Ибрагимов Иқболжон Илхомжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Ўзбекистон ҳудудларида агломерацион жараёнларнинг шаклланиш тенденциялари (Фарғона вилояти мисолида)”, 18.00.02 – Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/А188.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Усманов Мурадхан Саидмахмудович, архитектура фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.А.01.М
Расмий оппонентлар: Садикова Ситора-бону Нематджоновна, архитектура фанлари доктори, доцент; Умаров Азизбек Мирфозилович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда агломерацион жараёнларнинг шаклланиш тенденциялари орқали полицентрик ривожланиш ва интеграциялашган инфратузилма, тизимли бошқарув, экологик барқарорлик, ижтимоий инклюзивлик ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудудларида агломерациялар аҳоли сонининг ўсиши ва ички миграция оқимлари, урбанизация ва шаҳарлараро интеграция, транспорт ва логистика тармоқларининг ривожланиши, ҳудудий ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви каби тенденциялар орқали шаклланиши асослаб берилган;
шаклланаётган агломерация жараёнларининг тузилиши бўйича аҳоли зичлиги ҳамда миграция оқими шу марказ атрофида тўпланганлиги сабабли полисентрик, шакли ҳудудий жойлашувига кўра чизиқли ва ҳалқасимон турларида ривожланаётганлиги далилланган;
агломерацион жараёнларнинг шаклланиш тенденцияларига кўра, ижтимоий инклюзивлик талабларини ривожлантириш, экологик барқарорлик, полицентрик ривожланиш ва интеграциялашган инфратузилма, тизимли бошқарув ва ҳудудий ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланиши далилланган;
йирик аҳоли яшаш ҳудудларидаги аҳолининг ўсиши ва миграцион оқимларни баҳолашга кўра марказ шаҳарлардаги хизматлар соҳасининг қулайлиги, кенг имкониятлар яратганлиги сабабли периферик ҳудудлардан марказ шаҳарларга бўлган пендуляр оқим натижасида шакланаётган агломерация жараёнлар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудларида агломерацион жараёнларнинг шаклланиш тенденциялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ҳудудларида агломерациялар аҳоли сонининг ўсиши ва ички миграция оқимлари, урбанизация ва шаҳарлараро интеграция, транспорт ва логистика тармоқларининг ривожланиши, ҳудудий ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви каби тенденциялар орқали шаклланиши асослаб берилганлиги ҳамда шаклланаётган агломерация жараёнларининг тузилиши бўйича аҳоли зичлиги ҳамда миграция оқими шу марказ атрофида тўпланганлиги сабабли полисентрик, шакли ҳудудий жойлашувига кўра чизиқли ва ҳалқасимон турларида ривожланаётганлиги далилланганлиги юзасидан таклифлар Фарғона вилоятининг бош режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-январдаги 34-06/188-сон маълумотномаси; Фарғона вилоят Қурилиш бошқармасининг 2025-йил 19-августдаги 12-01-02/76101-сон далолатномаси). Натижада республикадаги йирик шаҳарлар ва улар атрофида шакланаётган агломерацияларни аниқлаш ҳамда ривожлантириш учун асосланган маълумотлардан бош режасини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган;
агломерацион жараёнларнинг шаклланиш тенденцияларига кўра, ижтимоий инклюзивлик талабларини ривожлантириш, экологик барқарорлик, полицентрик ривожланиш ва интеграциялашган инфратузилма, тизимли бошқарув ва ҳудудий ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланиши далилланганлиги ҳамда йирик аҳоли яшаш ҳудудларидаги аҳолининг ўсиши ва миграцион оқимларни баҳолашга кўра марказ шаҳарлардаги хизматлар соҳасининг қулайлиги, кенг имкониятлар яратганлиги сабабли периферик ҳудудлардан марказ шаҳарларга бўлган пендуляр оқим натижасида шакланаётган агломерация жараёнлар асослаб берилганлиги юзасидан хулосалар Фарғона вилоятининг ҳудудий ривожланишидаги консепсиясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-январдаги 34-06/188-сон маълумотномаси; Фарғона вилоят Қурилиш бошқармасининг 2025-йил 19-августдаги 12-01-02/75901-сон далолатномаси). Натижада Фарғона вилоятининг келгуси йилларда вужудга келиши мумкин бўлган агломерациядаги муаммоларни ўрганлиш имконияти пайдо бўлган ва ривожланиш стратегиясидаги тамойиллари белгилаб берилган.