Каримов Улуғбек Усмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Хусусий таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 –Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.2.PhD/Iqt5552.
Илмий раҳбари: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Аллаёров Шамсиддин Амонуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси хусусий таълим муассасаларини, жумладан хусусий мактабларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб  чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра хусусий таълим муассасаларини, жумладан хусусий мактабларни бошқариш тушунчаси ресурсларни самарали бошқариш;
услубий ёндошунга кўра “хусусий таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми” тушунчаси таълим хизматлари бозорида хусусий мактабларнинг барқарор фаолият юритишини таъминловчи ташкилий тузилмалар, иқтисодий инструментлар, бошқарув технологиялари ва давлат тартибга солиш механизмларининг ўзаро уйғунлашган мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
хусусий мактаблар бошқариш самарадорлигини ноаниқ мантиқ модели асосида баҳолашнинг            “жуда паст” [0 < ФЛ ≤ 0,30], “паст” [0,31 ≤ ФЛ ≤ 0,50],  “ўртача” [0,51 ≤ ФЛ ≤ 0,65], “яхши” [0,66 ≤ ФЛ ≤ 0,79], “а'ло” [0,8 ≤ ФЛ ≤ 1,0] чегараларини қўллаш орқали кўп омилли ва ноаниқ ма'лумотлардан фойдаланган ҳолда сценарий моделлаш ва стратегик қарорларни асослаш таклиф этилган;
хусусий мактабларни бошқаришнинг бюджет, кадрлар, таълим технологияларига оид қарорларни қисқа муддатда расмийлаштиришга йўналтирилган адаптив ташкилий-иқтисодий бошқарув моделини бозор талабларига тез мослаша оладиган, ота-оналар сегменти эҳтиёжлари, минтақавий меҳнат бозори, мослашувчан стратегик режалаштириш, инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, тезкор қарор қабул қилиш функсияларини интеграциялаш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикасида хусусий мактабларни бошқариш жараёнларига та'сир кўрсатувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030-йилга қадар ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида қуйидаги натижаларга эришилган:
услубий ёндошувга кўра Хусусий таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндошунга кўра “хусусий таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми” тушунчаси таълим хизматлари бозорида хусусий мактабларнинг барқарор фаолият юритишини таъминловчи ташкилий тузилмалар, иқтисодий инструментлар, бошқарув технологиялари ва давлат тартибга солиш механизмларининг ўзаро уйғунлашган мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштириш таклифи “Менежмент” қабул қиилинган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда корхонанинг ташқи ва ички таҳдидларга қарши барқарор фаолият юритиш, корпоратив ресурслардан самарали фойдаланиш, рақобатбардошликни сақлаш, молиявий барқарорликни та'минлаш ҳамда стратегик мақсадларга эришиш имкониятини кафолатлайдиган молиявий, технологик ва ахборот ҳимоясини ўз ичига олган комплекс ҳолати тушунчасини шаклланишига имкон яратилган.
хусусий мактаблар бошқариш самарадорлигини ноаниқ мантиқ модели асосида баҳолашнинг “жуда паст” [0 < ФЛ ≤ 0,30], “паст” [0,31 ≤ ФЛ ≤ 0,50],  “ўртача” [0,51 ≤ ФЛ ≤ 0,65], “яхши” [0,66 ≤ ФЛ ≤ 0,79], “а'ло” [0,8 ≤ ФЛ ≤ 1,0] чегараларини қўллаш орқали кўп омилли ва ноаниқ ма'лумотлардан фойдаланган ҳолда сценарий моделлаш ва стратегик қарорларни асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига жорий этилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг  2025-йил 8-июлдаги 02-32-1889/1-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан вилоят рейтинги тузилиб, вилоятда ижтимоий мотивацион тизим шакллантирилган;
хусусий мактабларни бошқаришнинг бюджет, кадрлар, таълим технологияларига оид қарорларни қисқа муддатда расмийлаштиришга йўналтирилган адаптив ташкилий-иқтисодий бошқарув моделини бозор талабларига тез мослаша оладиган, ота-оналар сегменти эҳтиёжлари, минтақавий меҳнат бозори, мослашувчан стратегик режалаштириш, инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, тезкор қарор қабул қилиш функсияларини интеграциялаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига жорий этилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг  2025-йил 8-июлдаги 02-32-1889/1-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида "ИБРАТ ПРИВАТЕ СЧООЛ" НТМ га жалб қилинган ўқувчилар сонини 12,1 фоизга,  НАМАНГАН РИСИНГ СЧООЛ (Наманган юксалиш мактаби) да 8,5 фоизга,  "ИҚРО ИТ-МЕД СЧООЛ"МЧЖ да эса 11,3 фоизга ошишига эришилган;
Ўзбекистон Республикасида хусусий мактабларни бошқариш жараёнларига та'сир кўрсатувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг  2025-йил 8-июлдаги 02-32-1889/1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясида Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг асосий мақсад ва ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқишда асосий кўрсаткич ва параметрларни ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish