Sayt test rejimida ishlamoqda

Атажанов Муроджон Махамаджоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроққа ишлов бериш усуллари ва такрорий экинларнинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx328.

Илмий раҳбар: Халиков Баҳодир Мейликович,қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Саломов Шавкат Турабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Карабаев Икром Тураевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида алмашлаб экишнинг 1:1 тизимида кузги буғдойдан кейин тупроққа турли усулларда ишлов бериб, такрорий экинлар етиштириб тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда тупроққа ишлов бериш агротехнологиясини такомиллаштириш орқали келгуси йил экилган ғўзадан эртаки, юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерни ёзда ҳайдаш усулларини (32–35 см чуқурликда ҳайдаш, 20–25 см чуқурликда ағдармай ҳайдаш ва 15–18 см чуқурликда чизеллаш) қўллашни бир-бирига таққослаган ҳолда такрорий экинларнинг ўсиши ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсири ҳамда тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз миқдорлари аниқланган;

кузги буғдойдан кейин ёзда ерни ҳайдаш усуллари ва муддатларини (ёзда, кузда) бир-бирига таққосланган ҳолда тупроқнинг агрофизик, сув-физик ва агрокимёвий хоссаларини ўзгаришига таъсири аниқланган;

турли ишлов бериш усуллари ва муддатларига боғлиқ ҳолда пахта ҳосилдорлиги ва толанинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;

такрорий экинлардан кейин тупроққа турли усул ҳамда муддатларда ишлов бериш агротехнологияларини бир-бирига таққосланган ҳолда парваришланган ғўзанинг ҳосил элементларини ошганлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оч тусли бўз тупроқлар шароитида ерга ишлов бериш орқали тупроқ унумдорлигини ва ғўза ҳосилдорлигини ошириш агротехнологияларининг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

фермер хўжаликлари учун “Кузги буғдойдан сўнг такрорий экинларни экиш самарадорлиги ҳамда тупроққа ишлов бериш усуллари орқали ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олиш” тавсияномаси тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 январдаги 02/020-15-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишга қаратилган агротехник тадбирларни амалга оширишда Андижон вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда фермер хўжаликларида қўлланма сифатида кенг фойдаланилган;

такрорий экинларни экиш, келгуси йилда ушбу экинлар ўрнида ғўза парваришлаш технологиясини Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 160,1 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 январдаги 02/020-15-сон маълумотномаси). Натижада, такрорий экинлар (соя ва мош) анғиз ва илдиз қолдиқлари ҳисобига ҳамда тупроққа ишлов бериш усулларини қўллаш орқали оч тусли бўз тупроқларнинг агрофизик ва агрокимёвий хусусиятлари яхшиланиб, такрорий экинлардан гектаридан 2–3 центнер дон ҳамда 4–5 центнергача пичандан қўшимча ҳосил олишга эришилган;

кузги буғдойдан кейин ёзда 20–25 см. чуқурликда ҳайдаб такрорий экинларни (соя, мош) экиб, органик масса билан бойитилиб, кузда 32–35 см чуқурликда шудгорланган майдонда ғўзанинг Андижон-35 ғўза навини парваришлаш технологияси Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 181,5 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 январдаги 02/020-15-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер ҳўжаликларида гектаридан 3,5–5,8 центнергача қўшимча ҳосил етиштирилиб, рентабеллик даражаси 8–9 фоизга ортганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish