Асроров    Хуршид  Қобиловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим муассасаларида халқаро баҳолаш дастурларини жорий этишнинг педагогик асослари” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped4732 
Илмий раҳбар: Рўзиев Фархад Жўраевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, 
PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04 
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарапович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Нафиса Шавкатовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор 
Етакчи  ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим муассасаларида халқаро баҳолаш дастурларини жорий этишнинг педагогик асосларини назарий-амалий жиҳатдан асослаш ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим трансформацияси шароитида халқаро баҳолаш дастурларини жорий этиш имкониятлари назарий-амалий жиҳатдан асосланган ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини баҳолаш (ўқув фаолияти натижаларини ташхислаш, коррексиялаш, педагогик фаолият самарадорлигини аниқлаш) ижтимоий-дидактик зарурият сифатида аниқлаштирилган;
халқаро баҳолаш дастурлари (ПИРЛС, ТИМСС, ПИСА, ЭГРА, ЭГМА)дан фойдаланишда таълим натижалари (Леарнинг оутcомес)га асосланган ўқувчиларда давлат талаблари (баҳолаш ва унинг мазмун-моҳияти, баҳолашдаги ёндашувлар, баҳолаш мақсадлари, тамойиллари, турлари, мазмуни)ни ўзлаштирганлик даражаларинининг самарадорлигини таъминлашнинг назарий-амалий асослари такомиллаштирилган;
халқаро баҳолаш  дастурлари (ПИРЛС, ТИМСС, ПИСА, ЭГРА, ЭГМА)дан фойдаланишнинг назарий асосларини ўқувчиларининг индивидуал эҳтиёжлари (ўқув фаолиятини жадаллаштириш, камчиликларни тузатиш, назорат қилиш) ва давлат талабларининг интегративлигини  белгилаш асосида такомиллаштирилган;
халқаро баҳолаш дастурларини  жорий этишнинг дидактик асослари (баҳолаш индикаторлари, формати, мезонлари, методикаси, воситалари ва баҳолашга қўйилган талаблар)ни такомиллаштириш орқали таълим субектларини ўзаро консолидация қилиш натижасида  таълим сифатини мустақил баҳолаш миллий тизими учун методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим муассасаларида  халқаро баҳолаш дастурларини жорий этишнинг педагогик асосларига оид илмий натижалар асосида:
таълим трансформацияси шароитида халқаро баҳолаш дастурларини жорий этиш имкониятлари назарий-амалий жиҳатдан асосланган ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини баҳолаш (ўқув фаолияти натижаларини ташхислаш, коррексиялаш, педагогик фаолият самарадорлигини аниқлашга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 1-февралдаги “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси “Педагогнинг ҳуқуқларини” ишлаб чиқиш (давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, малака талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этиш,илмий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятни амалга ошириш, тажриба-синов фаолиятида иштирок этиш, инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, педагогик фаолияти давомида ўзига бириктирилган синфдаги (гуруҳдаги, курсдаги) таълим олувчиларнинг билимини мустақил баҳолашда фойдаланилган. (Ўзбекитон Республикаси олий мажлиси сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-ноябрдаги 14/8-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларга ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини мустақил баҳолаш имкониятини яратган;
халқаро баҳолаш  дастурлари (ПИРЛС, ТИМСС, ПИСА, ЭГРА, ЭГМА)дан фойдаланишда  таълим натижалари (Леарнинг оутcомес)га асосланган ўқувчиларда давлат талабларини ўзлаштирганлик даражаларинининг самарадорлигини таъминлашнинг  назарий-амалий асосларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 27-мартдаги 157-сонли “Давлат таълим стандартлари ва давлат талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 157-сонли қарорининг 3 иловаси билан тасдиқланган “Таълим стандартларининг намунавий тузилиши” да белгиланган  баҳолаш ва унинг мазмун-моҳияти, баҳолашдаги ёндашувлар, баҳолаш мақсадлари, тамойиллари, турлари, мазмуни, баҳолаш индикаторлари, формати, мезонлари, методикаси, воситалари ва баҳолашга қўйилган талабларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.(Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 28-ноябрдаги 02-33-4281-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар билимини баҳолаш, таълим жараёнининг натижалари билан давлат талабларининг интегративлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;
халқаро баҳолаш дастурлари (ПИРЛС, ТИМСС, ПИСА, ЭГРА, ЭГМА)дан фойдаланишнинг назарий асосларини ўқувчиларининг индивидуал эҳтиёжлари(ўқув фаолиятини жадаллаштириш, камчиликларни тузатиш, назорат қилиш)га йўналтирилган илмий-методик тавсиялари  Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, ва Хоразм вилоятларининг  умумий ўрта таълим мактабларида амалиётга жорий этилган. (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 28-ноябрдаги 02-33-4281-сон маълумотномаси) Натижада, халқаро баҳолаш дастурлари (ПИРЛС, ТИМСС, ПИСА, ЭГРА, ЭГМА)дан фойдаланишда таълим натижалари (Леарнинг оутcомес)га асосланган ўқувчиларда давлат талабларини ўзлаштирганлик даражаларинининг самарадорлиги таъминланган.
умумий ўрта таълим муассасаларида  халқаро баҳолаш дастурларини жорий этишда ахборот манбаларини  ўрганиш жараёнининг мотивацион фаоллаширувчи ўқувчиларнинг истиқболдаги ўқув ҳаракатларини режалаштириш ва  баҳолаш мезонларига оид илмий ва методик тавсияларидан  Финляндия Миллий таълим агентлигининг “Ўзбекистонда Финляндия тажрибаси асосида таълим тизимини ривожлантириш” (ФИЕСДУ) лойиҳаси ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД) нинг “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 28-ноябрдаги 02-33-4281-сон маълумотномаси)Натижада, таълим субектларини ўзаро консолидация қилиш натижасида  таълим сифатини мустақил баҳолаш миллий тизими учун методик тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish