Ҳайитбоев Дониёр Комилжон ўғлининг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитида бош пиёз (Аллиум cепа Л) нинг ҳосилдор, эртапишар нав намуналарини танлаш ва янги нав яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Qx1777.
Илмий раҳбар: Хуррамов Улуғбек Холмаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.14.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (селекция ютуғи) ихтирога патенти: бош пиёзнинг “Қизил нур” нави (НАП 543).
II. Тадқиқотнинг мақсади бош пиёзнинг қимматли хўжалик хусусиятларига эга, ташқи муҳит омилларига чидамли нав намуналарини аниқлаш, янги нав яратиш ва уни амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақолпоғистон Республикасининг тупроқ иқлим шароитида бош пиёзнинг четдан интродуксия қилинган 32 та нав намуналари морфобиологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича қиёсий Каба 132 нави билан солиштириб ўрганилган ва истиқболли намуналари ажратилган;
бош пиёз нав намуналарини ҳар томонлама ўрганиш асосида эртапишар бўлган 23 та: Дермо (к-1), Броwн Беаутй (к-9), к-194, Кинд Вариетй (к-10), Пионеер 25013 (к-12), Cанаде мапле (к-13), к-173, к-185, Халседон (к-11), Метеор (к-18), Рокет (к-40), Спринг Онион (к-43), Грандина (к-44), к-170, к-120, Супер Беар (к-50), Принcе-33 (к-75), Қизил пиёз (к-153), Қизил сак (к-128), К-3 (к-85), К-11 (к-81), К-12 (к-83) ва К-13 (к-80) нав намуналари ажратилган. Ушбу нав намуналарида пиёзбошларнинг техник пишишигача бўлган давр 115-150 кунни ташкил этган. Улар стандарт Каба 132 навига нисбатан 5-40 кунгача эрта пишиб етилганлиги исботланган;
умумий ҳосилдорлиги юқори бўлган к-145, к-156, к-164 , К-3 (к-85) ва к-88 нав намуналари ажратиб олинган ва уларнинг умумий ҳосилдорлиги 41,3-45,9 т/га бўлиб стандарт Каба-132 (35 т/га) навига нисбатан 6,3-10,9 т/га ёки 18,0-31,1 фоизга юқори эканлиги аниқланган;
товарбоп ҳосилдорлиги юқори ва қимматли хўжалик белгиларга эга Дермо (к-1) (91%), Кинд Вариетй (к-10) (92%), Супер Беар (к-50) (91%), к-205 (93%), Рокет (к-40) (93%), Спринг Онион (к-43) (94%), Принcе-33 (к-75) (93%), К-3 (к-85) (93%), к-95 (93%) ва К-13 (к-80) (95%) нав намуналари ажратиб олинган. Ушбу намуналарда товарбоп ҳосилдорлиги 91-95 % ни ташкил этган ва стандарт Каба-132 навига нисбатан 1-5% гача юқори эканлиги аниқланган;
Корея Республикасидан келтирилган К-3(к-85) намунасидан аналитик селекция усулидан фойдаланиб Қизил нур нави яратилган ҳамда ушбу селекция ютуғига Интелектуал мулк агентлигидан НАП 543 рақамли патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон шароитида бош пиёз (Аллиум cепа Л.) нинг ҳосилдор, эртапишар нав намуналарини танлаш ва янги навини яратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
бош пиёзнинг эртапишар, ҳосилдор ва экспортбоп янги Қизил нур нави яратилган ва Интелектуал мулк агентлиги томонидан ушбу селекция ютуғига НАП-543 рақамли патент олинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 24-феврал 05/06-04-225-сонли малумотномаси). Натижада, бош пиёз навлари генофонди янги нав билан бойитилган.
Янги яратилган бош пиёзнинг эртапишар, ҳосилдор ва экспортбоп янги Қизил нур нави 2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ иқлим шароитида ушбу бош пиёз навининг биологик хусусиятлар ҳамда қимматли белгилари аниқланган ҳамда Амударё туманидаги 9 та фермер хўжалигида жумладан: “Атажанов Жангабой” фермер хўжалигида 0,88 га, “Атажанов Ўразбой” фермер хўжалигида 0,85 га, “Айтеков Азамат” фермер хўжалигида 0,85 га, “Хидирбоев Бунёдбек” фермер хўжалигида 0,90 га, “Ўразимат Ота” фермер хўжалигида 0,85 га, “Ҳамиджонов Алинур” фермер хўжалигида 0,95 га, “Ғумчоли” фермер хўжалигида 0,85 га, “Матякупов Йўлдашбой” фермер хўжалигида 1,0 га, “Эрлапас Оллом” фермер хўжалигида 0,89 га, жами бўлиб 8,02 гектар майдонда, Элликқала туманида жумладан: “Қиличиноқ истиқболи” фермер хўжалигида 0,45 га, “Шахжахон-Сарварбек насл чорваси” фермер хўжалигида 0,50 га, “Рейимберган Сарров” фермер хўжалигида 0,70 га, “ВАЛИБЕК-АСИЛБЕК” фермер хўжалигида 0,60 га, “Кенжа Руслонбек” фермер хўжалигида 0,60 га, туман бўйича жами 2,85 гектар умумий ҳисобда 10,87 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 24-феврал 05/06-04-225-сонли малумотномаси). Натижада, Амударё туманида гектаридан ўртача 37,3 тонна ҳосил олинган бўлиб, маҳаллий бош пиёзга нисбатан 21,3% юқори ҳосил олишга эришилган ва Элликқаъла туманидаги 5 та фермер хўжалигида жами 2,85 гектар майдонда амалиётга жорий қилиниб натижада гектаридан ўртача 36,6 тонна ҳосил олиниб, маҳаллий навга нисбатан 19,2% ни юқори ҳосил олиш имконини берган.