Хамраева Умида Мадримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Тасвирий ва амалий санъат Ўзбекистон инклюзив бадиий таълим тизимида, 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/San236.
Илмий раҳбар: Абдураҳманов Иброҳим Раимович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.
Расмий оппонентлар: Мўминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Диляра Сафаргалиевна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда инклюзив бадиий таълим тизимида тасвирий ва амалий санъатнинг хусусиятлари, асосий йўналишлари ва ривожланиш истиқболларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эшитишида нуқсони бўлган талабаларнинг бадиий таълим олиш жараёнини енгиллаштириш, тасвирий ва амалий санъат атамаларини имо-ишора ва визуал шаклда тушунтиришда қўл ҳаракатларининг пластик ифодалилиги контраст фон орқали эришилиши сабабли девор кўк-яшил рангда бўлиши сифатли сурдотаржима таъминланишига таъсир кўрсатиши аниқланган;
бадиий инклюзив таълим миллий концепциясига «Махсус касбий-бадиий эҳтиёжлар» тушунчаси киритилиб, у жисмоний чекланиш даражаси ва хусусиятига қараб талаба рассомнинг иш жиҳозларини индивидуал мослаштиришни таъминлайдиган конструктив ва сенсор воситалар мажмуаси сифатида изоҳланиши асосланган;
Ўзбекистон инклюзив бадиий таълими тизимида санъат обектларининг визуал қиёфаси ва терминологик баёни ўртасидаги бадиий структура ва семантик талқин каби номутаносибликлар аниқланиб, мазкур жараёнда бадиий образларни ассоциатив идрок этиш хусусиятларини эшитиш имконияти чекланган талабалар учун экспрессия, ижодий эркинлик ҳамда психологизм асосий ифода тилига айланиши сабабли инобатга олиш асосланган;
ногиронлиги бўлган талабаларнинг бадиий ижодини ривожлантириш жараёни экспозицион лойиҳаларнинг коммуникатив имкониятларини иштирокчилар ҳақидаги медиа-контентлар, томошабинларнинг эстетик идрок этиш хусусиятларига кўра баҳолаш, эркин ижодий ҳамжамият ва бадиий ворисийлик мактабини шакллантириш орқали кенгайтириш ҳамда муаллифлик асарларини профессионал санъат муҳитида бадиий-эстетик қимматга эга бўлган мустақил ижод маҳсули сифатида репрезентация қилиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тасвирий ва амалий санъат Ўзбекистон инклюзив бадиий таълим тизимида” мавзусидаги тадқиқот доирасида олинган илмий натижалар асосида:
эшитишида нуқсони бўлган талабаларнинг бадиий таълим олиш жараёнини енгиллаштириш, тасвирий ва амалий санъат атамаларини имо-ишора ва визуал шаклда тушунтиришда қўл ҳаракатларининг пластик ифодалилиги контраст фон орқали эришилиши сабабли девор кўк-яшил рангда бўлиши сифатли сурдотаржима таъминланишига таъсир кўрсатиши аниқланганлиги бўйича олинган илмий натижалардан 2023-йил 1-декабр куни Тошкент фотосуратлар уйининг «Кўк» залида имконияти чекланган талабалар иштирокида «Чекловсиз ижод» номли илк кўргазма лойиҳасини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2025-йил 12-сентябрдаги 03-07/163-1577-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг амалий жараёнида имо-ишора тилига синхрон таржима сифати сезиларли даражада яхшиланиб, уни идрок этиш янада қулай ва самарали бўлгани кузатилган;
бадиий инклюзив таълим миллий концепциясига «Махсус касбий-бадиий эҳтиёжлар» тушунчаси киритилиб, у жисмоний чекланиш даражаси ва хусусиятига қараб талаба рассомнинг иш жиҳозларини индивидуал мослаштиришни таъминлайдиган конструктив ва сенсор воситалар мажмуаси сифатида изоҳланиши асосланганлиги бўйича олинган илмий натижалардан ҳаракат функсияларида турли бузилишлари бўлган рассомлар учун эргономик молберт-стол модели лойиҳалаштирилиб, конструкцияси ва ташқи билгилари интеллектуал мулк обекти сифатида эътироф этилганлигида фойдаланилган (Сог'лиқда имконияти чекланган шахслар учун моʼлжалланган молберт-стол саноат намунаси патенти. №САП 2676. Ўзбекистон Республикаси: МКПО 7 / Хамраева Умида Мадримовна. -№САП 20240112). Натижада, мазкур патентланган молберт лойиҳаси ижодий устахоналарнинг эргономик муҳитини шакллантириш учун концептуал асос сифатида қабул қилинган;
Ўзбекистон инклюзив бадиий таълими тизимида санъат обектларининг визуал қиёфаси ва терминологик баёни ўртасидаги бадиий структура ва семантик талқин каби номутаносибликлар аниқланиб, мазкур жараёнда бадиий образларни ассоциатив идрок этиш хусусиятларини эшитиш имконияти чекланган талабалар учун экспрессия, ижодий эркинлик ҳамда психологизм асосий ифода тилига айланиши сабабли инобатга олиш асосланганлиги ҳамда ногиронлиги бўлган талабаларнинг бадиий ижодини ривожлантириш жараёни экспозицион лойиҳаларнинг коммуникатив имкониятларини иштирокчилар ҳақидаги медиа-контентлар, томошабинларнинг эстетик идрок этиш хусусиятларига кўра баҳолаш, эркин ижодий ҳамжамият ва бадиий ворисийлик мактабини шакллантириш орқали кенгайтириш ҳамда муаллифлик асарларини профессионал санъат муҳитида бадиий-эстетик қимматга эга бўлган мустақил ижод маҳсули сифатида репрезентация қилиш орқали такомиллаштирилганлиги бўйича олинган илмий натижалардан 2023-йил 1-декабр куни Тошкент фотосуратлар уйида жисмоний имконияти чекланган талабалар иштирокида ўтказилган «Чекловсиз ижод» номли илк кўргазма лойиҳаси доирасида эшитишида қобилияти чекланган талабалар ижодий ишларининг семантикаси ва семиотикасини баҳолаш ҳамда таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2025-йил 12-сентябрдаги 03-07/163-1577-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг амалий жараёнида ёш ижодкорларнинг асарлари томошабинлар ва мутахассислар томонидан физиологик эмас балки эстетик нуқтаи назардан профессионал рассомлик ишлари сифатида баҳоланди, бу эса мусаввирнинг ички дунёсини тўйинган ранглар ва кенг, экспрессив суртмалар (мазоклар) орқали чуқурроқ англаш, шунингдек, босиқ колорит ва оҳанглар ёрдамида асардаги психологик маънони ёритиб бериш имконини берган.