Азимова Дилшода Азимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тошкент вилояти маданий-тарихий рекреацион-туристик обектларининг шаклланишида табиий географик омилларнинг роли», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Gr401.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, профессор; Эшбоев Бехзод Тожиевич, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятидаги маданий-тарихий рекреацион-туристик обектлар бўлган археология, монументал, архитектура ёдгорликлари ва зиёратгоҳларнинг тарқалиш хусусиятларини ва жойлашувида табиий географик омилларнинг аҳамиятини аниқлаш асосида улардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилоятидаги маданий-тарихий рекреацион-туристик обектларни комплекс тавсифлаш ва табиий географик хусусиятларини (релеф тури, мутлақ ва нисбий баландлиги, майдони, периметри, шакли, ташқи кўриниши, географик координаталари, фойдаланилиши) аниқлаш асосида моддий маданий мерос обектлари кадастр маълумотлари такомиллаштирилган; 
Тошкент вилояти маданий-тарихий рекреацион-туристик обектларининг ландшафтлар билан ўзаро алоқадорлигини ва комплекс тарихий-географик тавсифини ифодаловчи йирик масштабли (1:100 000) картаси яратилган;
вилоятдаги маданий-тарихий рекреацион-туристик обектларнинг шаклланиши ва ҳудудий жойлашувида гидрологик обектларнинг ландшафт ҳосил қилиувчи ҳамда ҳудудий режалаштириш омили сифатидаги роли асосланган;
вилоят маданий-тарихий рекреацион-туристик обектларининг жой релефи морфологияси(релеф шакллари, ташқи кўриниши) ва морфометрияси(баландлиги, қиялиги, парчаланганлиги)га боғлиқ ҳолда жойлашуви ва ҳудудий тарқалиш қонунияти аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти маданий-тарихий рекреацион-туристик обектларининг шаклланишида табиий географик омилларнинг ролини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент вилоятидаги рекреацион-туристик обектларнинг релеф тури, баландлиги, ўлчамлари, шакли каби ўзига хос географик хусусиятлари хақидаги маълумотлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида “Салом Тошкент!” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 27-ноябрдаги 01-15-170-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент вилоятидаги маданий-тарихий рекреацион-туристик обектларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида кенг жамоатчиликка илмий-оммабоп маълумот бериш имконини берган;
Тошкент вилоятининг рекреацион-туристик обектлари акс эттирилган туристик картаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида “Салом Тошкент!” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 27-ноябрдаги 01-15-170-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги маданий-тарихий рекреацион-туристик обектларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида телетомошабинларга илмий-оммабоп маълумот улашиш имконини берган;
Тошкент вилоятидаги рекреацион-туристик обектларнинг шаклланиши ва жойлашувида сув манбаларининг роли хақидаги маълумотлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида “Салом Тошкент!” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 27-ноябрдаги 01-15-170-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги кўпгина зиёратгоҳлар ва қадамжолар дарё ва сойлар, булоқлар ёнида жойлашганлиги тўғрисида кенг жамоатчиликка илмий-оммабоп маълумот етказиш имконини берган;
Тошкент вилояти рекреацион-туристик обектларининг жой релефига боғлиқ ҳолда жойлашуви ва тарқалиш хақидаги маълумотлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида “Салом Тошкент!” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 27-ноябрдаги 01-15-170-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги археологик ёдгорликлар ва обидалар дарё террасалари ва ҳавзаларида жойлашганлиги тўғрисида кенг жамоатчиликка илмий-оммабоп маълумот етказиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish