Шойимова Комила Ўрол қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси: “Инглиз ва ўзбек тилларида топонимларнинг чоғиштирма таҳлили (Винчестер ва Термиз шаҳарлари топономик обектлари номлари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4902.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Султонова Шоҳиста Муҳаммаджоновна филология фанлари доктори (DSc), профессор, Чўпонов Отаназар Отажонович филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида топонимларнинг лексик, семантик, метафорик, этнолингвистик ва лингвомаданий хусусиятларининг чоғиштирма таҳлилини амалга оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Термиз ва Винчестер топонимлари чоғиштирма аспектда таҳлил қилиниб, жаҳон, инглиз ва ўзбек тилшунослигида топонимларнинг назарий асослари очиб берилган, инглиз топонимияси тарихий, мулкчилик, патриархал жамият тузилмаси, ҳамда географик жойлашув асосда эканлиги, ўзбек топонимияси эса халқнинг миллий маданияти, этник келиб чиқиши, тарихий-геоаграфик жойлашуви ҳамда миллат қадриятлари асосида шаклланиши назарий асосларга кўра далилланган;
Винчестер ва Термиз ойконимлари, гидронимлари, урбанонимлари интертопонимик боғлиқлик асосида макро ва микротопонимларга ажратилган, тармоқланиш хусусиятлари Термиз ва Винчестер шаҳарлари мисолида умумий ва хусусий жиҳатларга кўра исботланган; микротопонимларда умумий хусусиятига кўра Термиз топонимиясида киши номлари, Винчестер топонимиясида эса тарихий воқеа ҳодисалар устунлиги аниқланган, Термиз макротопонимлари эса макронимларнинг микронимларга айланиши, Винчестер макротопонимиясида аксинча микрономларнинг макрономларга айланиш хусусиятлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида жой номлари орқали ифодаланган маданиятлараро ўхшашлик ва тафовутлар лингвосемантик, лингвоқиёсий, дискриптив ҳамда қиёсий тарихий, миллий-маданий аспектда интермаданий-лингвистик мослик мезонлари асосида баҳоланиб, икки шаҳар топонимлари ҳам кўпроқ тарихий ўзгаришлар асосида шаклланганлиги далилланган.
Винчестер ва Термиз шаҳарлари топонимлари илк бор чоғиштирма-лингвистик таҳлил асосида метафорик, этнолингвистик ва лингвомаданий хусусиятларга кўра, изчил таҳлил қилинган, метафорик хусусиятга кўра Термиз топонимларнинг метафорик образлар билан боғлиқлиги, Винчестер топонимларининг эса консептуал майдонлар халқ тафаккуридаги эстетик ва маданий тасаввурлар билан алоқадорлиги, этнолингвистик ва лингвомаданий хусусиятларга кўра топонимлар миллий қадриятлар, миллий-маданий омиллар нуқтайи назарига таянилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида топонимларнинг чоғиштирма таҳлилини (Винчестер ва Термиз шаҳарлари топономик обект номлари мисолида) амалга ошириш асосида:
Винчестер ва Термиз топонимлари чоғиштирма аспектда таҳлил қилиниши билан инглиз ва ўзбек тилшунослигида топонимларнинг назарий асослари, инглиз топонимияси тарихий, мулкчилик, патриархал жамият тузилмаси, ҳамда географик жойлашув асосда эканлиги, ўзбек топонимияси халқнинг миллий маданияти, этник келиб чиқиши, тарихий-геоаграфик жойлашуви ҳамда миллат қардиятлари асосида шаклланишига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий лойиҳасида бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025 йил 17 сентябр № 01/4-4263-сон маълумотномаси). Натижада, аудитория топонимик билимини ошириш билан бирга, топонимлар шаклланишида миллий қадриятлар, жойнинг географик жойлашуви, этник келиб чиқиш хусусиятларига кўра шаклланиши ҳақида маълумотларга эга бўлган.
Термиз ва Винчестер ойконимлари, гидронимлари, урбанонимлари интертопонимик боғлиқлик асосида макро ва миротопонимларга ажратилиши, тармоқланиш хусусиятлари умумий ва хусусий жиҳатларга кўра таҳлил қилиниши, микротопонимларда умумий хусусиятига кўра Термиз топонимиясида киши номлари, Винчестер топонимиясида эса тарихий воқеа ҳодисалар устунлиги, Термиз макротопонимлари эса макронимларнинг микронимларга айланганлиги ва Винчестер макротопонимиясида микрономларнинг макрономлар сифатида шаклланишига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039 рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025 йил 18 сентябрдаги № 2832/02-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек топонимияси лойиҳа негизида ташкил этилган маданий, шахсий ривожланиш ва жамоага хизмат кўрсатиш фаолият тадбирларини ташкил қилишда фойдаланилган;
Инглиз ва ўзбек тилларида жой номлари маданиятлараро ўхшашлик ва тафовутларга эга эканлиги лингвосистематик, лингвоқиёсий, дискриптив ҳамда қиёсий тарихий, миллий-маданий аспектда интермаданий-лингвистик мослик мезонлари асосида баҳоланлиги ҳамда Термиз ва Винчестер шаҳарлари топонимларининг метафорик, этнолингвистик ва лингвомаданий хусусиятларга кўра, изчил таҳлили билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил январ ва май ойларидаги “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 3 июндаги 05-09-795-сон маълумотномаси). Натижада, топонимларнинг лингвосистематик, метафорик ва этнолингвистик таҳлилига бағишланган мисоллардан фойдаланиш илмий лойиҳанинг амалий долзарблигини оширишга хизмат қилган.