Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Орифжон Турсуновичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта сепараторининг рационал конструкциясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T788.

Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.30.05.2018.T.66.01.

Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори,  профессор; Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сепаратор ишчи органларининг самарали конструкцияларини ишлаб чиқиш орқали пахта маҳсулотлари дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаб қолишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта бўлагининг сепаратор ишчи камерасидаги ҳаракати траекторияси ҳамда цилиндрик барабан тўрли сирти билан таъсирлашуви жараёнини назарий ўрганиш натижалари асосида ишчи камера элементларининг рационал параметрлари аниқланган;

ишчи камерада ҳаво уюрмасини бартараф қилиш ва майда ифлосликлардан тозалаш имконини берувчи тўрли барабан конструкцияси ишлаб чиқилган;

сепарация жараёни самарадорлигини оширишни таъминловчи махсус йўналтиргичлар ўлчамлари ва орасидаги масофанинг рационал қийматлари экспериментал усулда аниқланган;

ён девор қаршисида ўрнатилган тўрли дисклар ва сидиргич валига ўрнатилган тўрли барабанга эга бўлган сепаратор конструкцияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахта ҳаво ёрдамида ташиш жараёнидаги сепаратор қурилмаси конструкциясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

ишлаб чиқилган пахтани ҳаводан ажратувчи сепаратор қурилмаси «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги Наманган вилоятининг «Косонсой пахта тозалаш» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 8 февралдаги 02-18/1036-сон маълумотномаси). Натижада пахта толаси таркибидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмаларнинг массавий улушининг 8–10%  камайиши таъминланган;

сепаратор сидиргичи валига ўрнатилган цилиндрик тўр ва кириш қисмига ўрнатилган махсус йўналтиргичлар ҳамда ишчи камерадаги ҳаво тезлиги ва босимининг рационал кўрсаткичлари «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги Наманган вилоятининг «Косонсой пахта тозалаш» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 8 февралдаги 02-18/1036-сон маълумотномаси). Натижада пахтани ҳаводан ажратиш жараёнида ҳаво билан эркин толалар чиқиб кетишининг 0,26 кg/hга камайиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish