Содиқов Бахтиёр Қаҳҳор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқарув тизимларида каср тартибли норавшан интеллектуал бошқариш қурилмаларини синтезлаш алгоритмлари ва дастурий воситалари”, 05.01.06-Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.4.PhD/Т6153
Илмий раҳбар: Техника фанлари доктори, профессор Ботиров Тўлқин Вафокулович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/2025.27.12.Т.02.03.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Алимова Нодира Батирджановна; техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Юсупов Азамат Алижанович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқариш тизимларидаги каср тартибли норавшан интеллектуал ҳисоблаш қурилмаларини синтезлаш алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каср тартибли операторларни Эйлер-Тейлор ва Фуре қаторларига ёйиш усулларидан фойдаланиш асосида технологик жараёнларни бошқариш тизимларининг тизимнинг частота ва вақт соҳасидаги хоссаларини янада аниқроқ шакллантириш имконини берувчи каср тартибли бошқариш қурилмаларини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
норавшан мантиқ усулларига асосланиб, бошқариш тизимларида бошқариш қонунини ҳисоблаш қурилмаларининг каср тартибли интеграллаш ва дифференциаллаш коеффициентларини реал вақт режимида юқори аниқлик билан аниқловчи функсионал-модулли структура синтезлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
каср тартибли норавшан интеллектуал бошқариш қурилмаси учун СТМ32 дастурий муҳитида ишловчи Грунвалд-Летников усули асосида мураккаб динамик тизимларни бошқаришнинг сифат кўрсаткичларини ошириш имконини берувчи бошқариш қонунини синтезлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўлчов асбобларидан келаётган аналог сигналларни каср тартибли ҳисоб ва норавшан мантиқ асосидаги алгоритмлар билан қайта ишловчи ҳамда СТМ32 микроконтроллери ёрдамида кўпканалли ижро механизмларини синхрон бошқариш имконини берувчи интеллектуал бошқариш модули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Бошқарув тизимларида каср тартибли норавшан интеллектуал бошқариш қурилмаларини синтезлаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
каср тартибли норавшан интеллектуал бошқариш қурилмасини синтезлашнинг алгоритмларини дастурий таъминоти «Навоий кон - металлургия комбинати» АЖ 7 - Гидрометаллургия заводида жорий қилинган (Навоий кон - металлургия комбинати” АЖ нинг 2025-йил 29-сентябрдаги 02-07/02/10129-сон маʼлумотномаси). Натижада, интеллектуал бошқариш қурилмасининг диагностик кўрсатгичлари, жумладан бошқариш қурилмасининг мутлоқ хатолик интеграли, мутлоқ хатолик квадрати интеграли каби кўрсатгичлари 15 фоизга яхшиланган;
каср тартибли интеграллаш ва дифференциаллаш коеффициентларини реал вақт режимида ўзгарувчан параметрлар асосида қабул қилиш имконини берувчи функсионал модулли структура асосидаги дастурий восита «Навоий кон - металлургия комбинати» АЖ 7 - Гидрометаллургия заводида жорий қилинган (Навоий кон - металлургия комбинати” АЖ нинг 2025-йил 29-сентябрдаги 02-07/02/10129-сон маʼлумотномаси). Натижада, янги модул реал вақт режимида адаптив ишлаши билан турғунроқ бошқарувни таъминлашга эришилди. Бошқаришнинг сифат кўрсатгичлари, ростлаш вақти 11 дақиқага, ўта ростлаш кўрсатгичи 20 фоизга яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish