Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўлмасов Фирдавс Гайратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий тарқалган қорин парда орти соҳаси ноорган ўсмаларида ташхислаш ва хирургик даво усулларини такомиллаштириш», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Тib313.

Илмий раҳбар: Жўраев Миржалол Деҳқонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.

Расмий оппонентлар: Мухаммадаминов Шухрат Каримджонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш  вазирлиги Республика онкология илмий маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий тарқалган қорин парда орти соҳаси ноорган ўсмаларини ташхислаш усуллари ва жарроҳлик амалиётларининг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий тарқалган қорин парда орти соҳаси ноорган ўсмаларини ташхислашда томир фазасида мультисптрал компьютер томографияси ва видеолапароскопик текшириш усулларининг комплекс амалиёти ўсманинг тарқалиш даражасини  ва жарроҳлик амалиётини бажаришга  асосланган;

организмнинг бир нечта аъзоларга ўсиб кириган маҳаллий тарқалган қорин парда орти соҳаси ноорган ўсмаларда комбинирлашган ва мультивисцерал резекцияларни самарали тактик ёндашиш тартиби такомиллаштирилган;

сийдик найларини ва йирик магистрал қон томирларни зарарланган ноорган ўсмаларида комбинирлашган ва мультивисцерал резекцияларда амалга оширилган реконструктив жарроҳлик амалиётини техник тактикаси такомиллаштирилган;

маҳаллий тарқалган қорин парда орти соҳаси ноорган ўсмаларида жарроҳлик амалиётини нур ва кимёвий даволашни комплекс амалга ошириш орқали  асоратларни камайтириш ва беморларнинг самарали ҳаёт тарзини амалга ошириш механизми исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорин парда орти ноорган ўсмалари бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Маҳаллий тарқалган қорин орти соҳаси ноорганик ўсмаларини ташхислаш ва хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 ноябрдаги 8н-д/303-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма жорий этилиши қорин парда орти ноорган ўсмаси бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш ҳамда касалликнинг қайталанишларсиз даврини ошириш имконини берган;

қорин парда орти ноорган ўсмалари бўлган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд ва Жиззах филиалларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 ноябрдаги 8Нд/303-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ҚПОНЎ бўлган беморларга юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш спектрини аҳамиятли кенгайтириш, шунингдек, узоқ муддат натижаларини яхшилашга эришиш, қайталаниш ва метастазларсиз даврини узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish