлланилиш ўринлари, бошланғич синф она тили таълимида тутган ўрни ва вазифаларини аниқлашга доир фикр ва мулоҳазалардан 2020-2023-йилларда Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси фанлари миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган Ф1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали директорининг 2026-йил 23-февралдаги 89-рақамли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг она тили таълими жараёнида ўқув топшириқлардан мақсадли фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилган;
бошланғич синфда тинглаб тушуниш, мулоқот вазиятига кўра мурожаат қилиш, нутқ сўзлаш малакасини ривожлантириш, ўқувчини тўғри ва мантиқли савол беришга ўргатишга оид тажрибалар таҳлилига доир маълумотлардан “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи билан тасдиқланган 391201-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, она тили ўқитиш жараёнида ўқувчиларда савол ўқув топшириқларидан фойдаланишга доир назарий маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
она тили дарсларида тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникмалари таҳлил элементларидан фойдаланиб, бошланғич синфда машқлардан, асосан, кўникма ва малака ҳосил қилишда, савол ва топшириқлардан бирор амални бажаришга йўналтириш, фикрлашга ундаш ҳамда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакани баҳолаш мақсадларида фойдаланиш она тили таълимида нутқий компетенсиянинг тизимли ҳосил бўлиши ва ривожланишига эришишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 2012-2016- йилларда ФИ-ФА-0-43429.ФА-ФИ. ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадбиқ этиш” ҳамда 2017-2020-йилларда ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали директорининг 2025-йил 24-февралдаги 90-рақамли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлиги жараёнида савол ва топшириқлардан ўринли фойдаланиш таъминоти такомиллаштирилишига хизмат қилган;
бошланғич таълимда ўқув топшириқлари устида ишлаш орқали синф ўқувчиларининг фаоллигини ошириш, кўникма ва малака ҳосил қилиш, тинглаб тушуниш ва уларда матнни ўқиб тушуна олиш ҳамда тўғри ва мазмунли ёза олиш кўникмаларини шакллантиришда интерфаол технологиялар (“Бир сўз билан номланг”, “Тахмин қилинг ва ўқинг”, “Ким билади, давом этинг”, “Бўғин ёки сўз”)ни адаптивлик, вариативлик, мобиллик тамойилларига кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи билан тасдиқланган 277-387-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, она тили фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларни савол ўқув топшириқлари билан ишлаш кўникмасини шакллантириш орқали таълим самарадорлиги оширилишига хизмат қилган;
ўқувчиларда ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш маданиятини шакллантириш методикаси ўқув материаллари билан ишлаш (чақирув, англаш, фикрлаш) ва амалий фаолият (тушуниш, англаш, таҳлил, баҳолаш) тажрибаларини амалий векторга устуворлик бериш орқали горизонтал интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи билан тасдиқланган 429-796-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда нутқ маданиятини шакллантириш жараёнининг методик таъминоти такомиллаштирилишига хизмат қилган.