Дадабоев Қобилбек Қосимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Буғ газ қурилмаси градирняларидаги айланма сув йўқотилишини камайтириш”, 05.05.04 – “Саноат иссиқлик энергетикаси” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Т3946.
Илмий раҳбар: Юнусов Бахтияр Хаджакбарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Қиличев Шавкат Исакович, техника фанлари доктори, профессор;   
Исаходжаев Хайрулла Суннатиллаевич техника фанлари  номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: “Иссиқлик электр лойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади буғ газ қурилмаси градирняларидаги айланма сув йўқотилишини айланма сув буғини конденсатлаш орқали камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳаво вентеляторли градирняларда сув йўқотилишини камайтириш имконини берувчи иссиқлик алмашинув қурилмаси  қовурғаланиш қонуни асосида қовурғаланиш коеффицентининг ψ = 9  эканлигини инобатга олиб такомиллаштирилган;
Меркел-Люис тенгламаси асосида ҳаво вентиляторли градирняларда сув буғини конденсатлашнинг баландлик бўйича энергия ўзгаришини ифодаловчи ва конденсация оқимини ҳисобга олувчи (κ > 0) конденсацияланиш коеффицентини самарали ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
иссиқлик алмашинув қурилмасида иссиқлик ва масса оқимларининг тақсимланиш динамикаси  асосида  максимал конденсат ва минимал гидравлик қаршилик юзасини аниқлашнинг математик модели энергия ва энталпия ўзгаришини ҳисобга олиб такомиллаштирилган;
ҳарорат таъсирида модданинг агрегат ҳолатини ўзгариш қонуни асосида буғ-газ қурилмаси минимал гидравлик қаршилик талабини ҳисобга олиб  сув буғини конденсатланишининг самарали режими аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Буғ-газ қурилмаси градирняларидаги айланма сув исрофини камайтирувчи қурилмани такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
градирнядаги айланма сув исрофини камайтирувчи иссиқлик алмашинув қурилмаси Тўрақўғон ИЕС га жорий  қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 10-октябрдаги №02-1711-сонли маълумотномаси). Натижада градирниядаги айланма сув йўқотилишини камайтириш ҳисобига йилига 525 600 м3 айланма сувни тежаб кутилаётган иқтисодий самара 756 864 000 сўм  фойда олиш имконияти яратилган;
максимал конденсат ва минимал гидравлик қаршилик юзасини аниқловчи математик модел ИЕС градирнясига жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 10-октябрдаги №02-1711-сонли маълумотномаси). Натижада сув буғини конденсациялаш ҳисобига 10%га сув йўқотилишини тежаш ва бу орқали иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish