Мирахмедова Сохибахон Соибназар кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование диагностики и лекарственного лечения нефротоксичности у больных с метастатическим раком молочной железы c учетом факторов прогноза», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2025.2.PhD/Tib5975.
Илмий раҳбар: Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси, иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Алимходжаева Лола Тельмановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиева Умида Пулатжановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метастатик сут бези саратони беморларида паллиатив химиотерапия жараёнида юзага келадиган нефротоксик асоратларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш самарадорлигини ошириш мақсадида, буйрак шикастланишининг эрта биомаркерларини комплекс баҳолашга асосланган персоналлаштирилган нефропротектив стратегияни ишлаб чиқиш ва клиник амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
NGAL ва IL-6 каби эрта биомаркерлар метастатик сут бези саратонида химиятерапияга оид дори-индуцирланган субклиник буйрак шикастланишини аниқлашда юқори диагностик қийматга эга бўлиб, анъанавий буйрак функцияси кўрсаткичлари ўзгаришидан 24–48 соат олдин нефротоксикликни аниқлаш имконини бериши исботланган;
аторвастатин ва глутатион комбинациясига асосланган мультимодал нефропротектив стратегияси, жумладан, унинг АС+Паклитаксел режимида қўлланилиши турли кимё терапевтик схемаларда ўткир буйрак шикастланиши хавфини камайтириш имконини бериб, нефротоксиклик профилактикаси бўйича амалдaги ёндашувларни сезиларли даражада кенгайтириши асосланган;
замонавий химиятерапевтик режимларни эрта биомаркерлар ва стандарт лаборатор буйрак функцияси кўрсаткичларининг интеграл баҳолаши асосида солиштирма таҳлил қилиш схемаларни нефротоксиклик даражаси бўйича илмий асосланган ҳолда ранжирлаш ва буйрак тўқимасига энг агрессив таъсир этувчи режимларни аниқлаш имконини бериши аниқланган;
NGAL ва IL-6 каби эрта биомаркерлар, анъанавий буйрак функцияси кўрсаткичлари ва клиник натижалар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар кимё терапия-индуцирланган нефротоксиклик механизмлари ҳақида янги патогенетик тасаввурларни шакллантириб, ЎБШ ривожланиши хавфи ва буйрак шикастланиши оғирлигини башорат қилишда етакчи аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метастатик сут бези саратони билан оғриган беморларда прогноз омилларини ҳисобга олган ҳолда нефротоксикликни диагностикаси ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: NGAL ва IL-6 каби эрта биомаркерлар метастатик сут бези саратонида химиятерапияга оид дори-индуцирланган субклиник буйрак шикастланишини аниқлашда юқори диагностик қийматга эга бўлиб, анъанавий буйрак функцияси кўрсаткичлари ўзгаришидан 24–48 соат олдин нефротоксикликни аниқлаш имконини бериши исботланганлиги 2025 йил 16 майдаги 29-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали онкомаммология бўлими, шунингдек 2025 йил 13 майдаги 82-1-сонли буйруқ асосида мазкур марказнинг Хоразм филиали онкомаммология бўлими амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сут бези саратони билан оғриган беморларда NGAL ва IL-6 биомаркерларидан фойдаланиб нефротоксикликни эрта аниқлаш, даволаш тактикасига ўз вақтида тузатиш киритиш имконини беради. Бу оғирроқ шаклдаги буйрак етишмовчилигининг ривожланишини олдини олиш, госпитализациялар сони ва асоратлар кўламини камайтиришга хизмат қилади. Якун-натижада, нефротоксиклик беморларнинг аҳволини жиддий равишда ёмонлаштириши ва жисмоний фаоллигини чеклаши мумкинлигини ҳисобга олганда, бундай чора-тадбирлар уларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: нефротоксикликни эрта аниқлаш ва кимё препаратлари дозасини тўғри коррекция қилиш, буйрак етишмовчилигининг кеч босқичлари, диализ ёки трансплантация каби оғир оқибатларни даволаш харажатларини кескин камайтириш имконини беради. Бундай кеч асоратларни даволаш катта молиявий сарф-харажатларни талаб қилади. Хулоса: иммуногистохимия натижаларини прогностик моделларга киритиш прогнозларнинг аниқлигини оширишга ва беморларда нефротоксикликни индивидуал баҳолаш имкониятини яратишга хизмат қилади. Бу эса даволаш режаларини мақбул тарзда шакллантириш ва мониторингни самарали олиб боришга имкон беради. Натижада, стационарда қолиш муддатини 2–3 кунга қисқартириш ҳисобига бир бемор учун давлат бюджети харажатларидан 8,5% тежамкорликка эришилган ҳамда беморлар ҳаёт сифатининг ошиши таъминланган.
иккинчи илмий янгилик: аторвастатин ва глутатион комбинациясига асосланган мультимодал нефропротектив стратегияси, жумладан, унинг АС+Паклитаксел режимида қўлланилиши турли кимё терапевтик схемаларда ўткир буйрак шикастланиши хавфини камайтириш имконини бериб, нефротоксиклик профилактикаси бўйича амалдaги ёндашувларни сезиларли даражада кенгайтириши асосланганлиги 2025 йил 16 майдаги 29-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий- амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали онкомаммология бўлими, шунингдек 2025 йил 13 майдаги 82-1-сонли буйруқ асосида мазкур марказнинг Хоразм филиали онкомаммология бўлими амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Олинган маълумотлар клиник натижаларни яхшилаш ва беморлар ҳаёт сифатини оширишга қаратилган индивидуаллаштирилган терапевтик ёндашувларни яратишда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Давлат бюджети маблағларининг 9,5% тежалишига эришилган. Хулоса: Ўсма тўқимасининг иммун микро муҳитини ҳисобга олган прогностик моделларни яхшилаш беморлар умр давомийлигини оширишга ва стационарда қолиш муддатини 2–3 кунга қисқартириш орқали бир бемор учун 9,5% бюджет маблағларини тежашга имкон берган.
учинчи илмий янгилик: замонавий химиятерапевтик режимларни эрта биомаркерлар ва стандарт лаборатор буйрак функцияси кўрсаткичларининг интеграл баҳолаши асосида солиштирма таҳлил қилиш схемаларни нефротоксиклик даражаси бўйича илмий асосланган ҳолда ранжирлаш ва буйрак тўқимасига энг агрессив таъсир этувчи режимларни аниқлаш имконини бериши аниқланганлиги 2025 йил 16 майдаги 29-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий- амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали онкомаммология бўлими, шунингдек 2025 йил 13 майдаги 82-1-сонли буйруқ асосида мазкур марказнинг Хоразм филиали онкомаммология бўлими амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: турли кимё терапияси схемаларининг нефротоксик потенциалини қиёсий таҳлил қилиш саратонга чалинган аёлларда буйраклар учун хавф даражасини аниқ баҳолаш имконини беради. Бу шифокорларга ҳар бир бемор учун индивидуал ёндашувни танлаш, буйрак асоратлари юзага келиш эҳтимолини минималлаштириш ва даволаш хавфсизлигини оширишга хизмат қилади. Натижада оғир асоратлар, жумладан буйрак етишмовчилиги ривожланиш хавфи пасаяди. Иқтисодий самарадорлик: давлат бюджети маблағларининг 6,0% миқдорида тежалишига эришилган. Хулоса: терапияни режалаштиришда NGAL ва IL-6 кўрсаткичларини баҳолашнинг муҳимлиги тасдиқланган бўлиб, бу даволаш натижаларини яхшилаш ва кимё терапияси самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, стационарда қолиш муддатини 2–3 кунга қисқартириш орқали бир бемор учун 15,0% бюджет маблағларини тежаш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: NGAL ва IL-6 каби эрта биомаркерлар, анъанавий буйрак функцияси кўрсаткичлари ва клиник натижалар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар кимё терапия-индуцирланган нефротоксиклик механизмлари ҳақида янги патогенетик тасаввурларни шакллантириб, ЎБШ ривожланиши хавфи ва буйрак шикастланиши оғирлигини башорат қилишда уларнинг етакчи аҳамиятини тасдиқлайди деб ўрнатилганлиги 2025 йил 16майдаги 29-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали онкомаммология бўлими, шунингдек 2025 йил 13 майдаги 82-1-сонли буйруқ асосида мазкур марказнинг Хоразм филиали онкомаммология бўлими амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу тадқиқот терапевтик стратегияларни янада аниқ ва самарали танлашга имкон бериб, бемор аёлларнинг ҳаёт сифатини оширади; бу, ўз навбатида, ножўя таъсирлар камайишига ва беморнинг руҳий ҳолатининг яхшиланишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: янги усулни жорий этиш даволаш харажатларини камайтиришга хизмат қилади, чунки у прогнозни аниқлаштириш ва муайян беморлар гуруҳлари учун самарасиз ёки кераксиз ортиқча процедуралар ва терапиялар сонини қисқартириш имконини беради; давлат бюджети маблағларининг 16,5% миқдорида тежалишига эришилган. Хулоса: янги усулни амалиётга жорий этиш даволаш харажатларини камайтириш, прогнознинг аниқлигини ошириш ва ортиқча, самарасиз терапевтик чора- тадбирларни қисқартириш имконини беради; натижада давлат бюджети маблағларининг 16,5% тежалиши таъминланган.