Имомназарова Нуржахон Токтабоевнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалашда УХК агрегатининг самарали конструксиясини яратиш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5696
Илмий раҳбар:Мурадов Рустам, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Темур Ортикович, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хом ашёсини ифлосликлардан тозаловчи УХК агрегати учун янги конструксиядаги колосникли панжара ишлаб чиқиш орқали унинг тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани ифлосликлардан тозалаш жараёнида аррали барабан ва колосник панжара таъсирида ҳаракатланаётган пахта хом ашёси оқимининг ҳаракат траекторияси унинг колосник юзалари бўйлаб поғонасимон ҳаракати натижасида аниқланган;
пахта хомашёсини майда ва йирик ифлосликлардан тозалашда колосниклар юзалари бўйлаб ҳаракатланаётган пахта бўлакчаларига таъсир этувчи динамик қонуниятлар аниқланган;
колосник узунлиги бўйича очилган тешикнинг геометрик шакли ҳамда ўлчамлари такрорланмас ва комбинациялашган кўп омилли усуллар ёрдамида аниқланган;
колосниклар узунлиги бўйича очилган тешиклардан минерал ва органик аралашмаларни ажралиш шарти ишқаланиш кучи оғирлик кучидан кичик бўлиш (Фиш   Фоғ ) қонуниятига асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хом ашёсини йирик ифлосликлардан тозалаш машинасининг асосий ишчи органи ҳисобланган колосникли панжаранинг янги конструксиясини ишлаб чиқиш асосида:
дастлаб, пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш қурилмасининг тажриба нусхаси тайёрланди. Тайёрланган тажриба нусхасида колосник панжара ва унинг юзаси бўйлаб очиладиган тешикчаларнинг рационал параметрлари дастлабки тажрибалар асосида аниқланди ва колосникли панжараларнинг ишлаб чиқариш шароитидаги тозалаш машиналари учун мос келувчи ўлчамдаги конструксияси тайёрланиб ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган янги конструксиядаги колосникли панжара “Тошбулоқ текс” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхонасидаги УХК агрегатининг бошланғич қисмига жорий этилди (“Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2024-йил 28-августдаги 03/25-2287 сонли маълумотномаси). Натижада янги конструксиядаги колосникли панжаранинг юзаси бўйлаб очилган тешикчалар орқали қўшимча тозалаш амалга оширилиб УХК агрегатининг тозалаш самарадорлиги амалдаги жараёнга нисбатан 12-13 % га ошган. Шунингдек, тола таркибидаги нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдорини 2,2 % дан 1,87 % га камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish