Жураев Камолиддин Данабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусининг морфологик хусусиятлари”, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5086.
Илмий раҳбар: Исламов Шавкат Эржигитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12 Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахронов Жураът Журакулович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: неонатал даврда вафот этган преэклампсия ва эклампсия фонида туғилган чақалоқлар тимусининг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
преэклампсия ва эклампсия фонида туғилган ва вафот этган чақалоқларнинг аутопсион маълумотлари бўйича, тимуснинг эрта неонатал даврда ўртача вазни, назорат гуруҳига нисбатан сезиларли даражада камайганлиги, тимусни муддатдан олдин инволюцияси ривожланганлиги аниқланган;
преэклампсия ва эклампсия фонида туғилган чақалоқлар ривожланиш онтогенезида тимусининг инволюциясини юзага келиши, безни акцидентал трансморфацияси, мағиз қаватида етилган лимфоцитларни кескин камайиши, Гассал таначаларини пўстлоқ ва мағиз қаватларда кўп миқдорда шакланиши ўзгаришларининг хусусиятлари аниқланган;
эрта ва кечки неонатал даврда тимусда Т лимфоцитлар тарқалиши, Т-лимфоцитларни субпопуляциялари ташхсилашда CD3, CD4, лардан фойдаланган баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган бўлса, кечки неонатал даврда тимусда Кi 67 маркерининг юқори экспрессияси етилмаган лимфоцитларни кўпайганлиги билан намоён бўлганлиги исботланган;
морфометрик таҳлил натижаларига кўра, тимусни эрта ва кечки неонатал даврдаги ҳужайравий таркибининг ўртача кўрсаткичи 42,25±2,01 % ни ташкил этса, назорат гурухида бу 62,3± 2,06 ташкил этиб, 1,5 мартага ривожланишдан орқада қолганлиги аниқланган бўлиб, худди шу каби бошқа кўрсатичларида ҳам ҳужайравий таркибининг назорат гуруҳига нисбатан 2,7 мартага камайганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусидаги морфологик ўзгаришларни ўрганиш натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: преэклампсия ва эклампсия фонида туғилган ва вафот этган чақалоқларнинг аутопсион маълумотлари бўйича, тимуснинг эрта неонатал даврда ўртача вазни, назорат гуруҳига нисбатан сезиларли даражада камайганлиги, тимусни муддатдан олдин инволюцияси ривожланганлиги аниқланган. Мазкур илмий янгилик Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29 январда 6-сон боённома билан тасдиқланган «Неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусининг морфологик ва иммуногистокимёвий текшириш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунида баён этилган бўлиб, ушбу таклиф Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2025 йилдаги 34-сон ҳамда, Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик анатомия бўлимлари бўйича 25.02.2025 йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/53-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусидаги морфологик кўрсаткичлари ўзгаришининг ўрганилганлиги ушбу патологиягага комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатган, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, диагностика ва даволаш самарадорлигини оширишга, ҳамда ўлимни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсия ва эклампсия фонида неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимус безининг турли қаватларидаги патоморфологик ва морфометрик структур ўзгаришлар аниқлаш ёрдамида, маълум даражада морфологик асослари асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 100000 сўмга иқтисод қилинди. Хулоса: оптималлаштириш бўйича таклиф қилинган услубий тавсиялар гистолог томонидан ўтказиладиган текшириш вақтини тежаш ва такрорий текширувлар нархини, ҳамда даволаш усулларига кетадиган харажатларни 100000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради
иккинчи илмий янгилик: преэклампсия ва эклампсия фонида туғилган чақалоқлар ривожланиш онтогенезида тимусининг инволюциясини юзага келиши, безни акцидентал трансморфацияси, мағиз қаватида етилган лимфоцитларни кескин камайиши, Гассал таначаларини пўстлоқ ва мағиз қаватларда кўп миқдорда шакланиши ўзгаришларнинг хусусиятлари аниқланган бўлиб, Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29 январда 6-сон боённома билан тасдиқланган «Неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусининг морфологик ва иммуногистокимёвий текшириш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунида тўлиқ баён этилган. Мазкур таклиф Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2025 йилдаги 34-сон ҳамда, Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик анатомия бўлимлари бўйича 25.02.2025 йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/53-сон хулосаси). Ижтимоий аҳамияти: онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусидаги морфологик кўрсаткичлари ўзгаришининг ўрганилганлиги ушбу патологиягага комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатган, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, диагностика ва даволаш самарадорлигини оширишга, ҳамда ўлимни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсия ва эклампсия фонида неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимус безининг турли қаватларидаги патоморфологик ва морфометрик структур ўзгаришлар аниқлаш ёрдамида, маълум даражада морфологик асослари асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 100000 сўмга иқтисод қилинди. Хулоса: тимус таркибий қисмларидаги ўзгаришларни аниқлаш, асоратларни эрта ташхислаш харажатларни сезиларли даражада қисқартиради ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 100000 сўмгача иқтисодий тежамкорликни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: эрта ва кечки неонатал даврда тимусда Т лимфоцитлар тарқалиши, Т-лимфоцитларни субпопулясиялари ташхсилашда CD3, CD4, лардан фойдалган баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган бўлса, кечки неонатал даврда тимусда Кi 67 маркерининг юқори экспрессияси этилмаган лимфоцитларни кўпайганлиги билан намоён бўлганлиги исботланган бўлиб, мазкур Илмий янгилик Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29 январда 6-сон боённома билан тасдиқланган «Неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусининг морфологик ва иммуногистокимёвий текшириш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунида баён этилган. Ушбу таклиф Жиззаҳ вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2025 йилдаги 34-сон ҳамда Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик анатомия бўлимлари бўйича 25.02.2025 йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/53-сон хулосаси). Ижтимоий аҳамияти: онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусидаги морфологик кўрсаткичлари ўзгаришининг ўрганилганлиги ушбу патологиягага комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатган, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, диагностика ва даволаш самарадорлигини оширишга, ҳамда ўлимни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсия ва эклампсия фонида неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимус безининг турли қаватларидаги патоморфологик, морфометрик структур ва иммуногистокимёвий ўзгаришлар аниқлаш ёрдамида, маълум даражада морфологик асослари асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 100000 сўмга иқтисод қилинди. Хулоса: преэклампсия ва эклампсия фонида туғилган чақалоқлар тимус таркибий қисмларида келиб чикадиган ўзгаришларни эрта ташхислаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва тўғри реабилитасия тактикасини танлаш натижасида харажатлар бюджет маблағлари 9.5% иқтисод қилинган.
тўртинчи илмий янгилик: морфометрик таҳлил натижаларига кўра, тимусни эрта ва кечки неонатал даврдаги ҳужайравий таркибининг ўртача кўрсаткичи 42,25±2,01 % ни ташкил эца, назорат гурухида 62,3± 2,06 ташкил этиб, 1,5 мартага ривожланишдан орқада қолганлигини аниқланганлиги ва худди шу каби бошқа кўрсатичларида ҳужайравий таркибининг назоарт гуруҳига нисбатан 2,7 мартага камайганлиги аниқланган бўлиб бу Илмий янгилик Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29 январда 6-сон боённома билан тасдиқланган «Неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусининг морфологик ва иммуногистокимёвий текшириш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунида баён этилган. Мазкур таклиф Жиззаҳ вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2025 йилдаги 34-сон ҳамда Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик анатомия бўлимлари бўйича 25.02.2025 йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/53-сон хулосаси). Ижтимоий аҳамияти: онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимусидаги морфологик кўрсаткичлари ўзгаришининг ўрганилганлиги ушбу патологиягага комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатган, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, диагностика ва даволаш самарадорлигини оширишга, ҳамда ўлимни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсия ва эклампсия фонида неонатал даврда вафот этган чақалоқлар тимус безининг турли қаватларидаги патоморфологик ва морфометрик структур ўзгаришлар аниқлаш ёрдамида, маълум даражада морфологик асослари асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 100000 сўмга иқтисод қилинди. Хулоса: тимусда кузатиладиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг динамикасини баҳолаш ҳамда тимус органометрик кўрсаткичларининг ме'ёрга нисбатан ўзгаришини исботлаш орқали тимус фаолияти тикланишига, асоратлар хавфини камайтиришга ва реабилитасия самарадорлигини оширишга эришилган.