Омонова Мухлиса Дустназар қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларда деонтологик ёндашувлар асосида эмпатик муносабатларни шакллантиришнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети
Илмий маслаҳатчи: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02;
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади   бўлажак педагогларда деонтологик ёндашувлар асосида эмпатик муносабатларни шакллантиришнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак педагогларда эмпатик муносабатлар (ҳамдардлик, ҳиссий сезгирлик, тушуниш, қабул қилиш, иккиликда фикрлаш, меҳр-оқибат)ни шакллантиришнинг комплекс ва фанлараро назарий-методологик асослари деонтологик ёндашувларни тизимли интеграция қилиш асосида аниқланган;
бўлажак педагогларда эмпатик муносабатларни шакллантиришни моделлаштириш (мақсад–мазмун–жараён–натижа компонентлари)да психопедагогик, ижтимоий-психологик ва деонтологик ёндашувлар мазмуни “педагогик эмпатия”, “касбий-ахлоқий масъулият”, “шахслараро мулоқот маданияти” лойиҳа ишлари, “муаммоли педагогик вазиятлар”, “ахлоқий-дидактик дилеммалар” вазиятлар таҳлили ҳамда “ўзини-ўзи таҳлил қилиш”, “эмпатик рефлекция”, “педагогик рефлекция” каби рефлексив таҳлил машқларини амалиётда реал вазиятларда қўллаш асосида такомиллаштирилган.;
бўлажак педагогларда эмпатик муносабатларни шакллантириш механизми (лойиҳа ишлари, cасе-студй, касбий-педагогик вазиятлар таҳлили, рефлексив таҳлил машқлари) деонтологик ёндашувли тамойиллар (ахлоқий масъулият, ҳурмат ва эътибор, шахсий ва профессионал этик меъёрлар)ни дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда қўллаш асосида ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларда эмпатик муносабатларни шакллантиришнинг педагогик технологияси (интерактив дарс методикаси, кўргазмали ва виртуал бинар машғулотлар, рефлектив дискуссия ва касбий-ахлоқий тренингларни ўз ичига олган комплекс тизим) деонтологик ёндашувларни касбий этик ва ахлоқий нормативларни оптимизация қилиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларда эмпатик муносабатларнинг шаклланганлик даражалари (когнитив, аффектив-эмоционал ва коннатив-хулқий компонентларни ўзида мужассам этган диагностик кўрсаткичлар)ни баҳолаш мезонлари компетентли ёндашув, психодиагностик усуллар ва деонтологик тамойиллар уйғунлиги асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
бўлажак педагогларда деонтологик ёндашувлар асосида эмпатик муносабатларни шакллантиришнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак педагогларда эмпатик муносабатлар (ҳамдардлик, ҳиссий сезгирлик, тушуниш, қабул қилиш, иккиликда фикрлаш, меҳр-оқибат)ни шакллантиришнинг комплекс ва фанлараро назарий-методологик асослари “Педагогик деонтология ва компетентлик” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-январдаги 6208-сон буйруғи, №2876-2969-673д-cc2а-э4д1-2566-6381 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, асослари деонтологик ёндашувларни тизимли интеграция қилиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак педагогларда эмпатик муносабатларни шакллантиришни моделлаштириш (мақсад–мазмун–жараён–натижа компонентлари)да психопедагогик, ижтимоий-психологик ва деонтологик ёндашувлар мазмуни “педагогик эмпатия”, “касбий-ахлоқий масъулият”, “шахслараро мулоқот маданияти” лойиҳа ишлари, “муаммоли педагогик вазиятлар”, “ахлоқий-дидактик дилеммалар” вазиятлар таҳлили ҳамда “ўзини-ўзи таҳлил қилиш”, “эмпатик рефлекция”, “педагогик рефлекция” каби рефлексив таҳлил машқларини амалиётда реал вазиятларда қўллашни ташкил этишнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқиш натижасида таъминлашга оид таклиф ва тавсиялардан, келтирилган илмий хулоса, методик тавсиялар ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” (12-январ 2026-йил, №04/11-568)  мавзусидаги амалий лойиҳасининг фундаментал йўналишларини белгилашда қўлланилган. Натижада, таъминланган педагогик шарт-шароитлар бўлажак педагогларда деонтологик ёндашувлар асосида эмпатик муносабатларни шакллантиришга хизмат қилган.
бўлажак педагогларда эмпатик муносабатларни шакллантириш механизми (лойиҳа ишлари, cасе-студй, касбий-педагогик вазиятлар таҳлили, рефлексив таҳлил машқлари) деонтологик ёндашувли тамойиллар (ахлоқий масъулият, ҳурмат ва эътибор, шахсий ва профессионал этик меъёрлар)ни дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда қўллашга оид таклиф ва тавсиялар “Педагогик деонтология ва компетентлик” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-январдаги 6208-сон буйруғи, №2876-2969-673д-cc2а-э4д1-2566-6381 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда бўлажак педагогларда деонтологик ёндашувлар асосида эмпатик муносабатларни шакллантиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларда эмпатик муносабатларни шакллантиришнинг педагогик технологияси (интерактив дарс методикаси, кўргазмали ва виртуал бинар машғулотлар, рефлектив дискуссия ва касбий-ахлоқий тренингларни ўз ичига олган комплекс тизим) бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнидаги илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” (15-январ 2026-йил №04/11-1609)  мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. Натижада, деонтологик ёндашувларни касбий этик ва ахлоқий нормативларни оптимизация қилиш асосида такомиллаштирилга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларда эмпатик муносабатларнинг шаклланганлик даражалари (когнитив, аффектив-эмоционал ва коннатив-хулқий компонентларни ўзида мужассам этган диагностик кўрсаткичлар)ни баҳолаш мезонлари компетентли ёндашув, психодиагностик усуллар ва деонтологик тамойиллар уйғунлиги асосида аниқланган таҳлил методлари асосида такомиллаштирилганлиги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг элактрон-трансдициплинар платформасини яратиш” (12-январ 2026-йил, №04/11-567) мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. Натижада, такомиллаштирилган педагогик технология ва баҳолаш мезонлари деонтологик таълим сифатини ва педагогик тажриба-синов ишлари натижалари самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish