Худайназаров Шерзод Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик субектлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш” 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt2221
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
Илмий раҳбар: Бобокулов Тулкин Ибодуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/2025.27.12.1.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, Иқтисодиёт фанлар доктори Холмаматов Фарходжон Кубаевич ҳамда Тожикистон Миллий университети доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди Икроми Фазлиддин Нуриддинлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субектлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг экспорт операциялари бўйича очилган қопланмаган аккредитивларнинг жами аккредитивлар ҳажмидаги салмогʻи ҳамда муддатли тратталарга қарши очилган аккредитивлар ҳажмини ошириш йўли билан экспортёрларнинг импорт тўловлари бўйича очиладиган ҳужжатлаштирилган аккредитивлар ҳажмини ошириш асосланган;
чақириб олинмайдиган ва қопланмайдиган аккредитивлардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, соф инкассо ва ҳужжатли инкассо шаклларидан бир вақтда фойдаланишни йўлга қўйиш, банкларнинг ордерли чекларини мамлакат банкларининг тўлов амалиётига жорий қилиш орқали тадбиркорлик субъектлари экспортини молиялаштиришнинг узлюксизлигини таъминлаш асосланган;
экспорт операциялари географик жиҳатдан диверсификация қилинган экспортчи корхоналарга товарларнинг сифати юзасидан банк кафолатлари бериш кўламини кенгайтириш, экспортчи корхоналарнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан бериладиган банк кафолатлари ҳажмини ошириш учун умумий пул оқими барқарор бўлган экспортчи корхоналар гуруҳини шакллантириш таклиф қилинган;
соф фоизли спред ва соф фоизли маржанинг меʼёрий даражасини (НИМ=4,5%; НИС=1,25%) таъминлаш ҳисобидан юридик шахсларга хорижий валюталарда бериладиган кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайтириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субектлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг экспорт операциялари бўйича очилган қопланмаган аккредитивларнинг жами аккредитивлар ҳажмидаги салмогʻи ҳамда муддатли тратталарга қарши очилган аккредитивлар ҳажмини ошириш йўли билан экспортёрларнинг импорт тўловлари бўйича очиладиган ҳужжатлаштирилган аккредитивлар ҳажмини ошириш таклифи Асиа Аллианcе Банк амалиётига жорий қилинган (“Асиа аллианcе банк”нинг 2026-йил 14-январдаги №0168-05-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Асиа Аллианcе Банк”нинг мажбуриятлари ҳажмида барқарор пассивларнинг салмогʻи 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 1,2 фоизли пунктга ошган;
чақириб олинмайдиган ва қопланмайдиган аккредитивлардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, соф инкассо ва ҳужжатли инкассо шаклларидан бир вақтда фойдаланишни йўлга қўйиш, банкларнинг ордерли чекларини мамлакат банкларининг тўлов амалиётига жорий қилиш орқали тадбиркорлик субъектлари экспортини молиялаштиришнинг узлюксизлигини таъминлаш таклифи Асиа Аллианcе Банк амалиётига жорий қилинган (“Асиа Аллианcе Банк”нинг 2026-йил 14-январдаги №0168-05-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Асиа Аллианcе Банк” томонидан экспортёрларнинг импорт тўловлари бўйича очиладиган ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 60,1 фоизга ошган;
экспорт операциялари географик жиҳатдан диверсификация қилинган экспортчи корхоналарга товарларнинг сифати юзасидан банк кафолатлари бериш кўламини кенгайтириш, экспортчи корхоналарнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан бериладиган банк кафолатлари ҳажмини ошириш учун умумий пул оқими барқарор бўлган экспортчи корхоналар гуруҳини шакллантириш таклифи Асиа Аллианcе Банк амалиётига жорий қилинган (“Асиа Аллианcе Банк”нинг 2026-йил 14-январдаги №0168-05-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Асиа Аллианcе Банк” томонидан мижозларнинг мажбуриятлари бўйича берилган кафолатларнинг миқдори 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 2,9 фоизга ошган;
соф фоизли спред ва соф фоизли маржанинг меʼёрий даражасини (НИМ=4,5%; НИС=1,25%) таъминлаш ҳисобидан юридик шахсларга хорижий валюталарда бериладиган кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайтириш таклифи Асиа Аллианcе Банк амалиётига жорий қилинган (“Асиа Аллианcе Банк”нинг 2026-йил 14-январдаги №0168-05-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Асиа Аллианcе Банк” томонидан юридик шахсларга хорижий валюталарда бериладиган кредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкаси 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 1,8 фоизли пунктга пасайган.