Чориева Ирода Қурбонбоевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Тиббий лексика асосида шаклланган паремаларнинг чоғиштирма тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil4238.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Нармуратов Зайниддин Раджабович, филология фанлари доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/2025.27.12.FIl.13.02.
Расмий оппонентлар: Маматалиева Навбаҳор Хўжамбердиевна   филология фанлари доктори (DSc), доцент, Жўраева Бибиш Муҳсиновна  филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббий лексика асосида шаклланган паремаларнинг ўхшаш ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек халқ мақолларининг мавзуий гуруҳлар ва миқдори ҳар иккала халқнинг бир-бирига ўхшамаган менталитети, тарихи, ҳар хил моддий ва маънавий маданиятларга эгалиги, анъанавий хўжалиги, турли динларга эътиқод қилиши, маиший ҳаёти ва алоқалари, миллий туйғулари, урф-одатлари негизида шаклланганлиги асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида тиббий лексика асосида шаклланган паремаларнинг тил ва нутқдаги, шакл ва маъно муносабатига кўра лексик-семантик, когнитив-категориал, прагматик-концептуал хусусиятлари, диахрон ва синхрон аспектлардаги даврий қатлами аниқланган;
инглиз тилидаги “injury” ва “wound” ҳамда ўзбек тилидаги “яра” ва “жароҳат” лексемалари ҳар иккала тилдаги мақолларда жароҳатлар, шикастланишлар орқали инсон ҳолати, туйғулари ва тажрибалари, бошдан кечирган машаққатлари ва улардан олган сабоқлари, хотиралари ва маданий мероснинг бир қисми сифатида жамият тафаккурида намоён бўлиши далилланган; 
инглиз мақолларида илл ва сиcк лексемалари мавжуд мақоллар кўп сонни ташкил esa, disease, illness, sickness, malady асосида шаклланган паремалар нисбатан кам, ўзбек мақолларида ҳам дард лексемаси асосидаги мақоллар сон жиҳатдан анча кўп бўлса, шифо, дармон, малҳам лексик-семантик гуруҳидаги нақллар нисбатан кам ифодаланаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида тиббий лексика асосида шаклланган паремаларнинг чоғиштирма тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
инглиз ва ўзбек халқ мақолларининг мавзуий гуруҳлар ва миқдори ҳар иккала халқнинг бир-бирига ўхшамаган менталитети, тарихи, ҳар хил моддий ва маънавий маданиятларга эгалиги, анъанавий хўжалиги, турли динларга эътиқод қилиши, маиший ҳаёти ва алоқалари, миллий туйғулари, урф-одатлари негизида шаклланганлигига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-февралдаги №04/01-427-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг семантикаси ва лингвомаданий таҳлили асосида замонавий қиёсий паремиологияга доир муаммоларнинг ечимини топишнинг янги йўналишларини очиб беришга хизмат қилган;
 инглиз ва ўзбек тилларида тиббий лексика асосида шаклланган паремаларнинг тил ва нутқдаги, шакл ва маъно муносабатига кўра лексик-семантик, когнитив-категориал, прагматик-концептуал хусусиятлари, диахрон ва синхрон аспектлардаги даврий қатламига оид назарий хулосалардан Тошкент технологиялари университети Самарқанд филиалида 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ташкил этиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2025-йил 24-январдаги №38/01-01сон маълумотномаси). Натижада тоʻпланган паремиологик бирликлар инглиз ва ўзбек халқларининг тил бойлигини, урф-одатини, менталитетини, дунё қарашларини ва тарихини ўрганишда, ҳамда тил ўрганувчиларда керакли коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
инглиз тилидаги “инжурй” ва “wоунд” ҳамда ўзбек тилидаги “яра” ва “жароҳат” лексемалари ҳар иккала тилдаги мақолларда жароҳатлар, шикастланишлар орқали инсон ҳолати, туйғулари ва тажрибалари, бошдан кечирган машаққатлари ва улардан олган сабоқлари, хотиралари ва маданий мероснинг бир қисми сифатида жамият тафаккурида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Термиз давлат университетида 2021-2024-йилларда бажарилган 617309-EPP-1-2020-1-EPPKA2-CBHE-JP “Triggering innovative approaches and entrepreneurial skills for studens through creating conditions for graduate’s employability in Central Asia – TRIGGER” мавзусидаги халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 4-январдаги №06/12-24-сон маълумотномаси). Натижада тиббий лексика асосида шаклланган паремаларнинг трансформацияси тўғрисидаги маълумотлар нафақат олий таълим муассасаларида ўтиладиган фанлар ўқитилишида, балки кенг омма учун мўлжалланган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган адабиётлар яратишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши кўрсатилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish