Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Мансурбек Мавлонжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мевали боғларда айрим зараркунанда ва касалликларга қарши интеллектуал кураш тизимини яратиш», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Qх171.

Илмий раҳбар: Топволдиев Тўлқинжон, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Махмудходжаев Нажмидин Мавлянходжаевич, биология фанлари доктори, профессор;Бойжигитов Фозил Мухаммадиевич, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг иқлим шароитида олма боғларида олма мевахўри, олманинг ун-шудринг ва калмараз касалликларига қарши интеллектуал кураш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, олманинг асосий зараркунандаси олма мевахўри ва касалликлари ун-шудринг, калмаразнинг биоэкологик хусусиятлари асосида мониторинг ўтказиш йўллари ва усуллари аниқланган;

олма мевахўри ривожланиш фазаларини фойдали ҳароратлар йиғиндисига боғлаган ҳолда аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;

олма мевахўрининг ривожланиш муддатлари асосида улар ривожланишининг фенологик календарлари тузилиб, об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда уларнинг тарқалиши ва зарар келтириш даражалари аниқланган;

мевали боғларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёжини режалаштириш меъёрлари ишлаб чиқилган;

феромон тутқичга тушган олма мевахўри капалаклари сонига қараб олма меваларининг зараркунанда томонидан зарарланиши, ун-шудринг касаллигини олма барглари оғирлигига ва ҳаво ҳароратини олманинг калмараз касаллигининг инкубация даври давомийлигига таъсирини ифодаловчи математик моделлар ишлаб чиқилган;

боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун Android типидаги мобил телефонларида ишлайдиган, олма мевахўрининг пайдо бўлиш муддатлари, зарар келтириш даражасини аниқловчи ва уларга қарши кураш чораларини ифодаловчи интеллектуал ҳимоя тизими ҳамда ундан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мевали боғларда айрим зараркунанда ва касалликларга қарши интеллектуал кураш тизимини яратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

олма мевахўри ривожланиш муддатларини аниқлаш усули Android телефонларида ишловчи мобил дастурни 2015–2017 йилларда Андижон вилояти Асака туманидаги «Автосаноат Агрофирма» МЧЖ, Избоскан туманидаги «Соҳибкор ДШИ», Балиқчи туманидаги «Кўркам диёр меваси» ва Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани «Агрокимёҳимоя» ХАЖ туман бўлимидаги фермер хўжалигининг 100 гектар олма экилган мевали боғларида жорий этилган («Ўзагрокимёҳимоя» акционерлик жамиятининг 2018 йил 27 ноябрдаги 03-13/1856-сон маълумотномаси). Натижада мевали боғларда олма мевахўрининг ривожланиш муддатлари аниқланиб, 1 гектар майдондан 3–6 центнергача ҳосил сақлаб қолишга эришилган;

мевали боғлардаги олма мевахўрига қарши Аваунт 15% эм.к, Би-58 (янги), 40% эм.к, Каратэ 5% эм.к, Пиринекс 48% эм.к. кимёвий воситаларни қўллаш технологияси Андижон вилояти Асака, Избоскан ва Балиқчи туманларида 52,5 гектар боғдорчилик майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 ноябрдаги 02/023-301-сон маълумотномаси). Натижада биологик самарадорлик 85–90 фоизни ташкил этиб, ҳосил зараркунандалардан сақлаб қолиш имконини берган;

мевали боғларда калмараз ва ун-шудринг касалликларига қарши Скор, 25% эм.к, Топсин-М, 70% н.кук, Импакт, 25% сус к, Строби, 50% с.д.г янгизамонавий фунгицидлар билан кураш чоралари Андижон вилояти шароитида «Донёрбек боғлари» фермер хўжалигини 14 гектар, «Ҳикматиллоҳ сара мевалари» 1,5 гектар, «Тўхтасинбек боғи» 2 гектар, олма боғларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 ноябрдаги 02/023-301-сон маълумотномаси). Натижада биологик самарадорлик 90 фоизни ташкил этиб, гектаридан 4–7 центнергача, олма ҳосили касалликлардан сақлаб қолиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish