Орамова Нафосат Жураевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Адабий таълимда назарий маълумотлардан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштириш (умумтаълим мактабларининг 5-6-синфлари мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8324
Илмий маслаҳатчи: Рахматуллаева Шаходат Зиётовна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна; педагогика фанлари доктори, профессор Ёзиева Умида Лутфуллаевна.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш усулларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш, ўқитиш билан боғлиқ муаммоларнинг сабаблари аниқланган ва интенсив йўллари асосланган;
умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни такомиллаштиришда ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, муаммоли вазиятларнинг мустақил ечимини таклиф қилишга ўргатиш йўллари очиб берилган;
адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни такомиллаштиришнинг мазмун, усул ва воситалари ишлаб чиқилиб амалиётга қўлланганда адабий таълим самарадорлиги сезиларли ортиши далилланган;
умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш жараёнида турли метод, усул ва технологиялардан фойдаланишда назариядан амалиётга тамойили афзал эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адабий таълимда назарий маълумотлардан фойдаланишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш асосида қўлга киритилган натижалар асосида:
умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш билан боғлиқ муаммоларнинг сабаблари ва ечимларини топишнинг интенсив йўлларига доир фикр ва мулоҳазалардан 2020-2023-йилларда бажарилган Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси фанлари миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган Ф1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали директорининг 2026-йил 23-февралдаги 90-рақамли маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган;
умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш билан бир қаторда ўқувчиларни мустақил фикрлаш, муаммоли вазиятга ўз ечимини таклиф қилишга ўргатиш йўлларини аниқлаштиришга оид таклифлардан “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 27-февралдаги 04-783-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларининг методик таъминоти илғор тажрибалар билан бойитилишига хизмат қилган;
умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни такомиллаштиришнинг мазмун, усул, воситалари ишлаб чиқилиб амалиётга қўлланганда адабий таълим самарадорлиги сезиларли ортишини такомиллаштиришга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қароқалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1,Г002 “Қароқалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон бўлими Қароқалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти Қароқалпоғистон филиалининг 2025-йил 24-февралдаги 89-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида адабиёт ўқитиш методикаси мазмунан такомиллашишига хизмат қилган.
умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитиш жараёнида назарий маълумотлардан фойдаланишга оид билим ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш жараёнида турли метод, усул ва технологиялардан фойдаланишда назариядан амалиётга тамойили афзал эканлигига доир маълумотлардан “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи билан тасдиқланган 429-796-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада ўқувчиларда нутқ маданиятини шакллантириш жараёнининг методик таъминоти такомиллаштирилишига хизмат қилган.